Яҳудий вужудини шайтон васвасасига солиб қўядиган рошид қўмондон борми?!

246
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужудини шайтон васвасасига солиб қўядиган рошид қўмондон борми?!

Жума куни асрда жиноятчи яҳудий вужуди армияси Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини содир этиши натижасида ўнлаб инсонлар шаҳид бўлди, юзлаби жароҳатланди… Яҳудий вужуди армияси Ғазо секторида «Фажри содиқ» номли жанговар амалиёт ўтказишни эълон қилиб, бир неча объект ва Фаластиндаги Исломий Жиҳод ҳаракатига қарашли етакчиларни нишонга олди. Бунга жавобан, Фаластин жангчи гуруҳлари Ғазо секторидан босқинчилар кварталларига қарата бир неча ракета учирди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бунга ўзининг веб-сайтида қуйидагича изоҳ берди:

«Бу жинояткорлик ҳужуми бир нечта воситачи режимлар, асосан Миср режими орқали яҳудий вужуди билан тинчлик ўрнатишга ва тарангликни юмшатишга саъй-ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда содир этилди. Буни содир этиш билан бу босқинчи вужуд айни режимлар ва воситачиларни сариқ чақалик қадрламаслигини… уларга фақатгина ўзининг манфур манфаати ва хавфсизлиги учунгина эътибор бераётганини билдириб қўймоқда. Бошқа жиҳатдан эса, жангчи мужоҳид гуруҳлар ўз тажрибаларидан ўтказган ҳолда, бу воситачиларга ҳеч қачон ишониб бўлмаслигини, чунки улар яҳудий вужуди билан душманлик ва жиноятчиликда шерик эканини англамоқлари даркор. Мужоҳидлар шунингдек, Фаластин масаласи Уммат масаласи эканини англашлари ва бу нарса уларнинг мурожаатлари ва Уммат сари хатти-ҳаракатларида ўз аксини топмоғи лозим…

Ислом Умматига келсак, у ушбу муборак заминни ҳимоя қилишга жавобгар. Фаластин ва унинг аҳлига нусрат беришдаги қусурлик унинг зиммасида. Демакки, Ислом Уммати шуни англамоғи лозимки, у то ушбу муборак тупроқни озод этишга, яҳудий вужудини вайрон қилиб, белгисини ҳам қолдирмай ўчириб-супуриб ташлашга қатъий қарор қилмагунича яҳудий вужудининг муборак Фаластин замини ва Ақсо масжидига қарши содир этаётган жиноятлари ва зўравонликлари тўхтамайди. Бу эса, аввало Умматнинг елкасига миниб олган ва Фаластин масаласида тил бириктираётган анави режимларни ағдариб, исломий армияларни Фаластин томон сафарбар қилиш орқали амалга ошади. Чунки бир неча соатдаёқ нусратга эришиб, жангни бир ёқли қилиш имконини берувчи қудрат ва потенциаллар фақатгина мана шу исломий армияларнинг қўлида. Бас, ушбу армиялардаги зобитлар ва аскарлар чин дилдан қарор ва холис ният қилмоқлари ва Фаластинга озод этувчилар ва фотиҳлар бўлиб кириб бормоқлари даркор.

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here