Араб  Валюта Фонди судхўрлик кредитлар билан Яман иқтисодиётини вайрон қилмоқда

1040
0

Араб  Валюта Фонди судхўрлик кредитлар билан Яман иқтисодиётини вайрон қилмоқда

Яман ахборот агентлиги хабарига кўра, 2022 йил 27 ноябр якшанба куни Яман бош вазири Маин Абдулмалик ҳукумати иқтисодий, молиявий ва кенг қамровли пул-кредит ислоҳоти дастурини қўллаб-қувватлаш учун Араб  Валюта Фонди билан бир миллиард доллар миқдорида шартнома имзолади. Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан қўллаб-қувватланган ушбу дастур 2022 йилдан 2025 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Ўтган ҳафта мобайнида Адан мисли кўрилмаган халқаро ёрдам марказига айланди. Масалан, Халқаро Валюта Фонди ҳукуматга айни фонднинг махсус қарз олиш ҳуқуқидан 300 миллион доллар ажратган бўлса, унинг ортидан Оли Зойид бир миллиард икки юз миллион дирҳам (710.332 миллион доллар) ажратди. Араб  валюта Фонди ҳам маълум шартнома доирасида Яман ҳукуматига 200 миллион доллар кредит ажратганини эълон қилди. Шартномага кўра, айни фонд томонидан Адан ҳукуматига бир миллиард долларлик кредит ажратилади. Умуман олганда, ҳукумат бор-йўғи ўн кун ичида 833 миллион долларга тенг йирик миқдорда кредит оқимини қўлга киритди. Ҳалокат қурбони бўлган давлатлардан бирортаси ҳам бундай қисқа вақт ичида бунчалик кредитни қўлга кирита олган эмас.

Араб Валюта Фондининг Яманга кредит бериши янгилик эмас. 2013 йилда Яман билан айни фонд ўртасида 57 миллион долларлик кредит имзоланган ва унинг иккинчи ва охирги қисмини Яманга топшириш бўйича келишувга эришилган. Кейин 2014 йил 168 миллион доллар миқдорда кредит шартномаси тузилди. Хўш, Араб Валюта Фонди, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки ўртасида қандай фарқ бор?!

Жаҳон Банки 1995 йилдан бошлаб шу кунгача «молиявий ва маъмурий ислоҳот» номи остида Яман иқтисодиётини вайрон қилиш дастурини олиб бормоқда. Бу вақт мобайнида Яман аҳолиси орасида қашшоқлик ва муҳтожлик ҳаётини бир неча баробарга ошириш учун нефть маҳсулотлари ва буғдойдан давлат субсидияси олиб ташланди. Шунингдек, юзлаб ғазна векселларининг муомалага чиқарилиши давлат ғазначилигига йирик қарзлар юклади. Маълум бўлишича, бу векселлар ғазначиликни нақд пул ликвидлиги билан таъминлаш бўйича ўз мақсадларини амалга ошира олмаган. Бугунги кунда ғазначилик анча катта қарз остида қолган. Риёлнинг долларга нисбатан қадрсизланиши тўхтамай, муттасил давом этяпти. Инфляция пасайиш ўрнига қайта-қайта ўсишни одат қилди. Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банки амалга оширган шунча вайронагарчиликлар етмагандек, энди юртни бутунлай хонавайрон қилиши ва аҳолини қул қилиши учун Араб Валюта Фондига юз буришлари бу сиёсатчилар учун шармандаликдир!

Яман ва бошқа мусулмон юртларидаги иқтисодий муаммолар Аллоҳга қарши уруш эълон қилиш билан ҳамда У зот қаттиқ ман қилган нарсаларини амалга ошириш билан ҳал бўлмайди. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ + فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللهِ وَرَسُولِهِ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва агар чиндан мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитларини тарк қилинг. Энди агар (тарк) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Росули томонидан бўлган урушни билиб қўйинг!»                                                                                                               [Бақара 278]

Аксинча, бу муаммолар Ислом шариатини, жумладан, Исломдаги иқтисод низомини татбиқ қилиш билан ечилади. Ушбу низомга кўра, тижорат, мол, рикоз закоти, хирож ва ушр каби Байтулмолнинг киримлари ҳамда нефть, газ ва бошқа омма бойликлари ва ўлжалар Аллоҳ белгилаб берган жиҳатларга сарфланади. Бундан ташқари, сиёсат, ижтимо, давлат сиёсати ва маориф каби бошқа ҳаётий муаммолар ҳам Халифалик давлати соясида ҳал қилинади. Ушбу Халифаликда бизнинг ва бутун оламнинг муаммолари учун реал тўғри ечимлар мавжуд.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман

вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here