Россия миграция талабларини кескинлаштирди

394
0

Россия миграция талабларини кескинлаштирди

 3-сентябрдан бошлаб Россияда мигрантлардан меҳнат шартномаси, яшаш жойи бўйича миграция пропискаси, тиббий кўрик ва дактилоскопиялик кўрикдан ўтишни талаб қилувчи қоидалар кучга кирди. Мигрантлар қаттиқ текширалади ва 5000 рублдан ортиқ жаримага тортилади.

 Натижада ўн минглаб одамлар миграция рўйхатини янгилаш учун Россиядан Қозоғистонга оқиб кела бошлади.  Россия чегарачилари синчиклаб  текшириб, айрим муҳожирларни турли баҳоналар билан қайтарган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Ҳатто, шу талаб туфайли Қозоғистонга бораётган мигрантларни олиб кетаётган кичик автобус ҳалокатга учради. 21-август куни Ульяновск вилоятида содир бўлган автоҳалокатда 17 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланиб, уларнинг жасадлари 23-августда уйларига олиб келинди. Бу фуқаролар Россиянинг мигрантларга нисбатан тобора кескинлашиб бораётган қонунларининг навбатдаги қурбонларига айланишди.

 Россиянинг бундай талаблари сиёсий вазиятга қараб ўзгариб бормоқда. Айниқса, Марказий Осиё давлатлари Россия манфаатларига қарши ҳаракатларни бошлаганидан буён янада мураккаблаштириб борилмоқда. Чунки, Россия бу минтақага ўзининг экинзори сифатида қарайди. Таъсири остидан чиқиб кетишини уруш билан бўлса ҳам тўхтатиб қолиш керак деб билади. Сабаби, устимизда татбиқ қилинаётган капиталистик тузум мустамлакачилик орқали татбиқ қилинади. Шу тариқа йирик империалистик давлатлар бошқа давлатлар ерларини босиб олиб, бойликларини тортиб оладилар. Халқларни эзиб, арзон ишчи кучи сифатида ишлатадилар. Мамлакатларни ўз маҳсулотлари учун бозор қиладилар.

 Россия ҳам шу мақсадда бир қатор ҳарбий ва сиёсий-иқтисодий ташкилотлар тузиб олган. Улардан бири Евросиё иқтисодий иттифоқидир (ЕОИИ). Аслида ҳужжатда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи эркин айланиши деб қайд этилган, аммо амалда бунинг акси бўлмоқда.

 Дарҳақиқат, миграция муаммоси, шубҳасиз, мамлакатда ишсизлик ва қашшоқлик мауммоларининг кучайиши билан боғлиқ. Аммо, биздаги амалдорлар мигрантлар Россияда бемалол ишлашларини баҳона қилиб, Россия манфаатларини амалга ошириб беришди. Амалдаги ҳукумат эса аҳолини иш билан таъминлаш ўрнига мигрантларни қизил ленталар кесиб хорижий давлатларга жўнатиш билан банд. Кўриниб турганидек, устимиздан империалистлар ҳукмронлик қилаётгани ва амалдорлар ўз курсиларини сақлаб қолиш учун уларнинг хизматкорига айланиб қолгани сабабли миграция муаммоси ҳал бўлмайди.

 Биз миграция муаммосидан қутулишимиз учун аввало мустамлакачиликни тариқат қилиб олган капитализмдан ҳалос бўлишимиз керак. Бунинг учун капиталистик тузумга муқобил мабдага эҳтиёж туғилади. Фақат Исломгина мусулмонларни бирлаштириб, мустамлакачиликни қулатиш қудратига эга.

 Мумтоз Маворуаннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here