Капиталистик Ғарб давлатларининг мақсади Африкани мустамлака қилишдир

34
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик Ғарб давлатларининг мақсади Африкани мустамлака қилишдир

Уларда обод этиб ривожлантириш ва инсонлар муаммоларини ҳал этиш ташвиши йўқ

Ҳа, капиталистик Ғарб давлатларининг мақсади Африкани мустамлака қилишдир, уларда обод этиб ривожлантириш ва инсонлар муаммоларини ҳал этиш ташвиши йўқ. У ерлардаги ҳокимият, ҳукмдорлар ва армия қўмондонларидан ўзининг мустамлакачилиги йўлида фойдаланишмоқда. Бу малай ҳукмдорлар – худди илгари бўлгани каби – мустамлакачиларнинг ўз армияси билан босқинчилик қилишига ва нуфузини ёйишига имкониятлар яратиб беришяпти. Ғарб бу юртлардаги сиёсий ва ҳарбий доиралардан ўзига арзонгаров одамларни касб қилиб, сотиб олмоқда. У режимни, ҳукмдорларни ёки зобитларни ўзига ўзига ўргатиб олгач, улар Ғарб истагандек ҳарбий тўнтаришлар уюштириб, сўнг унинг мустамлакасига ва нуфузини ёйишига юрт дарвозаларини ланг очиб беришяпти. Шу тариқа мустамлакачи давлатларнинг кичик давлатлар, хусусан Африка давлатлари устида ўзаро курашлари олови ўчмай давом этаверади. Балоси чор атрофга кенг тарқалган бундай ёвузликдан одамларнинг халос бўлишининг ягона йўли мусулмон юртларининг бирида ёки бир нечтасида рошид Халифаликни барпо этиш орқали Исломга, исломий бошқарувга қайтишдир. Халифалик давлатигина мустамлакачиларни юртларимиздан қувиб солиб, бутун исломий юртларни уларнинг мустамлакасидан халок қилади ҳамда бойликларни ўз аҳлига қайтариб, улардан олинган даромадларни уларнинг ўзларига тақсимлаб беради ва уларнинг ривожланиши йўлида сарфлайди.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                       [Рум 4-5]

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here