2023 йилги Судан бюджети лойиҳаси ҳақида

40
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2023 йилги Судан бюджети лойиҳаси ҳақида

Устоз Носир Ризо (Абу Ризо)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги

марказий алоқалар қўмитаси раиси

Бюджет лойиҳаси – бу давлат томонидан келгуси йилда унинг даромад ва харажатлари бўйича тақдим этилувчи таклифдир. Бюджет эса йил охирида тақдим этилади ҳамда даромад ва харажатларнинг ҳақиқий рақами ҳисобланади. Бюджет лойиҳаси йил бошланмасдан туриб тақдим этилади ва тасаввур қилинган, ҳали амалга оширилмаган кутилаётган даромад ва харажатларни англатади. 2022 йил 3 октябрда Судан молия вазири Жибрил Иброҳим айни соҳанинг техник мутахассислари қўмитаси билан учрашди. Биз ушбу бюджет лойиҳасини ўргансак, бюджетнинг ўзи Инқоз ҳукуматининг сўнгги икки йил ичидаги қилмишларини тасдиқлаб турганига гувоҳ бўламиз.

Судан ҳукумати ўз ишларини Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банкига тўлиқ топширгач, 2018 йил учун бюджет белгилади. 2018 йил юрт аҳли бошдан кечирган энг қора йил эди, чунки ўшанда нарх-наво ақл бовар қилмас даражада кўтарилди ва Инқоз ҳукуматининг йиқилишини тезлатиб берди. Ўтиш даври ҳукумати келгач, ҳукумат мустамлакачиларнинг яна ўша малайлари – собиқ бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук ва молия вазири Иброҳим Бадавийлар – томонидан бошқарилди. Бу икки кимсанинг автобиографияси уларнинг ўнлаб йиллар Халқаро Валюта Фондининг қўғирчоқлари сифатида мустамлакачилик хизматкорлари бўлишганини, айтиб турибди. Ўтиш даври ҳукумати Судан валютаси курсини эркинлаштириш билан айни жиноятга жиноят қўшди. Унинг қиймати кескин суратда тушиб кетиб, инфляциянинг икки баробарга ошишига ва нарх-навонинг кўтарилишига олиб келди. Иброҳим Бадавийнинг ойлик маошни 600 %га ошириши ва бу катта миқдорда нақд пулни талаб қилиши эса, дард устига чипқон бўлди.

2023 йил учун таклиф қилинган бюджетни кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқладик:

Taклиф этилаётган бюджет лойиҳасининг умумий йўналишларидаги биринчи банд: Валюта курсини барқарорлаштириш ва инфляция суръатини пасайтириш орқали мустаҳкам иқтисодий барқарорликка эришиш. Бу ҳукуматинг ғирт ёлғон ва уйдирма иддаосидир. Чунки у кўп миқдорда нақд пул тўкиб, минг жунайҳ миқдорида номинал нақд валюта чоп этар эмиш. Ахир, бу қадам валютанинг қадрсизланиши, курснинг осмонўпар даражага чиқиб кетиши, демакдир ва бу иқтисодиётда ҳаммага яққол маълум нарсадир!

Умумий директиваларга кeлсaк, улар ялпи ички маҳсулотлардаги фискал ва солиқ ҳаракатлари ставкаларини минтақавий даражада кўтаришни айтишади. Албатта, бу капиталистик тузум жиноятларидан бири. Чунки капиталистлар давлатнинг ялпи ички маҳсулотдан олувчи солиқ ставкаси кaмидa 15 % бўлиши керак, деган қарорга келганлар. Судан молия вазири ва солиқ инспекцияси директори юртда ялпи ички маҳсулотнинг солиқ ставкаси 7 %дан ошмаслигини даъво қиляпти. Демак, бу Судан аҳлини солиқлар юкини яна икки баробарга ошириш, нархларни кўтариш, инфляция даражасини ошириш ва валюта курсини пасайтириш каби ишлар кутиб турганини англатади.

Учинчи бандда танг аҳволдаги ҳукумат бўлинмалари ҳақида қарорлар қабул қилингани айтилган. Бу эса, давлат манфаатлари ва давлат бўлинмаларининг янада кўпроқ хусусий сектор фойдасига хусусийлаштирилаётганига, шу тариқа субъектларга ғамхўрлик кўрсатиш ўрнига уларнинг манфаатини фойда кўриш жараёнига айлантирилаётганига далолат қилади.

Ҳукуматнинг мустамлакачилик манфаатига малайлик қилаётганига яна бир далил: Умумий директивалар ҳақидаги бандда хорижий сармояни рағбатлантириш ва барча соҳаларда қонунчиликдаги процессуал тўсиқларни олиб ташлаш айтилган… Бу мустамлакачиларнинг Судан бойликлари ва ресурсларини ўғирлашларига очиқдан-очиқ йўл қўйиб бериш демакдир.

Бюджет лойиҳасининг иккинчи бандидаги «ресурсларни кўпайтириш учун янги реал даромад манбаларини ишлаб чиқиш», деган жойи унинг энг катта қораланадиган жойи бўлди. Бу лойиҳа бўйича янги-янги воситалар ўйлаб топилиб, шу орқали давлат киримларини кўпайтириш имкониятига эга бўлинади, деганни англатади. Мисол учун, ифлос капиталистик менталитетнинг ўйлаб топган кашфиётларидан бири шу бўлдики, Судан ҳукумати юртдаги тиланчиларга қарши ҳибсга олиш кампанияси ўтказди ва ҳар бир тиланчига кунига 2000 жунайҳ тўлов белгилади.

Иккинчи бандга кўра, шунингдек, давлат маҳаллий нефть маҳсулотларидан олинадиган даромадни кўпайтирмоқда ва бунинг учун нефть нархига қўшимча солиқ ва йиғимлар белгиламоқда… одамларга етказиб бериш бепул бўлиши ўрнига йиғимлар одамлар бўйнига тушяпти ва бу билан давлат молларни ўғирлаяпти.

Шунингдек, еттинчи ва саккизинчи бандларда давлат органлари учун маъмурий тўловларнинг ва хизматлар учун тўловларнинг турлари ҳақида гап кетади. Шу билан бирга, давлат муассасаларига божхона ва ишлаб чиқариш йиғимлари ва бошқаларни юклайди. Ваҳоланки, аслида ҳукумат муассасалари фойда келтирадиган эмас, хизмат кўрсатадиган муассасалардир. Таклиф қилинган ушбу бюджетда «давлатга қарашли компаниялар шуғулланадиган бизнеслар учун божхона тўловлари даромад тижорати асосида солинади, хизмат кўрсатиш асосида эмас», дейилган. Бу эса одамлар қийинчилигини яна оширади ва нархларни янада кўтаради. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«مَنْ دَخَلَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ لِيُغْلِيَهُ عَلَيْهِمْ فَإِنَّ حَقّاً عَلَى اللَّهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنْ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Кимда-ким мусулмонларнинг нархларига аралашиб, қимматлаштирса, Аллоҳ Таборака ва Таоло қиёмат куни уни дўзах оловига ўтқазишга ҳаққи бор».

Шунингдек, биринчи бандда ёқилғи, электр энергияси, сув, канализация ва бошқалар учун нархлар товарларни етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларнинг таклифига мувофиқ белгиланиши айтилган. Бу банддан давлатнинг одамлар ҳаётининг энг муҳим масалаларида ишларини ғахўрлик билан бошқаришдан очиқдан-очиқ бўйин товлаётгани, ўз навбатида, бу уларнинг яраларига туз сепиб, азоб-уқубатларига қўшимча бўлаётгани кўриниб турибди. Росулуллоҳ ﷺ

«يَسِّرُوا وَلاَ تُعَسِّرُوا»

«Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар», дея марҳамат қилганлар. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда

«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئاً فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئاً فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»

«Аллоҳим, ким Умматим ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам уларга машаққат қил, ким Умматим ишига бошлиқ бўлиб, уларга енгиллик қилса, Сен ҳам уларга енгиллик қил», деганлар.

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, мусулмон юртларидаги ҳукуматлар татбиқ қилаётган капиталистлик тузум бюджети Умматнинг бойлик ва ресурсларни ўғирлаш ва тугатишдан бошқа нарса эмас, бунга хоин ва малайлардан бошқаси қўл урмайди. Улар ҳақида Жейкоб Ротшильд бундан дея тўғри айтган: «Улар тепасига шундай ҳукмдорларни қўйяпмизки, ўзлари ўз халқлари бойликларини талаб, уларни АҚШ ва Ғарбларга жойлашяпти… Қачон халқлари уларга қарши чиқишса, ўзларининг молларидан ўзларига кредитлар беряпмиз. Бунинг учун биз ораларидан бизга хизмат қиладиган одамларимизни молия вазири қилиб қўйсак-кифоя. Кейин улар биздан олган кредитларни судхўрлик фоизлари билан бир неча баробар қилиб қайтаришади». Кофирлар молларимизни бир неча баробар қилиб олишяпти ва тинимсиз бизни талашмоқда. Бундай ҳалокатли вазиятдан чиқмоқнинг бирдан-бир йўли бугунги хоин малай режимларини ағдариб, Набий ﷺ башорат қилган ва вақти келиб қолган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида исломий бошқарувни барпо этмоқдан иборатдир.

Роя газетасининг 2022 йил 2 ноябр чоршанба кунги 415-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here