Эрдоган етакчилигидаги Туркия режими Умматнинг душманидир, Уммат душманларига эса хизматкордир

213
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган етакчилигидаги Туркия режими Умматнинг душманидир, Уммат душманларига эса хизматкордир

Устоз Холид Саид

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин

замини матбуот бўлими аъзоси

«Ёлғоннинг умри қисқа», деган мақол Эрдоганга ўхшаганларга роса тушади. Чунки бу кимса доим ўзини Фотиҳлар авлоди ва Усмонийлар набираси қилиб кўрсатиш, ўзига султон ва амирул мўъмининлар тахаллусини бериш учун исломий тўнни кийиб олиб, одамларни алдаб келмоқда. У шу орқали одамларнинг исломий ҳис-туйғулари билан ўйнашяпти. Бироқ унинг бугунги кундаги ишлари ва хатти-ҳаракатлари кийиб олган исломий тўнини йиртиб, айбини очиб қўйди… Нима қилса ҳам хиёнати фош бўлиб, йиртилган жойини ямаш қўлидан келмай қолди. Чунки йиртиқ катталашиб кетди. Ҳақиқат ойдек равшан бўлиб, уни этак билан ёпиб бўлмас, дейилганидек, турк режимининг хоинлиги ҳам ҳақиқат бўлиб, уни ҳеч нарса билан ёпиб бўлмаяпти. Бу масалада фақатгина нодонлик кўзини кўр қилган ҳамда режимнинг ифлос майдонини тозалаб, қора саҳифасини оқартириб бериши учун режим томонидан берилган нопок сиёсий пул эвазига Уммат масалаларини сотиш ва динфурушлик билан кун кўраётган кимсаларгина талашиб тортишади.

Адолат ва Тараққиёт партияси 2003 йил Эрдоган раҳбарлигида ўз фаолиятини бошлаган пайтдаёқ бу ҳақиқат ҳар қандай кўзи очиқ кишига аён эди. Чунки Америка Ироққа уруш очган ўша йили Эрдоган АҚШга ҳарбий базаларни ланг очиб берди, Инжирлик ва бошқа базалар каби. Америка самолётлари шу базалардан учиб, Ироқдаги аҳлимиз бошига бомбалар ёғдирди ҳамда қатли ом, вайронагарчилик, қочқинга айлантириш каби жиноятларни содир этди. Бу кимса шунингдек, Афғонистондаги Америка урушини ҳам Туркиянинг НАТОга аъзо бўлгани эътиборидан қўллаб-қувватлади.

Эрдоган етакчилигидаги Туркиянинг Россия билан ҳамкорликдаги роли ҳам жуда ҳам фаол бўлди. Бунга Сурияни тириклайин кўмиш, қўзғолончиларни жиловлаш, етакчиларини ифлос пуллар ва ёлғон ваъдалар билан сотиб олиш, сўнг эса, озод этилган минтақаларни қонхўр режимга топшириш ва шу орқали – қўзғолон бошланган пайтдаёқ ағдарилишига бир бахя қолган – режимни сақлаб қолиш каби ишларда ҳамкорлик қилганини мисол қилса бўлади.

Эрдоганнинг яҳудий вужуди билан муносабатига келсак, у ҳар доим ўзининг поклигини даъво қилиб, ҳалоллик «тўни»ни кийиб келди ҳамда айбни яҳудий вужуд билан алоқаларни нормаллаштирганларга юклаб, воқеликда мутлақо асоси топилмайдиган қуруқ шиорлар билан бошларимизни оғритди…

Кейин бу каби воқеалар кўпайиб-кўпайиб, ниҳоят бу кимса хиёнатининг музли тоғи эрий бошлади… Айни хиёнатларининг яқиндагиси унинг яҳудийлар розилигини олиш учун Герцогни тантаналар билан кутиб олиши бўлди. Айрим хабарлар орқали шу нарса очилиб қолдики, турк режими баъзи Фаластин қаршилик ҳаракатлари фаолиятига чек қўйишга уринди ҳамда баъзи шахсларга Туркияни тарк этишга буюрган бўлса, баъзиларига – Туркиянинг мана шу фаолиятлар ўчоғига айланмаслиги учун – яҳудий вужудига зарар келтирувчи бирор фаолият билан Туркия ичкариси ёки ташқарисида шуғулланмасликни буюрди. Бу воқеалардан Эрдоганнинг Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаш даъвоси ва позициясининг ёлғонлиги фош бўлди.

Сўнг ўтган ҳафта Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу яҳудийлар билан нормаллашув «мусобақаси»да Туркиянинг ҳам қатнашишини тасдиқлаш учун сафар уюштирди. «Чавушўғлу «исроиллик» ҳамкасби Яир Лапид билан учрашганидан сўнг Қуддусда туриб, Анқара билан Тель-Авив ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг яхшиланаётгани фаластинликлар манфаатига хизмат қилишини таъкидлади». (France 24). Чавушўғлу Фаластин маъмурияти ташқи ишлар вазири Риёз Моликий билан берган матбуот конференциясида эса, «Бизнинг Фаластин масаласини қўллаб-қувватлашимиз Тель-Авив билан муносабатларимиздан айрича», деди. Турк режими ўзининг жиноят ва мункар ишларини яшириш учун омадсизларча уриниб, бошқаларни сотиб олиш ва овозларни ўчириш одатига кўра, нопок сиёсий пулларни ишга солди. Масалан, яқинда Фаластин маъмурияти билан кўплаб иқтисодий лойиҳалар ва тижорат шартномаларини имзолагани айтилди.

Уларнинг Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаши Тель-Авив билан муносабатларидан айрича эканлиги тўғрисидаги гапига Росулуллоҳ ﷺнинг

«إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»

«Уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деган гапи тўғри келади. Чунки ҳар қандай ақлирасо инсон уларнинг Уммат манфаатларига зид бўлган бу гапини туйғулар билан ўйнашиш ва ўз хиёнатларини яширишдан бошқа нарса эмас, деб тушунади. Шундай экан, Фаластин масаласининг пайдо бўлишига сабабчи бўлган нарса билан Фаластин масаласи ўртасини қандай айриш мумкин?! Ахир, Фаластин масаласи ва муборак замин бошдан кечираётган зулм ва репрессияга мана шу босқинчи яҳудийларнинг мавжудлиги сабабчи эмасми?! Эй турк вазири, Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаётганингиз ҳақиқат бўлиши мумкинми, ахир, бир вақтнинг ўзида қотил босқинчи билан муносабатларни нормаллаштираётган бўлсангиз?! Душманимизнинг бизни ўлдириш ва Ақсо масжидимизни оёқ ости қилиш билан юзсизларча қилаётган таҳдидларини тўхтатишга журъат қилолмаётган бўлсангиз, бизга ёрдам беришингизга, муқаддас даргоҳларимизни озод этишингизга қандай ишонишимиз-хотиржам бўлишимиз мумкин?! Сизлар икки давлат ечимига амал қилишингиз билан яҳудий вужудини ҳамда унинг юртимизда бор бўлиш «ҳуқуқ»ини тан олаётган бўлсангиз-у, бизни улардан озод этишингизга қандай ишонайлик, ахир, икки давлат ечимида муборак заминимиздан 80 фоизидан воз кечилган бўлса?!

Шубҳасиз, мусулмон юртларидаги режимларнинг бундай шармандалик позициялари уларни яҳудийларга қанчалик яқинлаштираётган бўлса, Умматдан шунчалик узоқлаштирмоқда, Умматдан ва унинг озодлик сари интилишларидан бутунлай бегона эканликларини тасдиқламоқда. Айниқса, бугунги кунда Уммат босқинчи вужуднинг моҳиятини, заифлигини ва ундан ғолиб келиш жуда осонлигини ҳис қила бошлаган бир пайтда, бу режимлар ўзларининг шундай гуноҳ нормаллашувлари билан чўкаётган бу вужудга нажот чамбарагини ташламоқдалар.

Уммат ўзининг тақдири қайта бирлашиш, яҳудий вужудининг йўқ бўлиши ва озодликка эришишга боғлиқ эканини ҳар қачонгидан ҳам бугун кўпроқ англаб етган бир пайтда, биз бу режимлар, жумладан турк режимининг Уммат тақдирини яҳудий вужудини ҳимоя қилишга боғлаётганига гувоҳ бўляпмиз. Улар бу қилмишлари билан ўзларининг йўқ қилинишини яҳудий вужудининг йўқ қилинишига боғлаб қўйишаётганини ва бу хиёнатлари билан ўзларига Аллоҳнинг ғазаби ва муқаррар зиённи тилаб олишаётганини англашмаяпти.

Биз мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар амалга ошираётган нормаллашувлар, Уммат ва унинг масаласини ёрдамсиз қолдиришлари ҳамда Уммат душманлари олдида тиз чўкиб, уларни дўст тутишаётганидан шу нарсани кўриб турибмизки, бу ишларнинг барчаси ана шу режимлар, шу жумладан, турк режими бор бўлганлиги учун юзага келмоқда ҳамда шу режимлар мавжудлигининг табиий натижасидир. Лекин бир вақтнинг ўзида Туркиядаги мусулмонлар ва турк қўшинининг иззат-шараф ва улуғликни севишини, шунингдек, Фаластинни ҳимоя қилиб келган Халифалик давлати бор пайтда, унинг соясида Ақсони ҳимоя қилган мудофаачилар каби Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиб, Ақсо масжидини озод этишга, шу орқали Фаластин аҳли билан бирлашишга уларнинг муштоқ эканини англаб турибмиз.

Дарҳақиқат, Ақсодаги намозхонлар Чавушўғлунинг хорларча қилган зиёратини рад этишларини, Ақсо масжиди нормаллашувчилар ва ёрдамсиз қолдирувчиларни кутмаслигини, балки мужоҳид ва фотиҳларни кутишини Чавушўғлуга эшиттириб қўйдилар. Улар шунингдек, турк армиясидаги мужоҳидларни Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканлари олдидаги ўз бурчларини адо этишга чорлаётганларини эшиттириб қўйдилар.

Хўш, бу чақирувлар турк армиясига Чавушўғлу эшитгандек, ўзгартиришсиз етиб борадимикин?! Туркия оммавий ахборот воситалари буни турк мусулмонларига етказармикин?!

Эй турк қўшинлари, эй барча мусулмон қўшинлар, биз Аллоҳ йўлидаги жиҳодга ва яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлашга ҳимматингизни қўзғатмоқдамиз, бас, қабул қиласизларми?!

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here