Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи сиёсий қамоққа олишларга қарши пикет ўтказди

30
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи сиёсий қамоққа олишларга қарши пикет ўтказди

Фаластиндаги Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи пикет ўтказиб, олийгоҳ талабаларини талабалардан бирининг университет ичкарисида олиб борган фаолияти учун Фаластин разведка хизмати томонидан қамоққа олинишига қарши чиқишга чақирди.

Ал-Ваъй гуруҳи ва пикетда қатнашган талабалар сиёсий қамоққа олишни қораловчи шиорларни ҳамда қуйидаги сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб турдилар:

  • Нима учун бизнинг талабалик фаолиятларимиз олдига тўсиқлар қўйилган-у, бунинг муқобилида жамиятни бузувчи тадбирларга кенг эшиклар очиб берилган?!
  • Талабалик фаолиятлари билан шуғулланишга ҳаққимиз йўқми?!
  • Сиёсий қамоққа олиш сиёсий, ахлоқий, хавфсизлик ва қонуний жиҳатдан жиноятдир.
  • Сиёсий қамоққа олишдан мақсад маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришдан тўсишдир.
  • Сиёсий қамоққа олиш зулмга қарши овозларни ўчиришдир.
  • Сиёсий қамоққа олиш тек қўйиб бўлмайдиган жиноятдир.
  • Сиёсий қамоққа олиш мафкуравий абгорлик белгисидир.

Пикетди шунингдек, Ал-Ваъй гуруҳи талабаларни ва университетдаги ўқитувчилар, маъмурий ходимлар ва академикларни талабаларга қарши содир этилган бундай мункарни қайтаришга ҳамда унинг олдига кучли тўсиқ қўйишга даъват қилди.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

a

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here