БМТ яна Шом тоғутини қўллаб-қувватламоқда

384
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

БМТ яна Шом тоғутини қўллаб-қувватламоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиосининг 2022 йил 12 ноябр шанба кунги хабарларида БМТнинг яна Шом тоғутини қўллаб-қувватлашни бошлагани айтилади. БМТнинг махсус маърузачиси Алёна Дуан шанба куни Дамашқда ўтказган матбуот анжуманида Асад режимига қарши қўлланаётган «шафқатсиз чора-тадбирлар қийинчиликларни кучайтириб, юртнинг эрта тикланишига ва реконструкциясига тўсиқ бўлаётганини даъво қилди ҳамда ушбу чора-тадбирларни бекор қилиш лозимлигини таъкидлади. Бироқ, бу қонхўр режимнинг бутун юрт бўйлаб содир этаётган уруш жиноятларига тўхталиб ўтмади. «Мен Асад режимига нисбатан инсон ҳуқуқлари ва глобал вазиятга оид киритилаётган бирёқлама шафқатсиз санкцияларнинг улкан ва кенг миқёсли таъсирларини кўриб даҳшатга тушдим», дейди Алёна. Кейин унинг даъвосича, «кўплаб сурияликлар озиқ-овқат, ичимлик суви, электр энергияси, ёқилғи, транспорт ва соғлиқни сақлашга эришишлари чекланган. Чунки режимга нисбатан қўлланилган чора-тадбирлар дори-дармон ва тиббий хизмат ва ускуналарнинг хатарли даражада етишмаслигига, айниқса, сурункали ва ўткир касалликларга сабаб бўлаётган» эмиш.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here