Электр энергтика тармоғига навбатдаги кредит олинади

63
0

Электр энергтика тармоғига навбатдаги кредит олинади

 Парламент депутати Дастан Бекешев ўзининг Телеграмм каналида парламентнинг Бюджет ва молия қўмитаси аъзолари Жаҳон банки билан “Электр энергетика тармоғини модернизациялаш ва барқарор ривожлантириш” лойиҳаси бўйича таклиф этилган келишувни кўриб чиқиши ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон 50 миллион доллар кредит олади. “Келишувда электр энергияси тармоғидаги тариф сиёсатини ўзгартиришга ишора қилинган. Кредит электр энергетика тармоғини модернизация қилишга сарфланади”, – деди Дастан Бекешев.

 Бу электр энергетика тармоғини қамраб олган келишувлардан яна бирдир. Сабаби электр энергияси бўйича шартномалар жуда кўп. Масалан, сўнгги 15 йилда мазкур тармоқ учун 2 миллиард доллар миқдорида кредитлар олинди. Бу рақам электр энергетикаси тармоғи энг кўп кредитлар олинадиган тармоқ эканлигини кўрсатади. Чунки, Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4 миллиард доллардан ошади. Демак, олинган кредитларнинг деярли ярми шу тармоққа сарфланган. Бу тармоқда кредит олиш бўйича келишув тузилганидан ҳар сафар ушбу тармоқни “модернизация қилиш” баҳона сифатида тилга олинади. Бироқ, шунча катта миқдордаги кредитларга қарамай мамлакат электр энергетикаси тармоғи оғир аҳволда қолмоқда. Олинган кредитлар қумга сингган сувдек йўқ бўлиб кетмоқда. Бу ҳам энергетика тармоғи коррупция ўчоғи эканлигини тасдиқлаб турибди.

 Аслида Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар мустамлакачиларнинг қуроли эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Уларнинг ёрдами билан мустамлакачилар мамлакатларни қарзга ботириб, сиёсий ва иқтисодий манфаатларини амалга оширадилар. Жаҳон банки ва бошқа ташкилотларнинг таклиф ва лойиҳалари асосида юртимиздаги давлат ихтиёридаги электр энергетика тармоғини хусусий шахсларга ўтказиш бошланди. Бунинг учун махсус дастурлар тузилиб, тегишли қонунлар қабул қилинди. Мустамлакачилар бу тармоқдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни кўзлайди. Мазкур тармоқни модернизация қилиш лойиҳаларни таклиф қилаётганлар ҳам мана шу мустамлакачилардир. Аслида, модернизация мустамлакачиларнинг кириб келишига йўл очилишини англатади. Модернизация қилиш ҳам, электр энергияси тарифларини ошириш ҳам мустамлакачиларнинг талабидир. Қолаверса, бу тармоқдаги коррупцияни жуда яхши билишларига қарамай, кредит беришда давом этмоқдалар. Кредит қаерга сарфланиши номаълум, модернизациянинг ижобий натижа йўқ. Демак, мақсад бу тармоқни модернизация қилиш ёки ривожлантириш эмас. Улар учун энг муҳими – давлатни қарзга ботириш ва электр энергияси тармоғини сунъий банкрот қилиб, “инвестиция” ниқоби остида шу соҳага эгалик қилишдир.

 Кўриниб турганидек, ушбу модернизация лойиҳалари ва электр энергияси нархини ошириш талаби электр энергетика тармоғини таназзулга олиб келаётган бўлса, бошқа томондан халқимизни қийин аҳволга солиб, электр энергиясидан етарли даражада фойдаланиш имконидан маҳрум қилмоқда.

 Хорун Абдулхақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here