Европа оғир вазиятни бошдан кечираётган бир пайтда Франция Жазоирдан нима истайди?!

225
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Европа оғир вазиятни бошдан кечираётган бир пайтда Франция Жазоирдан нима истайди?!

Устоз Солиҳ Абдурроҳим – Жазоир

Маълумки, Франция бутун Африка қитъасида, хусусан, беш Соҳил давлатлари (G5 Sahel)да катта ҳаётий манфаатларга эга. G5 Sahel Нуакшотда 2014 йил 16 апрелда ривожланиш сиёсати ва хавфсизлик масалаларида минтақавий мувофиқлашиш ва ҳамкорлик мақсадида тузилган. Унга Мали, Нигер, Буркина Фасо, Чад ва Мавритания давлатлари киради. Бироқ Франция нуфузи бу заиф вужудларгагина чекланмаган. Балки унинг нуфузи айни материкнинг маркази ва ғарбий қисмидаги кўпчилик ҳудудларни қамраб олган. Бу юртлардаги унинг манфаатлари ҳам кўп ва хилма-хил. Мисол учун Нигерга  ҳалигача ҳукмронлик қилиб, уни оғиз тишлари билан тишлаб келмоқда. Зеро, ўзининг ядровий реакторларига ишлатиладиган ураннинг катта ва муҳим қисмини шу давлатдан олиб кетади. Дарҳақиқат, Франциядаги электр энергиясининг қарийб 75 фоизини мана шу реакторлар таъминлайди. Агар бу минтақа барқарорлиги издан чиқса, Франциянинг сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий даражада, айниқса энергетика соҳасида қандай кризисларга дуч келиши ҳеч кимга сир эмас. Аниқки, Франция Шимолий Африкада, хусусан, Жазоирда сиёсий, иқтисодий, маданий ва хавфсизлик каби барча соҳаларда катта нуфуз ва манфаатларга эга. Бу нарса янги глобал муаммоларга қўшимча, минтақавий кризисларга қарши курашиш учун келишув заруратини талаб қилади. Mустамлакачи Британиянинг ҳам Африка қитъасининг жануби ва шимолидa кaтта манфаат ва амбициялари борлигини ҳисобга олсак, Шимолий Африка, айниқса, Жазоирда барқарорликни таъминлаш ва унинг сиёсий, хусусан, дипломатик миқёсдаги ролини фаоллаштириши зарур бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, Фаластин фракцияларини, Ҳамас ва Фатҳ гуруҳларини «бирлаштириш»га ҳамда Араб давлатлари гуруҳи сафидаги «бузилиш»ни тузатишга ҳаракат қилиш иши яқинда Жазоирга топширилди. Жазоир, айниқса, 2022 йил 11 апрелдa ўзида бўлиб ўтажак саммитга ҳозирлик кўриш мақсадида Араб давлатлари Лигаси делегациясини кутиб олишга тайёрланмоқда. Хўш, Жазоир саммити муваффақиятли бўладими?! Дамашқдаги қонхўр режим ҳам қатнашадими?! Шунинг учун айни минтақадаги беқарорликка қарши курашиш учун ҳарбий ва хавфсизлик жиҳатидан Жазоирдан фойдаланиш зарур бўлди. Айни мақсадда, яқинда икки кун (2022 йил 13-14 октябр кунлари) тўрт Соҳил давлатлари армия қўмондонлари Жазоирда учрашишди. Учрашувда қўшма штаб қўмитасининг ҳарбий ва хавфсизлик мувофиқлаштириш даражасини ошириш, минтақада оператив ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бошқармаси ролини ривожлантириш муҳокама қилинди. Демак, ушбу қитъа устида мустамлакачилик тамалари ва халқаро можаролар авж олган бир пайтда, эски мустамлакачи шерикларнинг айни қўшма манфаатларни амалга ошириш ва ички-ташқи муаммоларга қарши курашиш мақсадида ўзаро мувофиқлашишлари керак бўлиб қолди. Айниқса, Европа давлатларининг оғир бир шароитида ҳамда Украина уруши ва унинг сиёсий, хавфсизлик, ҳалокатли иқтисодий оқибатлари манзарасида уларга АҚШ томонидан босимлар бўлаётган бир пайтда мувофиқлашувлари зарур бўлиб қолди. Худди шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Франция ушбу манфаат ва фойдаларни сақлаб қолиш учун ҳаракатга келди. Масалан, 2022 йил 9 октябр якшанба куни Франция бош вазираси Элизабет Борн Жазоирга сафар қилди. Бу расмий сафар Франция-Жазоир муносабатлари тарихида ҳажми ва 16 нафар франциялик вазирлар делегацияси таркиби жиҳатидан биринчи марта бўлиши. Сафарининг эртаси куни Борн «қайта тикланувчи доимий ҳамкорлик»ни фаоллаштириш мақсадида Жазоир президенти Абдулмажид Теббун билан учрашди. Таъкидлаш жоизки, 2022 йил 25 августда Франция президенти Эммонуэль Макрон Жазоир режимининг меҳмони бўлган. Ушбу уч кунлик сафари чоғида Макрон Жазоирдa 2019 йил бошида бошланган халқ ҳаракати ортидан юртдаги вазиятнинг қайта тикланиши ва унинг жадаллашиб, оқибатларининг сусайиши манзарасида, Жазоир-Франция муносабатларини янгилаш зарурлигини ҳамда кейинги давр мобайнида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик учун янги асосда келишиб олиш лозимлигини таъкидлади.

Шуниси яққол маълумки, юртдаги Британия ва Франция малайлари ўртасида вақтинчалик сулҳ бўлиб кўринган келишувда Жазоир устидаги кураш Британия малайлари фойдасига ҳал бўлди. Ҳарбий вa хавфсизлик идораларининг норозилик тўлқинини сиқувга олиб, жиловлашлари ортидан халқ ҳаракати оқибатлари бартараф этилди. Ушбу жиловлаш ишида мухолифлар манфаати учун сиёсий ишга ҳар доим тайёр бўлган «Нуфамбирий-Бадисий» (мўътадил исломий ва миллий оқим) оқимидан фойдаланилди. Бироқ Украинадаги шиддатли уруш ва унинг оқибатлари… Американинг урушдан кўзлаган мақсадлари… Европага Америка томонидан газ ва бошқа соҳаларда, шунингдек, Франция томони учун аҳамиятли бўлган маданий ва иқтисодий соҳада Россия билан алоқани узишнинг юкланиши фонида Франция ва бошқа Европа давлатларини Жазоир нефти ва гази билан таъминлаш масаласи Франция делегациясининг келишидан кўзланган долзарб масала эмаслиги аниқ кўриниб турибди. Дарҳақиқат, Франциянинг Африкадаги, хусусан, Африка Соҳили давлатларидаги ўз мустамлакаларида муаммоларга дуч келаётганлиги француз расмийларининг асосий хавотирларига айланди. Эслатиб ўтамиз, ўтган август ойида Франция президенти Жазоирга келганида президент Теббун у билан бир қатор ҳужжатларга, жумладан, «Жазоирнинг янги ҳамкорлик декларацияси»ни фаоллаштириш зарурати тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан. Бу декларацияда «икки давлатнинг аввалги кескинлашувлардан фарқли равишда ўзаро тушуниш даврини бошлаганликлари, келгуси лойиҳалар ва ёшларга эътибор қаратувчи аниқ ва конструктив ёндашувни амалга оширишлари ҳамда аъло даражадаги ушбу янги ҳамкорликнинг минтақавий ва халқаро кескинлашув ва таранглашув талабларидан келиб чиққанлиги» айтилган. Демак, Франция ҳукумати делегациясининг айни сафари мана шу нарсаларга қаратилганлиги шубҳасиз.

Aммо шуни таъкидламоқ лозимки, Жазоир ҳарбий ва хавфсизлик даражасидa ўзигa юкланган вазифалар доирасида 2023 йил бюджети учун «дастлабки» қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, маъқуллаш учун парламентга юборди. Унга кўра, бу юртнинг мудафаа буюджети унинг тарихида энг кaтта суммани, 23 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилгидан деярли уч баробар кўп. Аммо Жазоир ҳозирда АҚШ маъмуриятининг билвосита йирик сиёсий босимига учрамоқда. Тобора кучайиб бораётган ушбу босимга унинг Африканинг Жанубий Саҳро давлатларидаги роли бўлса, яна бир сабаб Украина урушига нисбатан эгаллаган позицияси ва Россия билан хусусан, қурол савдоси битими мавзусида бўлиб келган тарихий алоқаларидир. Америка шунингдек, ҳозирги шароитда Европа давлатлари (хусусан, Германия, Франция, Италия ва Испания)нинг ўз энергия манбаларини ривожлантиришларини ҳамда Aмерика истагидан ва можаро мақсадларидан ташқарида рус газига муқобил йўл топишини истамаяпти. Чунки Aмерика Украинадаги уруш орқали Европани ўзига бўйсундириб олишни, уни ўзининг соясида ва НАТО мудофаасида ушлаб туришни, Европанинг халқаро мустақил рақобатчи қутбга айланишига йўл қўймасликни режалаштирган. Шунингдек, Россияни молиявий ва иқтисодий блокада қилиб, ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойдирмоқчи. Дарвоқе, АҚШ кoнгрессида Жазоирнинг позициясига кескин норозилик билдирилиб, Россиядан қурол сотиб олишни ошириш орқали Путинни пул билан таъминлагани учун уни жазолаш кераклигига ишора қилиш даражасига етган овозлар янгради. Афтидан, бу бир сиёсий ҳаракат бўлиб, ундан Жазоирнинг Европа билан, хусусан Франция билан алоқасида муаммоларни пайдо қилиб уни чалкаштириш ҳамда айни шароитда унга кучли босим ўтказиш кўзланган. Франция 2020 йилда Жазоирга қайтарган бир қатор бош суякларнинг кимларга мансублигига билан боғлиқ 2022 йил 17 октябрда Нью-Йорк Таймс газетасида чоп этилган мақола шов-шувли жанжалларни келтириб чиқарди. Газетанинг ёзишича, бу бош чаноқларининг ҳаммаси ҳам мустамлакачилик давридаги жазоирлик инқилобчилар ва мужоҳидлардан иборат халқ ҳаракати аскарларига тегишли бўлмаган. 24та бош чаноғидан 18тасини икки давлат ўртасидаги «хотира иши» бўйича Франция билан муносабатларни қайта тиклаш доирасида 2020 йил 26 июн шартнома асосида Жазоир Франциядан қайтариб олган. Аммо, бу қолдиқларнинг асли-шахси аниқланмагани айтилса-да, бироқ, аслида, улар қамоққа ташланган ўғриларга ҳамда Францияга ёрдам берган ва унинг армиясида хизмат қилган жазоирлик пиёда аскарларга тегишли бўлган.

Табиий савол туғилади: мустамлакачи Ғарб давлатлари Жазоир ва минтақадаги бошқа давлатлардан, қолаверса, бутун мусулмон юртларидаги мавжуд давлатчалардан ўзларига муте бўлган режимлар орқали ўз манфаати  йўлида қачонгача фойдаланади?! Жавоб шуки, бутун мусулмонларни ўз бағрига олиб, асрлар давомида уларни бошини бир қилиб келган Халифалик давлати кетгач, ўшандан бери Ислом Уммати ўзига ёт вазиятга тушиб қолди ва бу бўлиниш, парчаланиш, ихтилоф ва заифликда ўз аксини топмоқда. Шунинг учун Уммат қайтадан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўладиган Исломнинг азиз ва куч-қудрат қаноти остига, Ислом давлати ва шариати соясига кирмоғи даркор. Бу лойиҳа Ислом Умматини ўзининг табиий ўзанига қайтариш учун Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган лойиҳадир.

Роя газетасининг 2022 йил 2 ноябр чоршанба кунги 415-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here