Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Мустақбал Ислоҳ ва Танмия ҳаракати билан учрашди

37
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Мустақбал Ислоҳ ва Танмия ҳаракати билан учрашди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси, Ҳизбнинг юртдаги сиёсий кучлар билан учрашувлари доирасида, 2022 йил 8 июн чоршанба куни Мустақбал Ислоҳ ва Танмия ҳаракати раҳбарияти билан учрашди. Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо раҳбарлик қилди, унга қўмита мувофиқлаштирувчиси устоз Абдуллоҳ Ҳусайн ва қўмита аъзоси устоз Абдулқодир Абдурраҳмонлар ҳамроҳлик қилдилар. Делегацияни Мустақбал Ислоҳ ва Танмия ҳаракатининг сиёсий котиби доктор Ножий Мустафо, ижроий мудири устоз Муҳаммадҳамдон Абу Анжа ва Хартум вилояти бўйича бош котиб устоз Мусъаб Муҳаммадусмон кутиб олишди.

Доктор Ножий Ислоҳот ва Тараққиёт ҳаракатининг ташкил топиши, бунинг сабаб ва шароитлари ҳақида сўзлади.

Ўз навбатида, устоз Носир Ризо ҳам Ҳизб ут-Таҳрир ҳамда унинг Умматни уйғотишдаги фаолияти билан таништириб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Ҳизб ўз фаолиятини обдан-пухта ўргангандан сўнг бошлаган бўлиб, шундай хулосага келганки, Уммат, шу жумладан Судан аҳли бошдан кечирган муаммо Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ қилинмаётганидир. Юртдаги кризис эса, бошқарув, иқтисод, ижтимо ва бошқа соҳаларда Ғарбнинг капиталистик тузуми татбиқ қилинаётгани сабаблидир. Зеро, айнан шу тузум бутун Судан аҳли бошдан кечираётган мана шундай аянчли аҳволга олиб келди.

Бу ҳолат БМТ, Африка Иттифоқи ва IGAD каби куфр ташкилотларининг кириб келиб, юрт ишларига аралашишига ҳамда юрт бошдан кечираётган кризис ва муаммолар учун уларни янада мураккаблаштирадиган ечимларни тақдим этишларига сабаб бўлди.

Учрашув сўнггида Ҳизб делегацияси билан ҳаракат вакиллари сиёсий майдонда кўтарилган масалаларни тиниқ англаб етиш мақсадида янада кўпроқ учрашувлар ўтказиш лозимлигини таъкидладилар.

Роя газетасининг 2022 йил 15 июн чоршанба кунги 395-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here