Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Сайдо шаҳри округидан сайланган парламент депутати Усома Саъдни зиёрат қилди

33
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Сайдо шаҳри округидан сайланган парламент депутати Усома Саъдни зиёрат қилди

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилоятининг  делегацияси Ҳизбнинг марказий алоқалар қўмитаси аъзоси муҳандис Билол Зайдон раислигида пайшанба куни Шаъб Носирий ташкилоти бош котиби ва Сайдо шаҳри округидан сайланган Ливан парламенти депутати доктор Усома Саъдни зиёрат қилди. Ушбу зиёрат доктор Усоманинг шаҳардаги идорасида бўлиб ўтди. Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотга кўра, учрашувда томонлар қуйидагилар бўйича ҳамфикр бўлдилар:

Ливан ҳукумати Халқаро Валюта Фонди билан музокаралар олиб бориш ва ундан қарз олишга маҳкам ёпишиб олиш билан юртни хавф остига қўймоқда. Ушбу тизимга кириш, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга олиб борувчи чегараларни демаркация қилиш, сайловлар ўтказиш ёки ўтказмаслик ва одамларни ўз вакилларини танлаш ҳуқуқларидан маҳрум этиш оқибати Ливан режими зиммасига тушади.

Бу хусусда депутат Усома – бу босқичда уларнинг танлови ҳукмрон режим қутбларидан биронтаси билан иттифоқ қилмасликдир, деди.

Матбуот баёнотида таъкидланганидек, учрашувда режимга қарши тик гапириш ҳамда жамият дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида одамларнинг хабардорлигини ошириш лозимлиги айтилди. Ҳизб делегацияси одамларни Ислом лойиҳаси атрофида жамловчи туб ечимни изоҳлаб, унинг мусулмонлар ва ғайримусулмонларни 1300 йилдан зиёд вақт адолат ва инсоф ила бошқарган етакчилик тажрибасига эга лойиҳа эканини таъкидлади.

Делегация ташрифи якунида доктор Усомага Ҳизб ут-Таҳрир марказий алоқалар қўмитаси ва тадбирлар қўмиталари фаолиятига оид брошюра тақдим этди. Ушбу брошюрада Ливаннинг амалдаги ҳукумати лойиҳасига ойдинлик киритилган бўлиб, Халқаро Валюта Фонди келтириб чиқарадиган муаммолар, хавф-хатарлар, оқибатлар ва булардан қутулиш учун таклиф этилган айрим ечимларга эътибор қаратилган.

Роя газетасининг 2022 йил 16 феврал чоршанба кунги 378-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here