Турк лирасининг энг паст даражага тушиб кетиши ҳамда бунинг 2023 йилги президентлик сайловларига таъсири

605
0
Саволга жавоб
Турк лирасининг энг паст даражага тушиб кетиши ҳамда бунинг 2023 йилги президентлик сайловларига таъсири
Савол:
Турк лираси қисқа вақт ичида энг паст даражага тушиб, икки ойдан камроқ вақт мобайнида ўз қийматининг 30 фоиздан кўпроғини, жорий йил бошидан эса 45 фоиздан кўпроғини йўқотди. Инфляция деярли 21 фоизга етиб, нархлар сезиларли даражада ошиб кетди. Бунинг сабаблари нимада? Бу кризис қандай ҳал этилади ва турк лирасининг қадрсизланиши қандай тўхтатиб қолинади? Бунинг 2023 йилги сайловларга қанчалик таъсири бор?
Жавоб:
Бунинг сабаблари ва оқибатларини билиш учун қуйидагиларни баён қиламиз:
1 – Ҳа, жорий йил бошидан буён турк лираси долларга нисбатан қарийб 45 фоизга, октябр ойи охиридан бери қарийб 30 фоизга қадрсизланди. Буларнинг барчаси юқори қарздорлик, қисқа муддатли қарзларнинг тўлов муддати келиб қолиши ва ўз муддатида тўлай олмаслик билан боғлиқ. Зеро, бу ҳолатлар турк лирасининг қадрсизланишида муҳим роль ўйнамоқда. Ғазначилик ва Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2021 йил 31 март ҳолатига кўра Туркиянинг ташқи қарзи 448,4 миллиард долларни, асл қарзи эса 262,1 миллиард долларни ташкил қилган. Кўриниб турибдики, қарз суғурталари ва фоиз сабабли қарзлар икки бараварга кўпайган. Шу тариқа, бир йил ичида тўлаши лозим бўлган қисқа муддатли қарзлари тахминан 168,7 миллиард долларга етди. Туркия айни қарзларни тўлаш учун бошқа томонлардан қарз олишга тўғри келяпти ва шу тарзда қарз доирасида тинмай айланмоқда. Ҳозирда унинг қисқа муддатли қарзларни тўлай олмаётгани кўриниб турибди. Зеро, бу қарзлар хорижий валютада тўланади. Шу боис, қарз тўлаш графиги Туркия иқтисодига босим бўляпти. Тўловда юз берган камомад октябр ойида 3.7 миллиард доллар бўлган бўлса, ноябр ойида 12 миллиард долларга кўтарилган. Декабр ойида тахминан 10.4 миллиард долларга тушишини тахмин қилган айрим иқтисодчилар ёз фаслига қадар ойига 9 миллиард доллар атрофида қолишини билдиришди. Эрдоган эса, хорижий валюталарнинг номаълум шахслар томонидан бозордан йиғиштириб олинаётганини ва марказий банкка келиб тушишига тўсқинлик қилинаётганини айтиб, айбни ўшаларга юклашга уринди. («Эрдоган Давлат кузатув кенгаши зиммасига катта миқдорда хорижий валюта сотиб олган муассасаларни аниқлаш ва содир бўлган ҳар қандай манипуляцияни текшириш вазифасини топширди». У жумладан бундай деди: «Мамлакатимиз иқтисодий мустақиллик урушига шўнғиган бўлиб, ўз йўналишини ўзгартириш учун бўлаётган босимларга асло бўйин эгмайди. Ўлкамизни тенгламадан чиқариб юбормоқчи бўлаётганлар тарафидан валюта курси, фоиз ва нархларнинг кўтарилиши устида ўйин олиб борилаётганини кўриб турибмиз…». Шарқул Авсат 2021 йил 27 ноябр). Бу гапларнинг барчаси жавобгарликдан қочишга ва реал-ҳақиқатни яширишга уринишдир. Зеро, тўловда юз берган камомад реал-ҳақиқатдир. Бунга қўшимча, турли сегментларнинг – улар давлат, компаниялар ёки кредит карталардан фойдаланувчи шахслар бўладими фарқи йўқ – ташқаридан рибо-судхўрлик асосида қарз олишлари учун эшиклар ланг очиб берилди. Қарзларнинг хорижий валютада тўланишини ҳам ҳисобга олсак, буларнинг барчаси ҳақиқий кризисни келтириб чиқаради. Чунки бунинг натижасида турк лираси ўз қийматини йўқотади ва қашшоқлик кучаяди. Бир вақтнинг ўзида кредитор банклар ва молия муассасалари хазиналарини тўлдириб олиб, ўз давлатларининг, айниқса мустамлакачи давлатларнинг мамлакат ички ишларига аралашувини кучайтиради ва мамлакат устидаги гегемонлигини янада мустаҳкамлайди.
2 – Шунинг учун нархлар сезиларли даражада ошиб кетди. Туркия Статистика қўмитасининг 2021 йил 3 декабрдаги маълумотларига кўра, (йиллик инфляция 21.31 фоизни ташкил қилди. Анадолу, 2021 йил 3 декабр). Бу иқтисодий таназзулга олиб келади. Зеро, инфляция даражаси Эрдоган ҳукумати белгилаган ҳадафдан тўрт баробар юқоридир. Бу эса, кўплаб оилаларнинг қиммат яшаш нархини кўтара олмасликларига ва яна кўпчилик инсонларнинг ўз қарзларини тўлай олмасликларига сабаб бўлади. Президентлик стратегияси ва бюджет бошқармасининг 2021 йил 2 декабрдаги ҳисоботида бундай дейилади: (Фоизли қарзларни тўлай олмаган истеъмолчилар сони ошиб, бу йил 127.2 фоизга кўтарилди. Маълумки, кредит карталардан фойдаланаётган ёки фоизли кредит олган, яъни, фоизга қарз олаётган шасхлар сони 30 миллион атрофида. Ғазначилик ва молия вазири Лутфи Элван бундай деди: «Кредит карталаридан фойдаланаётган шахслар сони 34.119.250 нафарни, уларнинг қарзлари эса, 874 миллиард 300 миллион турк лирасини ташкил қилади». Би-Би-Си турк, 2021 йил 14 сентябр).
3 – Давлат, президент ва муассасалар иқтисодий ўсиш учун одамларни истеъмолни оширишга тарғиб қиляпти. Истеъмол қарз олишни талаб қилади. Банклар эса, фақат зарар ва ҳаром бўлган риболи қарзларни беради. Эрдоган талабига биноан марказий банкнинг фоиз ставкасини 25 фоиздан 19 фоизга, сўнгги ойларда эса, 15 фоизга тушириши ҳеч нарсани ўзгартирмади. Фоиз ставкасининг туширилиши билан президент Эрдоган фақат мусулмонларнинг ҳис-туйғуси билан ўйнашмоқда. У 2021 йил 17 ноябр куни ўз партияси депутатлик гуруҳи йиғинида сўзга чиқиб «Фоиз сабаб, инфляция натижадир. Биз фоиз балосини халқимиз устидан олиб ташлаймиз. Фоизнинг халқимизни эзишига йўл қўймаймиз», деди. Аслида эса, рибонинг 25 фоиз ёки 19 фоиз ёхуд 15 фоиз бўлишида ҳеч қандай фарқ йўқ бўлиб, унинг кўпи ҳам, ози ҳам ҳаромдир. Рибо еган, уни қонунийлаштирган ва тарғиб қилганлар Аллоҳ ва Росулига уруш очган ҳисобланади. Эрдоган эса, 2002 йилдан бери 19 йиллик бошқаруви давомида рибога исломий тус бериб, кўпчилик одамларни унга боғлаб келди! Иқтисод ғилдирагини айлантириш ва ўсишни кучайтириш учун риболи кредит олишга тарғиб қилди. Ўсиш деганда сотиш, харид қилиш ва инвестициядаги ҳаракатланиш ҳамда ишсизликнинг озайиши тушунилади. Бироқ, истеъмол риболи кредит асосида амалга оширилгани учун бу ҳаракатларнинг барчаси халқнинг зиёнига бўлди. Оқибатда уларнинг камбағалликларига камбағаллик, машаққатларига машаққат қўшилди, капитал эгаларининг бойликлари эса, янада ортди. 2023 йил 18 июлда ўтказилиши белгиланган президентлик сайлови эшик қоқиб турган бир пайтда, одамлар норози бўлишни, Эрдоганга қарши мухолиф овозлар кўтарилишни бошлади ва унинг рейтинги энг паст даражага тушиб кетди. Ҳозирда Туркияда татбиқ қилинаётган капиталистик илмоний демократик тузум рибонинг кенг ёйилишига сабаб бўлмоқда. Чунки капиталистик тузумнинг асосларидан бири рибодир.
4 – Президент Эрдоган 2021 йил 19 мартда юқори фоиз сиёсати тарафдори бўлган марказий банк раиси Нажи Иқболни мансабидан бўшатди. Сўнг фоиз ставкаларини пасайтириш, нарх барқарорлигини тиклаш, парламент ва президентлик сайловлари олдидан иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида Шаҳап Кавжиўғлини унинг ўрнига тайинлади. Туркия марказий банки раиси Шаҳап Кавжиўғли бундай деди: (Марказий банкнинг валюта бозорларига аралашувидан мақсад бозордаги тебранишни бартараф этишдир. Мавжуд пул-кредит сиёсатида тутган позициямизнинг умумий таъсири 2022 йилнинг биринчи ярмида кўринади. Анадолу, 2021 йил 2 декабр). Эрдоган Ғазначилик ва молия вазири Лутфи Элванни лавозимдан бўшатиб, ўрнига Нуриддин Небатини тайинлади. Бу ҳақда 2021 йил 2 декабр куни Туркия расмий газетасида эълон қилинди. Маълумки, Эрдоган Лутфи Элванни тақрибан бир йил олдин ўз куёви Берат Албайроқнинг истеъфоси ортидан 2020 йил 10 декабрда тайинлаган эди. Буларнинг барчасидан Эрдоганнинг хатти-ҳаракатлари тартибсиз экани, сиёсат ва ечимлари чалкашлиги, муваффақиятсизликни ўзи тайинлаган одамларга юклашга уринаётгани кўриниб турибди.
5 – Эрдоган ҳамон Американинг минтақадаги сиёсатига хизмат қилиб, унинг манфаатларини таъминлаб келмоқда. У мутлақ Америка таъсири остида ҳаракат қилади. Бунга жавобан Америка ҳам Эрдоганни турли шаклда қўллаб-қувватламоқда. Шу сабабдан АҚШ халқаро кредит рейтинг компаниялари Эрдоган фойдасига ижобий ҳисоботларни нашр қилди: 2021 йилнинг 1 декабр куни АҚШнинг «Standard & Poor’s» кредит рейтинг агентлиги Туркия иқтисодининг ўсиши бўйича ўз прогнозларини эълон қилди. (Агентлик Туркия иқтисодининг бу йилги ўсиш прогнозини 1.2 пунктга ошириб, 9.8 фоиз қилиб белгилади. 2022 йилги ўсиш прогнозини эса 0.4 пунктга ошириб, 3.7 қилиб белгилади. У 2021 йил сентябр ойида ўз ҳисоботини эълон қилиб, Туркия иқтисодининг 8.6 фоизга ўсиш прогнозини берган эди. Анадолу, 2021 йил 1 декабр). Бунинг ортидан АҚШ кредит рейтинг агентлиги «Fitch» ҳам 2021 йил 2 декабрда баёнот нашр қилиб, Туркия иқтисодига ижобий баҳо берди. Баёнотда Туркия иқтисоди бу йил сентябр ойида агентлик томонидан эълон қилинган 9.2 фоиз ўрнига 10.5 фоизга ўсиши кутилаётгани айтилди. Шунингдек, Туркия иқтисодининг 2022 йилги ўсиш прогнози 3.5 фоиздан 3.6 фоизга кўтарилиб, Туркия кредит рейтинги «ВВ» савияда сақлаб қолинди. «Fitch» ўз баёнотида (Туркиянинг иқтисодий ўсиши бошқа давлатларга нисбатан кучли эканига, лекин аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 2013 йилдан бери доллар ҳисобига пасайганига» эътиборни қаратган. Анадолу, 2021 йил 3 декабр). АҚШнинг «Moody’s» халқаро кредит рейтинг агентлиги Туркиянинг кредит рейтингини «В2» савияда сақлаб қолди. Рейтинг прогнозини эса, «салбий», дея билдирди. Агентликнинг таъкидлашича (Туркиянинг ташқи заифлик хавфлари жорий ҳисобдаги камомад туфайли пасайган. Бу эса, маҳаллий турк лирасининг ҳозирги заифлигига қарамасдан, хорижий валюта захираларини ялпи ва соф асосда босқичма-босқич қайта тикланишини қўллаб-қувватлайди… Туркия диверсификацияланган йирик иқтисодиётга эга. Шунинг учун бу йил 11 фоизга, келгуси 2022 йилда эса, 4 фоизга ўсиши кутилади. ««Moody’s» агентлиги ноябр ойида чиқарган ҳисоботида Туркия иқтисодининг бу йил 9.2 фоизга ўсишини башорат қилган эди. Анадолу, 2021 йил 4 декабр). АҚШ халқаро рейтинг компанияларининг ушбу ҳисоботлари Эрдоганни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Бошқача айтганда, Америка бўлажак сайловларда Эрдоганнинг ғалаба қозонишини истаяпти. Зотан, Эрдоган Америкага хизмат қилиб келмоқда ва унинг ўрнига бирор бир кучли альтернатива ҳозирга қадар кўрингани йўқ.
6 – Туркия президенти хорижий инвестиция ва сармоялар билан иқтисодни қўллаб-қувватлашга ва турк лираси қийматини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда у Форс кўрфази давлатларига кўз тикяпти. Шунинг учун ҳам илгари тез-тез жанжаллашиб келган Бирлашган Араб Амирликларига ноз-қарашма қила бошлади. Дарҳақиқат, Амирликлар валиаҳди Муҳаммад ибн Зойид 2021 йил 24 ноябр куни президент Эрдоганнинг таклифига биноан расмий сафар билан Туркияга келди. Улар 2021 йил 31 августда телефон орқали мулоқот қилиб, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишган эди. Суҳбат ортидан Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли сўнгги пайтларда Туркия-Амирликлар муносабатларида ижобий муҳит ҳукм сураётганини таъкидлаган. Муҳаммад ибн Зойиднинг зиёрати чоғида Туркия билан Амирликлар ўртасида турли соҳаларда 10та шартнома имзоланди. Бунинг ортидан Ибн Зойид ўзининг Твиттердаги саҳифасида «Бугун Анқарада президент Эрдоган билан учрашдим. Музокараларимиз самарали бўлди. Унда асосан иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди», дея твит қолдирди. Бир вақтнинг ўзида, «Abu Dhabi Developmental Holding» компанияси директорлар кенгаши раиси Муҳаммад Ҳасан Сувайдий (Амирликларнинг Туркияга 10 миллиард долларлик сармоя ажратишга қарор қилганини айтди. Туркия ташқи ишлар вазири эса, келаси ой Абу Дабига сафар қилишини билдирди. Анадолу, 2021 йил 24 ноябр). Шундан кейин турк лираси долларга нисбатан бироз кўтарилди, лекин тез орада яна пасайди. Эрдоган ўзи келишолмай келган минтақадаги режимлар билан муроса қилишга бир ярим йилдан бери ҳаракат қилиб келяпти. Чунки Эрдоганнинг улар билан бўлган келишмовчилиги принципиал асосда эмас, балки Америка манфаатлари ва сиёсати билан боғлиқ бўлган. Зеро, Эрдоган Америка таъсири остида ҳаракат қилади. Амирликлар яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштирган экан, Эрдоган ҳам нормаллашув тарафдори ва шуни маъқуллайди. Зотан, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрдоган ва минтақадаги бошқа режимлар Фаластинга қарши тил бириктириб, яҳудийлар босқинчилигига сукут сақлаб келишмоқда.
7 – Туркия президенти Қатар амирининг таклифига биноан икки давлат ўртасидаги Олий стратегик қўмитанинг еттинчи йиғилишида иштирок этиш учун 2021 йил 6 декабр куни расмий сафар билан Қатарга борди. Қатарга жўнаб кетишидан олдин берган матбуот анжуманида Эрдоган бундай деди: («Ҳозирда Қатарда турк ишбилармонлари амалга оширадиган лойиҳалар ҳажми 15 миллиард доллар атрофида…», «Иқтисоддан мудофаагача, савдодан инвестициягача бўлган кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамладик…», «Муносабатларимизни Кўрфаздаги биродарларимиз билан муштарак манфаатлар ва ўзаро ҳурмат доирасида ҳеч қандай камситишсиз давом эттирамиз». Анадолу, 2021 йил 6 декабр). Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон оли соний Эрдоганнинг Давҳа сафаридан сал олдин туркиялик ҳамкасби Мавлут Чавушўғли билан ўтказилган муштарак матбуот конференциясида бундай деди: («Туркия-Қатар ўртасидаги Олий стратегик қўмитанинг еттинчи йиғинида 12та янги шартнома имзоланиши кутилмоқда». Анадолу, 2021 йил 6 декабр). Кейин Қатар-Туркия ўртасида 14та ҳамкорлик шартномаси имзоланди: (Қатар ва Туркия 14та шартнома имзолади. Эрдоган Анқаранинг Фарс кўрфази давлатлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади… Ушбу Олий стратегик қўмитанинг еттинчи сессияси Қатар давлати амири шайх Тамим ибн Ҳамд оли соний ва Қатарнинг пойтахти Давҳага келган Туркия президенти Эрдоган раислигида ўтказилди. Икки давлат ўртасида иқтисод, инвестиция, саноат, мудофаа, хавфсизлик, вақф, оммавий ахборот воситалари, маданият ва спорт каби турли соҳаларда 14та ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ал-Жазира, Анадолу, 2021 йил 7 декабр). Булар Эрдоганнинг Туркия иқтисодини қўллаб-қувватлаш ва турк лираси қадрсизланишининг олдини олиш учун кўраётган чораларидир.
8 – Яқин орқада турк лираси қадрсизланишини тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ. Гарчи унинг қадрсизланишини тўхтатиб қолиш учун аввал ҳам бир қанча уринишлар қилинган ва ҳозир ҳам ҳаракат қилинаётган бўлса-да, бироқ, буларнинг ҳеч бир фойдаси йўқ. Чунки бу уринишларнинг барчаси бузуқ ва ботилга асосланган. Масалан, илгари 2004 йил охирида лира бир миллион 797 минга тушиб кетган эди… Кейин, 2005 йил 1 январда турк лирасидан олтита нолни олиб ташлашга қарор қилиниб, бунинг натижасида бир доллар 1.79 лирага тенг бўлди. Аммо бу ҳолат узоқ давом этмади. 2013 йилдан бошлаб лира суръат билан яна ўз қийматини йўқота бошлади. Лиранинг қадрсизланиши Туркия иқтисодининг ёмонлашуви билан боғлиқ. Иқтисоднинг ёмонлашуви эса, таянган асосларига ва шу асосдан келиб чиқиб татбиқ қилинаётган сиёсатга бориб тақалади. Шунга кўра, агар бу асослар тузатилмас экан, одамлар турк иқтисоди асосланган ҳозирги тузум оловида жизғинак бўлиб, бахтсиз яшашда давом этадилар. Зеро, турк иқтисоди капитализмнинг бемаъни тамойилларига, яъни иқтисодий ўсишнинг кафолати сифатида ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек, максимал истеъмолни рағбатлантириш ғоясига асосланади. Шу мақсадда Эрдоган ва унинг илмоний режими қарздорликни ҳамда Исломда қатъиян ҳаром қилинганига қарамай, фоизли кредитлар олишни рағбатлантирди. Хорижий инвестициялар учун эшикларини ланг очиб қўйди. Шу тариқа кўприклар, йўллар, туннеллар, метро ва аэропортлар қуриш каби давлат лойиҳалари хорижий компаниялар томонидан амалга оширилди. Хорижий компаниялар, шу жумладан хусусий компаниялар омма мулкини қўлга киритиб, бундан катта фойда кўришмоқда. Аслида эса, бу ишларни амалга ошириш давлатнинг вазифаси бўлиб, булар Ислом буюрганидек, аҳолига бепул тақдим этилиши керак. Иқтисодий муаммо умумий мулк ва манфаатларни ҳар бир фуқарога тақсимлаш ва ундан фойдаланишлари учун имконият яратиб бериш билан ҳал қилинади. Шунинг учун Қуръон ва Суннатдан истинбот қилинган Ислом конституцияси моддаларида кўрсатилганидек, жамиятдаги барча шахсларнинг асосий эҳтиёжлари индивидуал тарзда тўлиқ қондирилиши ва ҳар бир шахсга ўзининг камолий эҳтиёжларини қондириши учун имконият яратиб берилиши шартдир. Шу билан бир бирга, турк лирасининг долларга бўлган боғлиқлигини узиш ва шариат аҳкомларига мувофиқ уни олтин ва кумушга боғлаш лозим. Шунингдек, иқтисодиётни хорижга ва қарзга боғлаш – айниқса бу қарзлар рибога асосланган бўлса – жуда хавфли ва ҳалокатли ишдир. Аллоҳ Таоло рибо билан шуғулланадиган кимсаларга Ўзи ва Росули A томонидан бўладиган уруш билан таҳдид қилиб, бундай деган:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُواْ اللهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ * فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللهِ وَرَسُولِهِ وَإِن تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُؤُوسُ أَمْوَالِكُمْ لاَ تَظْلِمُونَ وَلاَ تُظْلَمُونَ‏﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. Энди агар (ушбу фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Росули томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга – золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз» [Бақара 178-179]
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг ҳидоятига эргашганларга бахтни, юз ўгирганларга эса бахтсизликни ваъда қилган:
﴿فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً﴾
«Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур» [Тоҳа 122-123]
Сўзимни Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломи билан тамомлайман:
﴿هَذَا بَيَانٌ لِلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِلْمُتَّقِينَ﴾
«Бу (Қуръон) одамлар учун тўғри йўлни баён қилгувчи ва тақво эгалари учун ҳидоят ва панд-насиҳатдир» [Оли Имрон 138]
7 жумодулаввал 1443ҳ
11 декабр 2021м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here