Ўзгартириш Исломий давлат учун муқаррардир китобидан
Амонат ва иймон
Иймоннинг заифлиги амонатни етказишдан ўзини четга олишнинг энг хатарли омилидир:
Мана шу тариқатни ушлашдан ва амонат етказишдан тўсадиган монеълардан бири ҳамда тойилиш ва бурилишни оқлайдиган сабаблардан бири, албатта иймонннинг заифлигидир. Иймоннинг заифлиги қалбни кирлатади, уни касал қилади. Иймоннинг заифлиги қалбни беҳаловат қилади. Натижада бундай қалб хоҳшу-ҳавога ва залолатга эргашиб кетади, Аллоҳ сақласин.
“Барча ишлар Аллоҳнинг қўлидир. Тирилтирадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам Аллоҳ таъолодир. Аллоҳ хоҳлаган бандасига ризқини кенг қилиб беради, хоҳлаганига ўлчов билан беради. Ёлғиз Аллоҳ таъологина фойда ва зарар беришга молик. Унинг Ўзигагина азиз қилувчи ва хор этгувчидир. Нусрат фақат Аллоҳ томонидан келади”:
مَاأَصَابَمِنمُّصِيبَةٍفِيالْأَرْضِوَلَافِيأَنفُسِكُمْإِلَّافِيكِتَابٍمِّنقَبْلِأَننَّبْرَأَهَاۚإِنَّذَٰلِكَعَلَىاللَّهِيَسِيرٌ (22) لِّكَيْلَاتَأْسَوْاعَلَىٰمَافَاتَكُمْوَلَاتَفْرَحُوابِمَاآتَاكُمْۗ
“На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир. Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсизлар ва (Аллоҳ) ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) кетмагайсизлар”. Ҳадид сураси, 22-23 оятлар”.
Иймоннинг заифлиги мана шу иймонни қуруқ сўзларга айлантириб қўяди. Бу сўзларни тил такрорлайверади, такрорлайверади. Бу сўзлар минбарларда ва дарсларда айтилаверади, айтилаверади. Бироқ, бошга қийинчилик ёки мусибат тушганда, синов ва имтиҳон келганда бу сўзлар амалда асло кўринмайди.
Мана буларнинг барчасини оғзаки муҳокамаларга, (ҳақиқатларда эмас)сифатлардаги баҳс-мунозараларга ва муташобиҳ – тушиниш қийин бўлган оятларни тадқиқ қилишга айлантириб қўйиш қалбида кири бўлган кишиларнинг ишидир. Аслида булар амаллардаги иймоний мавқифларда намоён бўладиган энг рост, ҳақиқий тушинчалардир. Бу тушунчалар Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ қодирдир, У иймон келтирган кишилар билан биргадир, деган иймоннинг мавжудлигига далолат қилади. Шунинг учун ўзларича ақийдани кўриб чиқадиганлар, ақийданинг маъноларига шарҳ бериб, иймоний, ақидавий тушунчаларни мантиқий ва иймонни суслатадиган такфирий(бошқаларни кофирга чиқариш) баҳсларга айлантириб қўйганлару, бало-мусибат тушган маҳалда, балки бало тушмасдан туриб синиб кетадилар. Шунинг учун бу калималарни тил гапираётган бўлса ҳам, бу калималар қалбга ўрнашиб қолган бўлса ҳам, бироқ бу калималарни амал тасдиқламайди. Асарларда келади:
“Aлбатта иймон қалбга ўрнашган ва амал уни тасдиқлаган нарсадир”. Шунинг учун замонамиздаги ушбу манҳаж етакчиларини кўрамизки, улар султонларнинг минбарларига ёпишиб оладилар, ҳукмрон ва ҳўжайинларини рози қиладиган, Аллоҳни ғазабини келтирадиган фатволар чиқарадилар, куфр режимларининг талабларига биноан ва улар ортидан инс ва жин шайтонларининг талабларига биноан ўз мавқифларини ўзгартириб турадилар. Мана шундай қилиб, улар мусулмонларни адаштирадилар. Куфр ва унинг салтанатини таг-томири билан суғуриб ташлашга олиб келадиган тўғри ишлардан мусулмонларни чалғитадилар. Аллоҳ айтади:
هُوَالَّذِيأَنزَلَعَلَيْكَالْكِتَابَمِنْهُآيَاتٌمُّحْكَمَاتٌهُنَّأُمُّالْكِتَابِوَأُخَرُمُتَشَابِهَاتٌۖفَأَمَّاالَّذِينَفِيقُلُوبِهِمْزَيْغٌفَيَتَّبِعُونَمَاتَشَابَهَمِنْهُابْتِغَاءَالْفِتْنَةِوَابْتِغَاءَتَأْوِيلِهِۗوَمَايَعْلَمُتَأْوِيلَهُإِلَّااللَّهُۗوَالرَّاسِخُونَفِيالْعِلْمِيَقُولُونَآمَنَّابِهِكُلٌّمِّنْعِندِرَبِّنَاۗوَمَايَذَّكَّرُإِلَّاأُولُوالْأَلْبَابِ
“У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китоб)дан шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ-туниниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавои нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. – Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини Аллоҳ ва “ У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир”, – дейдиган, илмда собит қадам бўлган кишиларгина билур. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар”. Оли Имрон сураси, 7-оят.
Шунинг учун, агар сабот балога сабр қилишни, хоҳшу-ҳавога қарши чиқишни, мансабларни, минбарларни ва ҳайвоний хирсларни қурбон қилишни талаб қилса, бу йўлни танлаган кишиларнинг ҳақ сўз ва ҳақ иш устида сабот билан тура олмасликларига ажабланмаса ҳам бўлади.
Иймоннинг заифлиги қалбнинг хасталигидир. Бу хасталик: “Ишларнинг барчаси Аллоҳнинг қўлида, ёлғиз Унинг ўзигина фойда бергувчидир, зарар бериш ҳам фақат Унинг қўлидадир”, деган иймондан узоқлаштиради. Бу хасталик қазо ва қадарга бўлган иймонни ҳам суслаштиради. Натижада, қалби хаста бу бечора ўзининг душманини кучли, деб ўйлайди. Аллоҳнинг кучли ва буюк эканлигини эса, унитади. Аллоҳнинг йўлида хатарлар бор, деб билади. Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун яратилганини, ҳозир у имтиҳонда эканини, ушбу имтиҳонда эса, мавқиф ва амалидаги саботи билан нажот топиши вожиблигини эсдан чиқаради. Иймон: “Аллоҳга дўст бўл, шунда У ҳам сенга дўст бўлади”, деган асосдан иборат эканлигини унитади. Шунинг учун Қуръони Карим оятлари, Пайғамбарлар қиссалари ва уларнинг сийратлари анави қалби хаста беъморларнинг наздида ҳеч бир тадаббур ва тафаккурсиз тиловат қилинадиган ва ёдлаб олинадиган қуруқ оятлардан, беэътибор ўқиладиган қиссалардан ва эргашиш шарт бўлмаган қуруқ ривоятлардан иборат бўлиб қолади. Агар хавф-хатар бостириб келса, балолар яқинлашса ёки ризқ, хавфсизлик, дунё шаҳватлари ва уларни тизгинлаш хақидаги фикр ўз тизгинини йўқотиб, ўтлаб кетиб қолса, оқланишлар кўпайиб кетади, ортга чекинишлар пайдо бўлади, қўлга киритилган нарсалар аҳамиятли бўлиб кўринади. Гарчи Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари ҳисобига кофирларни рози қилиб бўлса ҳам, қўлга киритилган бу матоҳларни сақлаб қолишга интилишлар бўлади. Алллоҳ таъоло айтади:
يَاأَيُّهَاالَّذِينَآمَنُوالَاتَتَّخِذُواالْيَهُودَوَالنَّصَارَىٰأَوْلِيَاءَۘبَعْضُهُمْأَوْلِيَاءُبَعْضٍۚوَمَنيَتَوَلَّهُممِّنكُمْفَإِنَّهُمِنْهُمْۗإِنَّاللَّهَلَايَهْدِيالْقَوْمَالظَّالِمِينَ (51) فَتَرَىالَّذِينَفِيقُلُوبِهِممَّرَضٌيُسَارِعُونَفِيهِمْيَقُولُونَنَخْشَىٰأَنتُصِيبَنَادَائِرَةٌۚفَعَسَىاللَّهُأَنيَأْتِيَبِالْفَتْحِأَوْأَمْرٍمِّنْعِندِهِفَيُصْبِحُواعَلَىٰمَاأَسَرُّوافِيأَنفُسِهِمْنَادِمِينَ
“Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: “Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз”, деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар”. Моида сураси, 51-52 оятлар.
Шунинг учун бу тоифадаги одамларнинг энг тўғри амалий йўлдан яъни шаръий тариқатдан ўзларини олиб қочишлари, турли ножўя ишларни қилишлари, ўз ўйларини ҳаётга татбиқ қилиш учун ҳар ҳил баҳоналарни ўйлаб топишлари ҳеч ажабланарли эмасдир. Қалбида кири, марази бўлган анави иймони заифлар ўзларини фақат ислоҳни ирода қилувчилар деб ўйлайдилар, ўзларини ҳолислардан эканликларини таъкидлайдилар. Кейин эса, мана шу ислоҳ ва ўзгартириш учун тариқча ақли бор, ёмонлигига қараганда яхшилиги кўп, Аллоҳнинг қадарини билган ва Аллоҳга иймони содиқ бўлган одам айтишга ҳам хижолат бўладиган манҳаж ва йўлларни тақдим қиладилар. Шунинг учун улар томонидан ҳукмронларни яраштириш, уларни чиройли кўрсатиш, уларнинг тутган ишларини оқлаш, уларнинг ишларига шаръий тус беришга чақириш каби жуда беъмани таклифларни эшитамиз. Улардан заифликни, заруратни даъво қилиш, Умматни ардоқлашни даъво қилиш каби куракда турмайдиган таклифларни эшитамиз. Аслида эса, иш бундай эмас. Балки уларнинг бу таклифлари хоҳшу-ҳаво, дунё матоҳларига ва ўз ҳавои-нафсларига ёпишиб олишдир. Шунинг учун улар ўзлари сезмаганлари ҳолда ўзларини шарманда-ю шармисор қиладилар. Аллоҳ таъоло айтади:
أَرَأَيْتَمَنِاتَّخَذَإِلَٰهَهُهَوَاهُأَفَأَنتَتَكُونُعَلَيْهِوَكِيلًا (43)
أَمْتَحْسَبُأَنَّأَكْثَرَهُمْيَسْمَعُونَأَوْيَعْقِلُونَۚإِنْهُمْإِلَّاكَالْأَنْعَامِۖبَلْهُمْأَضَلُّسَبِيلًا
“Хабар беринг-чи, ким ҳавои нафсларини илоҳ қилиб олган бўлса, сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўлурмисиз?! (Йўқ, сизнинг вазифангиз ҳавои нафсига қуллик қиладиган кимсаларни бу қилмишларидан сақлаш – қўриқлаш эмас, балки фақат Биз сизга юборган ваҳийни бандаларимизга етказмоқдир). Ёки сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар хеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир”. Фурқон сураси, 43-44 оятлар.
أَفَرَأَيْتَمَنِاتَّخَذَإِلَٰهَهُهَوَاهُوَأَضَلَّهُاللَّهُعَلَىٰعِلْمٍوَخَتَمَعَلَىٰسَمْعِهِوَقَلْبِهِوَجَعَلَعَلَىٰبَصَرِهِغِشَاوَةًفَمَنيَهْدِيهِمِنبَعْدِاللَّهِۚأَفَلَاتَذَكَّرُونَ
“(Эй Муҳаммад), ҳавои нафсини ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!”. Жосия сураси, 23-оят.(давоми бор).