Эрдоған: Муҳаммад ﷺ бизнинг ягона етакчимиздир

441
0

Эрдоған: Муҳаммад ﷺ бизнинг ягона етакчимиздир

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған Мавлидун Наби ҳафталигининг очилиш маросимида нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида, Қуръони Каримда Расулуллоҳ ﷺ мусулмонлар учун энг гўзал намуна деб сифатлаганига эътибор қаратар экан, Расулуллоҳ ﷺ ҳар бир соҳада, тижоратда ҳам, бошқарувда ҳам, ҳатто оила раҳбарлигида ҳам ўзининг ягона сардори, султони ва йўлбошчиси эканлигини таъкидлади. Расулуллоҳ ﷺнинг муҳаббати ҳақида сўз юритган Эрдоған, Исломни кўтариб чиқишда “Пайғамбар ﷺнинг даъват усулига амал қилиш” ўзининг бурчи эканлигига алоҳида урғу берди.

– “Адолат, раҳм-шафқат, тинчлик, фаровонлик, ишонч ва биродарлик дини бўлган Ислом нафақат мусулмонларнинг, балки барча инсонларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги тарфдоридир. Ислом динининг аҳли сифатида дунё ва охиратнинг ягона нажот воситаси бўлган ушбу динни соғлом илм, тўғри усул ва гўзал услуб билан бутун инсониятга етказиш бизнинг бурчимиздир. Бунинг йўли Пайғамбар ﷺнинг сийратига назар ташлаш ва Пайғамбар ﷺ тутган йўл ва даъват усулига амал қилишдир. Расулуллоҳ ﷺ  1400 йил олдин одамларни Исломга қандай даъват этган бўлса, бугунги кунда биз ҳам худди шундай қилишимиз керак”, – деди Эрдоған.

Изоҳ: Туркия президентининг “Расулуллоҳ ҳар бир соҳада намуна қилиб олиш ва У кишининг даъват усулига амал қилиш” даъвоси қанчалик самимий эканлигини билиш учун унинг амалий фаолиятига назар ташлаш керак бўлади. Агар президентнинг сўзи амалига мос бўлса, демак у ўз даъвосида самимийдир, акс ҳолда унинг даъвоси қуруқ сафсата бўлиб қолаверади.

 Маълумки, Расулуллоҳ Макка давридаги даъватларида ҳам, Мадина давридаги бошқарувларида ҳам – қанчалик қийинчиликларга дучор бўлмасин – Аллоҳнинг ҳукмларидан бошқа бирор ҳукмни асло тан олмадилар. Аммо Эрдоған жаноблари ўз даъватида ҳам бошқарувида ҳам демократия ва илмонийлик, яъни динни давлатдан ажратиш ва Аллоҳнинг қонунларини ҳаётдаги ишларга аралаштирмаслик йўлини тутганлигини қатъий тарзда очиқ айтиб келади. Эрдоған бошчилигидаги Адолат ва Тараққиёт партиясининг ҳокимиятга келганига 20 йил бўлди. Лекин бугунгача Расулуллоҳ ижро қилган бирорта ҳам шаръий ҳукмни ўзининг сиёсий дастурига киритган эмас.

 Расулуллоҳ фоҳишалик қилганларни дарралаш ва тошбўрон қилиш билан бу жиноятга барҳам бердилар. Аммо Эрдоған жаноблари даврида қонуний фаолият юритаётган фоҳишахоналар сезиларли даражада кучайди. Ҳатто фоҳишалик марказини бошқарадиган аёллардан бири сайловда Эрдоғанга овоз беришини, чунки унинг даврида бизнеси кучайганлигини айтиб чиқди. 2009 йили Эгей денгизи соҳилларидаги нудист пляжларининг очилиш тасмасини кесиш маросимида Эрдоғаннинг шахсан ўзи иштирок этди. (нудист пляжлари – эркагу аёл қип яланғоч дам олиши ва истаган жойида, ҳатто инсонларнинг кўз ўнгида жинсий алоқа қилиши мумкин бўлган пляждир).

 Расулуллоҳ рибодан ва аҳолининг ҳамма қатламидан ҳамда барча корхонлардан йиғиладиган солиқлардан қайтардилар. Аммо Эрдоған жаноблари бошқараётган давлатда рибо ва оддий халқдан олинадиган 400га яқин солиқ тури давлатнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади.

 Расулуллоҳ ҳаётлари давомида бир лаҳза ҳам куфр аҳлини ўзларига дўст тутмаганлар. Эрдоған жаноблари эса, Ироқ ва Афғонистонда мусулмонларни қирғин қилган АҚШ билан ҳам, Чеченистон ва Сурияда даҳшатли қирғиларни амалга оширган Россия билан ҳам, Уйғур мусулмонларини оғир қийноқлар остида қатл қилаётган Хитой билан ҳам, ҳатто Муқаддас тупроқларда босқинчилик қилиб, тинимсиз мусулмонларнинг қонини тўкаётган яҳуд вужуди билан ҳам дўстона муносабат юритиб келмоқда.

Расулуллоҳ битта муслимани хўрлаган ва уни ҳимоя қилган мусулмонни ўлдирган Бану Қайнуқоъ қабиласини бадарға қилдилар. Эрдоған жаноблари эса яҳудийларнинг Фаластиндаги аёвсиз қотилликларига қарши армияни ҳаракатга келтириш ўрнига, фақат уларни қоралаб қўйиш билан кифояланмоқда. Қисқа қилиб айтганда Эрдоғаннинг баландпарвоз гапларига алданганлар шуни яхши билиб қўйсинларки, унинг фақатгина масжидларда мусулмонлар билан бирга намоз ўқиши, рўза тутиши ва Қуръон тиловат қилиши Расулуллоҳ ни ҳар бир соҳада ўзига намуна қилиб олганлигини ва У Кишининг даъват усулига амал қилаётганлигини англатмайди.

 Агар Эрдоған Расулуллоҳ нинг даъват усулига амал қилаётган бўлса, нима учун айнан мана шу Эрдоған бошқараётган Туркияда Пайғамбар нинг даъват йўлидан юриб Исломни кўтариб чиқаётган холис мусулмонлар полициянинг таъқибига учраб, қамоққа олинмоқда?!

 Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here