بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Американинг вақтдан ютиш учун олиб бораётган навбатдаги чалғитувчи раунди
Қозоғистон пойтахтида «Олма-Ота учрашувлари»нинг 17-раунди ўз ишини тамомлади. Алҳол, бу конференциялар ўйлаб олиш ва вақтдан ютиш учун бир восита бўлиб қолган. Бу конференция ҳақида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими томонидан жума куни тайёрланган видеороликда бундай дейилади:
«Қисқа қилиб айтганда, бу Американинг вақтдан ютиш учун олиб бораётган навбатдаги чалғитувчи раундидир. Бу орада у ўзининг Суриядаги малайлари ёрдамида конституция тузиб, сиёсий ечимини амалга ошириб олмоқчи. Унинг нопок ниятда ва тузоқ сифатида тўқиётган бу ечими унга режимни қайта ташкил этишни таъминлайди».
Видеороликда, шунингдек, қўзғолон аҳли ютқазиш, синиш, хорликдан бошқа нарсаларни олиб келмаётган бундай конференцияларни рад этишга чақирилди. Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб матбуот баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:
«Бутун мусулмонлар, хусусан Шом аҳли шуни билсинларки, уларнинг ҳаётини манбаи ваҳи бўлган дастурдан бошқаси асло ўнглолмайди. Қачонлардир биз Ислом билан бошқарилиб, уни тўғри татбиқ қилган пайтларимизда дунёнинг хўжайинлари эдик, олдимизга ҳеч ким туша олмаган. Ислом татбиқини бузиб, аҳком ва қонунларидан воз кечган эдик, селнинг кўпикларига айланиб қолдик. Ана шунда еб тўймас очофатлар ўз ялоғига ташлангани каби устимизга ташланадиган, юртларимиз Ислом душманлари томонидан босиб олинадиган, бойликларимиз талон-торож қилиниб, аҳлларимиз қул қилинадиган бўлди. Улар конституциялар тузиб бериш орқали бизни қандай яшашимиз ва келажагимизни қандай тузишимиз кераклигини ўргатишди.
Роя газетасининг 2021 йил 5 январ чоршанба кунги 372-сонидан