Америка шайх Айман Завоҳирийга суиқасд қилмоқда, исломий юртлар рувайбизалари эса, баъзилари бунга сукут қилса, баъзилари буни олқишлаяпти!

163
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка шайх Айман Завоҳирийга суиқасд қилмоқда, исломий юртлар рувайбизалари эса, баъзилари бунга сукут қилса, баъзилари буни олқишлаяпти!

Саудия ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотга кўра, «АҚШ президенти Жо Байденнинг Ал-Қоида раҳбари Айман Завоҳирий нишонга олиниб, ўлдирилди», деган хабари Саудия Арабистони томонидан олқишлангани маълум қилинди. Баёнот Аллоҳ раҳмат қилсин Завоҳирийни «AҚШ, Судия Арабистони  ва дунёнинг бир қатор бошқа мамлакатларида жирканч операцияларни режалаштирган террорчи раҳбарлардан бири», деб атади. Бу орада Америка билан Толибон ҳаракати Завоҳирий масаласида бир-бирини айблашди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз баёнотида «Toлибон ўз мажбуриятларини бажаришни истамаётганига ёки бажара олмаётганига қарамай, биз афғон халқини кучли инсонпарварлик ёрдамлари билан қўллаб-қувватлашда ҳамда инсон ҳуқуқлари, айниқса хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этамиз», деди. Ўз навбатида, Толибон ҳам АҚШ ҳужумини қоралаш билан жавоб қайтариб, ўзининг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг баёноти орқали ҳужумни «халқаро тамойилларни бузиш», деб атади.

Роя:

Қатар пойтахти Давҳада АҚШ билан Толибон ҳаракати ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, бу мустамлакачи давлат «ўзи учун хавф туғдирувчи бирор нарсани топса Афғонистон ичкарисида ҳужумлар уюштиришга ҳақли». Бу номинг ўчкур шартнома матнида, шунингдек, «Толибоннинг Афғонистонни АҚШ манфаатига таҳдид солувчи ўчоқ бўлиб қолишига йўл қўймаслиги» ҳам айтилган. Шуниси эътиборга лойиқки, бу суиқасдлар одатда АҚШ сайловлари мавсумида амалга оширилиб, бундан президент ёки партиясининг сайловларда овоз улушларини ошириш мақсад қилинади. Халқаро тартиб етакчиси бўлган Америка халқаро қонунларни оёқ ости қилиб, давлатлар суверенитетини бузмоқда ҳамда у ерларда бомбардимон ва қирғинлар содир этмоқда… уни на жавобгарликка тортувчи бор, на тўхтатувчи. Минг афсуски, бутун мусулмон юртлари мустамлакачи кофир Ғарбнинг томорқаларига айланиб қолди, улар орасида битта ҳам мустақил давлат йўқ. Ушбу юртларимиз армияларидаги холис зобит ва аскарларга саволимиз қуйидагича: бундай стратегик бузилишни тузатишга ва хоину малайлар тахтини ағдариб, Ислом Умматини ўз ҳокимиятига қайтарадиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидаги Ислом бошқарувини барпо этишга бел боғлайдиган ақли расо мард киши борми?!

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here