БМТнинг Ямандаги жиноятларини ким тўхтатади?!

38
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

БМТнинг Ямандаги жиноятларини ким тўхтатади?!

Муҳандис Шафиқ Хамис – Яман

Европа насронийларининг турли мазҳаблари ўртасида ўттиз йил давом этган урушни тўхтатиш учун милодий 1648 йил Версаль шаҳрида Миллатлар Лигаси тузилди. Ўзини халқаро ҳамжамият ёки бутун жаҳон оиласи, деб атаган ушбу Лига бугун бутун дунё бошдан кечираётган ҳалокат ҳисобланади. Чунки у олам устидан ҳукмрон бўлиш ниятида ўз ичида чекланган курашни бутун жаҳонга олиб чиқди. У насроний бўлмаган Осиё давлатларини ўзига аъзо қилгач, ўзидаги асл насронийлик характерини яширган бўлса ҳам, 1919 йилда Миллатлар Лигаси деб номланган бўлса ҳам насронийлик характери унга аъзо давлатлар хатти-ҳаракатидан аён бўлиб турибди. Ва ниҳоят 1945 йил Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, дея ўз терисини иккинчи марта ўзгартирди. Оламда бўлган ва бўлаётган маҳаллий урушларнинг барчаси ортида БМТ аъзолари турибди, мақсадлари олам сиёсатини бошқариш ва бойликларини талашдир. Масалан, БМТнинг швециялик бош котиби Даг Хаммаршёльд Конгодаги минерал бойликлар устида курашган икки рақиб давлат Британия билан АҚШ ўртасидаги курашнинг қурбони бўлган, 1961 йилда у минган самолёт Замбияда ҳалокатга учраган.

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Америка ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан Европадан устунликка эришиш учун БМТни ўзининг ташқи сиёсатдаги қуроли қилиб олди. Шу орқали Европа томонидан аввалдан мустамлака қилиб келинган минтақаларга қадам ташлашга уринди. 1994 йилнинг ёзги урушида Али Солиҳ кучлари Адан шаҳрига яқинлашган пайтда Аҳзар Иброҳимий ўша урушда БМТнинг Ямандаги вакили қилиб тайинланган эди. Бу – катта Буш маъмурияти томонидан бошланган «Адан қизил чизиқдир» шиори остида бўлиб ўтган. Ўшанда Али Солиҳ кучлари Аданга йўл олиб, 1994 йил 7 июлда бостириб кирмаганда эди, Аҳзар Иброҳимийнинг миссияси албатта тугаган ва Американинг Яманга кириш орзулари ушалмаган бўлар эди.

БМТ қаерда бўлса ўша ерда уруш чиқади ва бу ташкилот ўша урушни уришаётган аъзолар сиёсатига мувофиқ йўналтириб туради. Агар БМТ кирган ерда уруш бўлмаётган бўлса, у ҳолда, айни ташкилотнинг ўзи урушга олов ёқади… Шу орқали ўз қурол-аслаҳаларини сотади, сон-саноқсиз жонларни ўлдиради, худди Руанда ва Бурундида бўлгани каби.

БМТнинг Ямандаги вакили Жамол ибн Умарнинг – 2011 йил 11 февралдаги қўзғолонни ғанимат билиб – Яманга уч йил кетма-кет қатнаши Саъда, Имрон, Санъо ва бошқа шаҳарлардан бошлаб уруш олови ёнишига сабаб бўлди. Уруш олови аланга олиши биланоқ у ишдан бўшашга ариза берди. Кейин БМТ урушни бошқариш босқичига ўтди. Бу босқич Яманнинг бир қисмида бўлса ҳам Американинг кириб олишига замин тайёрлашдан иборат Жамол ибн Умар бошлаган ишни тамомига етказиш йўналиши бўйича кетди. Дарҳақиқат, Яманда ҳарбий тўқнашувлар аланга олган пайтда БМТ у ердаги ҳарбий аралашувга қонунийлик тусини бериш учун тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликни сақлаш баҳонасида еттинчи бандга биноан кирган эди.

Ямандаги уруш БМТга аъзо ва вето ҳуқуқига эга икки давлатнинг маҳсулидир. Бироқ бу иккала давлат Яман урушида ўлган ва жароҳатланганлар тўғрисида лом-мим дейишаётгани йўқ. Аммо у ердаги иқтисоднинг издан чиққани, очарчилик, касаллик, озиқ-овқат етишмаслиги ҳақида гапиришяпти. Шунингдек, Жаҳон Озиқ-овқат дастури, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг касалхоналарни ишга тушириш ва дори-дармонлар етказиб бериш дастури, Оналар ва Болалар ташкилоти (ЮНИСЕФ), оилани режалаштириш, туғилишни назорат қилиш ва эмлаш дастурларини давом эттириш, маҳаллий ва аслий уруғларни йўқ қилиб, генетик ўзгартирилган уруғларни трансчегаравий етказиб беришга қаратилган Озиқ-овқат ва Қишлоқ хўжалик ташкилоти (ҒАО) каби халқаро ташкилотлар орқали яманликларга ёрдам етказиб беришни муҳокама қилишмоқда. Яманда кураш олиб бораётган ушбу мустамлакачи давлатлар БМТ ниқоби остида юртда фаолият қилишга ва жанговар зоналарга кириб бориб, ўзларини гуманитар ёрдам берувчилар қилиб кўрсатишга муваффақ бўлиш учун шундай қилишяпти. Ваҳоланки, аслида, бу икки давлат Яман жангоҳларда ва шаҳарларида бегуноҳ инсонларни қонини тўкишмоқда. Улар шунингдек, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банкининг кредитлари орқали ёки Яманда уруш бошлангандан бери итдек болалаб-кўпайиб кетган ўзларига қарашли турли халқаро ташкилотлар қўли билан Ямандаги вайрон бўлган иқтисодни ўз қўлларига олиш устида ҳам кураш олиб боришяпти.

БМТ Яманда уруш оловини ёқиб, у ерда курашаётган икки аъзо давлатни ғолиб қилиш йўлида юз минглаб инсонни қонини оқизиш билангина кифояланмаяпти. Балки Яман аҳлини Исломдан ҳукм сўраш ўрнига, тоғутдан ҳукм сўрашга мажбур қиляпти, ҳолбуки, бу тоғут Яман устида курашаётган икки давлат манфаатларини ифодалайди. Зотан, тоғутдан ҳукм сўраш Санъодаги «Мовенпик» меҳмонхонасида Жамол ибн Умар етакчилигидаги мулоқот сессиясида бошланди, сўнг Женева, Стокгольм конференцияларига уланиб, Кувайт конференциясида давом этди ва Ханс Грундберг етакчилигидаги Аммон конференсиясига етиб келди. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло бизни тоғутга ҳукм сўраб боришдан қайтариб, бундай деган:

﴿يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَن يَكْفُرُوا بِهِ﴾

«Улар шайтонга ҳукм сўраб боришни истаяптилар. Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди»                                                                                                                          [Нисо 60]

Саккиз йилдан бери давом этаётган бу урушда Яманга бирин-кетин тўртта БМТ вакили тайинланган бўлиб, улар юрт устида кураш олиб бораётган икки давлатни тамсил этишади. Бу икки давлат  Ямандаги қадимги нуфуз соҳиби Британия билан унинг нуфузи ўрнини эгаллаш учун бостириб келаётган Америкадир. Можароларни ҳал этиш ва урушни тўхтатиш учун келди дейилаётганлардан кутиладиган иш аслида уруш оловини ўчирмоқ ва тезроқ муаммони ҳал этмоқ, миссиясини йиллаб узайтирмай, урушдаги томонларга қурол-яроғ етиб келишини тўхтатмоқдир… Бироқ булар эса, қуролларнинг етиб келишини йиллаб узайтиришяпти, бунинг учун турли баҳоналарни ўйлаб топишяпти!

Яман аҳлининг ўзаро ишларида ҳукм сўраб Аллоҳ ва Росулига қайтмоқлари учун ўтган саккиз йиллик азоб-уқубатлар ва ундан олдинги ўнлаб йиллик курашлар кифоя эмасми?! Ахир, Аллоҳ Таоло бундай деган-ку

﴿فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللهِ وَالرَّسُولِ﴾

«Агар бирон нарсада талашиб қолсангиз, уни Аллоҳ ва Росулига қайтаринглар!»            [Нисо 59]

Шубҳасиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати Ислом билан ҳукм юритиш ва Яман аҳлини бу аҳволдан қутқаришнинг ягона йўлидир. Бас, уни барпо этишга ҳаракат қилаётганлар билан бўлинг.

Роя газетасининг 2022 йил 29 июн чоршанба кунги 397-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here