Бугунги кундаги соғлиқни сақлаш воқеъси ҳамда Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш асослари ва унинг мақсадлари

391
0

  Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бугунги кундаги соғлиқни сақлаш воқеъси ҳамда Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш асослари ва унинг мақсадлари

           Дунёдаги соғлиқни сақлаш йўналиши тубанлашиб кетганлиги кўринишлари(3).

   Капиталистик бузуқликнинг шахс соғлигини сақлаш устидаги кўринишлари ҳамда унинг ижтимоий соғломликка кўрсатган ачинарли асоратлари беҳисобдир. Лекин ушбу соғлиқни сақлаш воқеъсини англаш ва унинг тубига етиш учун капитализм тузумининг ачинарли асоратларига қисқача тўхталиб ўтиш жоиз:

— Психологик ва ақлий касалликларнинг капитализм тузумига бир неча боғлиқлик жиҳатлари бор. Бундай касалликлар капитализм ва либерализм тарқалгандан кейин бир неча бор ортиб кетди. 2017-йили “Саломатликни ўлчаш институти” олиб борган тадқиқотлар натижасида шу нарса аён бўлдики,  792 миллион шахс ақлий соғломлигида изтиробда яшайди. Яъни, бу дегани дунё миқёсида ҳар ўнтадан битта шахс (10.7%) бу касаллик билан оғрийди . Уларнинг кўпчилиги бехаловатлик ва ғам-ғусса билан изтироб чекади.

– Индивидуализм(шахсийлик, жамоатчиликка тескари бўлган фақат ўзини ўйлайдиган фардий ҳаёт-хусусиятганина эътибор қаратиш) намунавий капиталистик жамиятнинг асосий аломатидир. Шахсий харакатга ортиқча баҳо бериш, ўзига ҳаддан ортиқча бино қўйиш, мустақиллик ҳамда рақобатга мойиллик ушбу тузумни бошқалардан ажратиб турадиган имтиёзли аломатларидандир. Шахсга бу қадар эътибор билан қараш ижтимоий алоқаларни заифлаштириши билан бир қаторда маст қилувчи ичимлик ва наркотиклар истеъмол қилишга етаклайдиган даҳшатли оқибатларга олиб келади. Шахсларнинг ҳалок қилувчи “сендан мени қаерим кам” қабилидаги шахсий характерли ҳусусиятларини янада мураккаблаштиради. Яъни капитализм, моллар истемолини кучайтириш учун нафснинг доимий эҳтиёжини қўзғатиб, ақлларни алдаш билан шуғулланиб келади.

– Албатта капитализм арзимаган бўлса ҳам фойда келтирадиган ашёларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. Айни чоғда фақирликда яшаётган шахслар учун лозим бўлган нарсаларни етказиб беришдан эса, кўз юмади. Бундай яшаш тарзи эса, психологик ва ақлий саломатликка путур етказади. Бунга қўшимча, бу тузумда охират, ҳисоб-китоб, жазо, жаннат ва дўзах деган тушунчалар бўлмайди. Инсонлар унга интиладиган, уни рўёбга чиқаришга ҳаракат қиладиган ҳамда уларнинг ҳаётини розилик ва хотиржамликка тўлдирадиган масалул-аъло сифатидаги Аллоҳнинг розилиги интилиб яшаш бўлмайди.

– Инсон соғлигига капиталистик турмуш тарзининг кўрсатган салбий оқибатлари ўта ачинарлидир. Масалан, жинсий алоқа эркинлиги, ҳусусан балоғат ёшига етганлар орасидаги жинсий алоқа эркинлиги ва қисқа муддатли, ўткинчи жинсий алоқаларнинг ёйилиши «бўйдоқ» оналарнинг адади кўпайишига олиб келди. Эрга тегмаган аёлларнинг туғиб қўйиш ҳолатлари анча юқорилаб кетди. Бу кўрсаткич 1960-йили 5 % ни ташкил этган бўлса, 2010-йилга келиб 41%ни кўрсатди. Қўшма Штатларда тахминан ҳар тўрттадан бир бола ёлғиз она ёки ёлғиз ота оиласида яшайди. Одатда бу молиявий қийинчилик ҳамда жисмоний ва ақлий носоғломликдан келиб чиқади. Чунки, 27 та Европа давлатларида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ноқонуний фарзандлари бор бўйдоқ оталар жуда оғир носоғломлик холатларини бошдан кечирадилар. Масалан, узоқ муддат давом этувчи танглик, ёлғизликни ҳис қилиш, ғам-ғусса ва ташвиш тортиш шулар жумласидан. Бу қийинчиликлар бўйдоқ оналарнинг фарзандларини ҳам азоблайди.

— «Касалликларни енгиш ва улардан сақланиш маркази» қайд этган ҳисоботга кўра, 2016-йили АҚШ да 1 200 000 киши иммунитет тақчиллиги касаллилигига мубтало бўлган. 700 000 дан кўпроғи СПИДдан вафот этган. Шу марказ 2019-йили АҚШда 34 800 киши СПИД юқтирганини маълум қилган. Уларнинг 66% эркаклар орасида ўзаро жинсий алоқа қилиш натижасида келиб чиққан.

– Аммо капитализм дунёсидаги наркотик моддалар истеъмол қилиш оқибатлари эса ўта дахшатлидир. Бу бало соғлиқни парчалайди ва оила бюджетини таназзулга учратади. Америка миллий покланиш ташкилотига кўра, 18 ва ундан юқори ёшдагиларнинг 75% и наркотик моддаларни истеъмол қилади. Йил бўйи АҚШда 77000 киши наркотикага алоқадор бўлган ҳолатларда ҳаётдан кўз юмади. «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти» маълумотига кўра, 2012-йили ичкиликка берилган 3 миллиондан кўпроқ киши рак ва юрак хуружи касалликларига чалиниб, оламдан ўтган. Ичкилик юрак хасталикларига олиб келади, саратон ва яллиғланиш ҳасталиклари каби  муаммоларни келтириб чиқаради. 2013-йили Лондондаги «Ижтимоий адолат маркази» тарқатган ҳисоботга кўра, Лондон Европадаги ичкилик ва наркоманлик пойтахтига айланган. Бу бало Британия ҳукумати елкасига йил сайин 55 миллиярд доллар харажатни юклайди.

– Аммо ўз жонига қасд қилиш мавзуига келадиган бўлсак, 2019-йилги «Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти» берган маълумотга кўра, ҳар йили 700 000 киши ўз жонига қасд қилиб ҳалок бўлади. Ўз жонига касд килиш ҳолати ҳар 40 сонияга тўғри келарди. 2020-йилда эса, бу кўрсаткич тезлашиб, хар 20 сонияни ташкил этди. 2016-йили бутун дунё миқёсида, ўз жонига қасд қилганларнинг ёшлари 15 билан 29 оралиғини ташкил этди. Лекин «Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш» ташкилоти ўз жонига қасд қилишни бу борада яхши тушинтириш ишлари олиб борилмагани учун етарли даражада муолажа қилинмаган умумий соғлиқ муаммоси, деб санайди. Муаммонинг асл сабаби эса, асоратлари ғарбча яшаш тарзида кўриниб турадиган динни ҳаётдан ажратиш ақидаси ва эркинликлар остида яшириниб ётганини эса, бу ташкилот билмайди. У ерлардаги одамлар ғариза ва нафсларини хато ва ноодатий, одам боласига ёт бўлган йўллар билан қондирадиган бўлиб қолган. Барча психологик муаммоларнинг асл сабаби шахсийликка ёпишиб олиш, ўзини ўзи муқаддаслаштириш, ўзига ўзи зеб беришдир. Чунки бу нарса шахсни бу дунё матоҳларидан иложи борича каттароқ улушга эга бўлиш ғамига солиб қўяди. Натижада эса, шахс катта улуш ортидан халлослаб югириб, ниҳоясида, ҳеч қачон амалга ошмайдиган, асло қўлга киритиб бўлмайдиган саробга дуч келади. Оқибатда психологик ва отифий кураш гирдобига тушади. Изтироб чекади, ҳаётдан умиди сўнади ва бир куни бундай ҳаётга ўзи нуқта қўйишга қарор қилади.

  Британияда чоп этиладиган психологик тиббий журналдаги мубоҳасали мақолада айтилишича, ўртача 7 % болалар 17 ёшга етмай туриб, ўз жонларига қасд қилишга уринганлар. Ўтган йили тахминан тўрттадан битта шахс ўз жонига азият етказишга дуч келган. Дарҳақиқат, эр-хотинлик ва оилавий алоқалар қаршисида тутилган муносабатларини ўзгаришига ҳамда одамоҳунликка ва оилаларнинг барбод бўлишига олиб келди. Узоқ муддат ёлғиз яшашнинг инсон соғлигига салбий таъсири бор. Бундай яшаш ўз соҳибини оила даврасида яшайдиган шахсларга қараганда 80% кўпрок ғам-ғусса ва маҳзунлик хатарига улоқтиради. Ижтимоий узлат-жамиятдан узилиб олиш, ёши катта кишиларнинг вафот этиш кўрсаткичларини юқорилатади. Чунки, ёлғизлигини ҳис қилиш уларнинг кўринмас қотилидир.

 Аммо капитализм ва унинг бузуқ низомларининг жамоатчилик саломатлигини парчаловчи асоратлари капитализмнинг «ривожланган» давлатларида ҳам, ўсиб келаётган давлатларда ҳам ҳамда қашшоқ давлатларда ҳам беҳисобдир. Омма саломатлигини вайрон қилувчи бу асоратларнинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз:

  Таом ва озиқланиш борасида бугунги кузатувлар шуни кўрсатадики, дунёда 690 миллион киши очликдан қийналиб яшайди. Бу бутун дунё аҳолисининг 8% процентини ташкил этади. 2019-йили 750 миллионга яқин киши озиқ-овқат хавфсизлигини йўқотиш натижасида ўта кескин вазиятга дуч келган. Милярдлаган шахсларнинг етарли ва тўйимли озиқ овқатга мунтазам равишда етиб туриш имконияти йўқ. Бутун дунёда уч миллиарддан ошиқ одам тегишли озуқавий қийматга эга бўлган соғлом овқатланишга қурби етмайди. Уларнинг катта қисми Осиё ва Африка давлатларида яшайдилар. Айниқса, ривожланиш саломатлик учун миқёс қилиб олинаётган бир пайтда бу рақамларнинг инсон саломатлиги учун бевосита таъсири бор, албатта.

  Дунёдаги очлик сабаби дунё миқёсида озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг етишмаслигида эмас, балки озиқ-овқат тақсимотини ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун лозим бўлган ресурсларнинг тақсимотини суистеъмол қилишдадир. «Oxfam» Британия хайрия ташкилоти чоп этган энг сўнги баённомага кўра, хар бир дақиқа сайин 11 киши очликдан ва озиқ-овқатнинг ночорлигидан халок бўлади. «Oxfam» ташкилоти директори Габрилла Бушага кўра, коронавирус пандемияси дунёда чуқур илдиз отган тенгсизликни ошкор этиб қўйди. Дунёдаги энг бой 10 шахснинг бойлиги ўтган 2020-йили 413 миллиард доллар миқдорига кўтарилди. Бу Америка Қўшма Штатларининг глобал гуманитар ёрдамларини молиялаштириш учун эълон қилган харажатидан 11 баробар кўпдир.

  Тоза сув ҳаёт манбайи бўлиб, у соғлиқ учун жуда зарурдир. Чунки сув – ичиш, таомланиш, уй ишлари ва турли маиший эхтиёжлар учун ишлатилади. Ҳар йили тахминан, беш ёшга етмаган 801 минг гўдак ич кетишдан нобуд бўлади. Бу фожеъанинг катта қисми ўсиб келаётган давлатларда юз беради. Хавфли ва етарлича тоза бўлмаган сувларни ичиш ҳамда канализацияларнинг йўқлиги ич кетиш касаллигидан келиб чиқадиган ўлимларнинг 88% ига ўз хиссасини қўшади.

   Замонавий ва қулай канализацияларнинг йўқлиги сабабли дунёнинг ҳар бурчида миллиардлаган шахсларни тупроқдан ўтувчи ичак қурти азоблаб келади. Шунингдек, трахома (бактерия чақирувчи кўз инфекцияси) дунёдаги кўз кўрмай, кўр бўлиб қолишнинг асосий сабабчисидир. Бу касаллик ҳам тозаликка риоя қилинмаганидан ва канализацияларнинг ночорлигидан келиб чиқади. Бугунги кунда 41 миллионга яқин шахс фаол трахомадан азият чекади. 10 миллионга яқин шахс трахома натижасида давосиз кўзи ожизлик ёки умуман кўрликдан машаққат чекади. Ҳолбуки, бу касалликни тарқалишидан юзни тоза сув ва совун билан кўпроқ ювиш ҳамда канализация кувурларини яхшилаш билан сақланиш мумкин.

  Жаҳон миқёсида миллиярлаган шахслар чиқиндилар билан ифлосланган сув манбаъларидан фойдаланадилар. Хатто, 2017- йили 2 миллиард шахс инсон учун энг зарур бўлган оддий канализацияга муҳтож аҳволда кун кечиришга мажбур эди. Уларнинг 70% и сассиқ ва ифлос жойларда яшайди. Уларнинг учдан бири қолоқ мамлакатларда умр суради. 673 миллион киши яланғоч. Бу сон Африка ва Осиё мамлакатларида янада ўсиб бормоқда. 3 миллмард киши яшаш жойида қўлларини сув ва совун билан ювиш учун асосий қулайликларга муҳтож. 2017- йили, ривожланмаган давлатларда хатто соғлиқни сақлаш масканларининг 22% ида оддий сув шароити бўлмаган. Уларнинг 21% ида канализация йўқ. 22% ида чиқиндилардан тозалаш хизмати йўлга қўйилмаган.

   Бугунги кундаги оламий сиёсий низом миллий давлатлар намунаси асосига қурилган бўлиб, бу низомни оламий либерал капиталистик иқтисод бошқаради. Бу жаҳон миқёсидаги муаммоларни, шу жумладан соғлиқни сақлаш муаммосини ҳал этишга номуносиб бўлган кўринишдир. Чунки капиталистик иқтисодий низом фикрати шундан иборатки, ҳар бир шахс, ҳар қандай жамоат ёки ҳар бир уммат ўзининг хусусий манфаатига эришиш учун шиддатли ва рақобатли курашда иштирок этишга мажбур.

  Бугунги кунда Бирлашган Қиролликларда 1% энг бой шахслар  мамлакат бойлигининг 12% га эгалик қилади. 10% бойлар эса, мамлакат бойлигининг 44% га эгалик қилади. Қўшма Штатларда эса, 1% бойлар мамлакат бойлигининг 34% га эгалик қилади. 10 % бой шахслар эса, давлат бойлигининг 74% ига эгалик қилади. Бу тафовут йилдан йилга ўсиб бормоқда. Бизлар шуни англашимиз муҳимки, ушбу катта тафовут капиталистик низом рамкаси остида услубий шаклда бошқарилади ва у элита томонидан ҳимоя килинади, фойда кўрувчи бойлар томонидан муҳофаза этилади. Бунинг натижаси ўлароқ эса, аҳолининг катта қисми саломатчилик ва фаровонликка эриша олмайдилар. Чунки уларнинг молиявий қудратлари озиқ-овқат, тоза сув, таълим, ақлий саломатлик ва атроф муҳит соғломлиги каби инсон соғлигини сақлашга алоқадор бўлган ўринларда уларни ноқулай аҳволда қолдиради. Бунга қўшимча, истеъмол маданиятини корператив кучлар бошқариши натижасида носоғлом турмуш тарзи шаклланди. Жисмоний машқлар етишмаслиги, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиниши оқибатида жуда хуник кўринишлар юзага келди. Бу номаъқул ҳолатлар ривожланган давлатларда омма халқ соғлиги борасидаги муаммоларни келтириб чиқарди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here