Савдогарлар солиқнинг янги тартибига қарши чиқишди
“Дордой” бозори савдогарлари назорат-касса машиналаридан фойдаланишга қарши чиқишди. Улар қарор бекор қилинмаса Вазирлар маҳкамаси истеъфосини талаб қилишларини айтишмоқда. Бир кун аввал “Таатан” савдо маркази тадбиркорлари ҳам шундай акция ўтказишган эди. Солиқ хизмати эса янги солиқ кодексига мувофиқ назорат-касса машиналарни ўрнатиш орқали яширин иқтисод ҳажмини камайтиришга ҳаракат қилинаётганини маълум қилди.
Қонунга мувофиқ, 2021-йил 1-июлдан бошлаб Бишкек ва Ўш шаҳарларидаги тадбиркорлар янги стандартларга жавоб берадиган назорат-касса машиналарини ўрнатишлари шарт. Майдони 20 квадрат метргача бўлган савдо дўконлари 2022-йилнинг 1-апрелига қадар назорат-касса машиналарида ишлаши керак. 2023-йилга қадар Қирғизистондаги мавжуд савдо дўконлари назорат-касса машиналари билан жиҳозлани керак. Бунга рози бўлмаганлар 23 минг сомгача жаримага тортилади. Йиллик товар айланмаси 30 миллион сомдан ошмаса танлаш ҳуқуқи берилади. Яъни айланмаси бу миқдорга етмаганлар “Умумий солиқ режими”ни танлаб солиқ тўлаши мумкин. Агар хоҳламаса, “Ягона солиқ режими”ни танлаб битта солиқ тўлаши мумкин. Бироқ, бундан ошса қонунда кўрсатилганидек солиқ тўлаши керак. Бошқача айтганда, кичик савдо шаҳобчаларидан бошқа савдо дўконлари ҚҚС тўлаши керак бўлади. Бу миқдор ҳозир патентга сарфланадиган пулдан анча кўп. Шу билан бирга, барча солиқлар тўланганида товарлар қимматлашади. Сабаби унинг даромадига 12% қўшимча қиймат солиғи қўшилади. Илгари савдогарлар фақат патент тўлаб, ҚҚС тўламас эди.
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) республикага олиб кирилиб, бошқа ҳудудга етказиб берилган товарлардан ундирилади. Масалан, сиз бир магазин очиб, уй-рўзғор буюмларини сотишни бошладингиз. Йиллик товар айланмангиз 30 миллион сомдан ошса, қонун бўйича ҚҚС тўлашингиз шарт. Натижада сиз солиқ хизматида ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтасиз ва ҳар ойининг 15-кунида ҳисобот беришингиз шарт бўлади. Ҳисобот топширилмаса кейинги ойда 23 минг сом жарима тўлайсиз. Агар бир йил ичида тўламасангиз жиноий жавобгарликка тортилиш хавфи мавжуд. Бундан ҳам қизиғи, тадбиркор барча товарлар нархининг 12%ни тўлайди. Масалан, сотилган товар миқдори 30 миллион сом бўлса, 1 миллион 200 минг сом солиқ тўлайди. Давлат бу солиқни фақат одамларга сизнинг товарларингизни олиш имконини бергани учунгина олади. Натижада сиз товар таннархига 1,2 миллион сом солиқни қўшасиз. Аслида эса бу маҳсулот солиғини халқ тўлайди. ҚҚС бир нечта товарлардан ташқари деярли барча турдаги товарлардан ундирилади. ҚҚСдан озод қилинган товарларга асосан ҳарбий қуроллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, илмий китоб-журналлар киради. Умуман олганда ҚҚСдан йилга 67,4 миллион сом йиғилади. Бу мамлакат солиқларининг 48%ни ташкил қилади.
Янги кодескга кўра, юқоридаги ҚҚСдан ташқари солиқнинг яна олтита тури мавжуд. Булар; даромад солиғи, фойда солиғи, аксиз солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланганлик солиғи, сотиш солиғи. Ер солиғи мол-мулк солиғи билан барлаштирилди. Аввалги кодесдан фарқли равишда солиқларни жамлаб тўлаш мумкин, яъни ҳужжатларни расмийлаштириш соддалаштирилди.
Капиталистик давлатларда бюджет асосан солиқлар ҳисобига тўлдирилади. АҚШда 90%дан ошса, Европанинг аксар давлатларида -+ 100%га етади. Қирғизистонда эса солиқлар бюджетнинг 75%ни ташкил этади. Қолгани грантлар, хорижий давлатлар ва ташкилотлардан олинган қарз, кредитлар, дивидентлар ва давлат мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар ташкил этади. Бунга қадар Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров президентнинг топшириғи – бюджетни 2022-йили 400 миллиард, 2023-йили 500 миллард сомга етказиш эканлигини айтган эди. У бюджетнинг тўлдиришни асосий манбаи сифатида яширин иқтисоддаги маблағни чиқариш, божхона ва солиқлардан кўпроқ пул йиғишини қайд этганди.
Расмий маълотларга кўра, Қирғизистонда яширин иқтисод даражаси 130 миллиард сомни ташкил қилади. Бу умумий солиқларнинг деярли 90%ни ташкил қилади. Норасмий рақамлар бундан ҳам кўпроқ эканлигига шубҳа йўқ. Халқаро ҳисоб-китобларга кўра, бизда бизнеснинг 40% яширин, норасмий маълумотлар бўйича эса 60-70% компаниялар очиқ ишламайди. Аслида бундай тадбиркорлар ўз мақсадларига эришиш учун ҳокмият вакиллари билан шерик бўлишади. Натижада коррупционерлар махсус схемалар асосида иш олиб боришади.
Йирик давлатларда эса яширин иқтисод ўрнини монополистлар эгаллайди. Улар ҳукумат билан келишган ҳолда йирик солиқ тўловчи сифатида кичик компанияларни банкрот қиладилар ёки кичик корхоналарни банкрот бўлишга мажбур қиладилар. Монополистлар эса ҳокимият одамларининг сайлов харажатлари ва таътилларини қоплаб туришади. Қўл остидагилар ҳисобидан давлатга солиқ тўлайдилар.
Ҳозирги ҳукумат шу йўналишда ҳаракат қилмоқда. Қирғизистонда ҳар бир қимирлаган иш солиқсиз қолмаслиги ёки кам солиқ тўламаслиги керак. Шунинг учун ҳам аввалги патент тизими бекор қилинмоқда. Блогерлар, интернет дўконлар, такси хайдовчилари ва бошқа шу кабиларга солинадиган солиқ бунга мисол бўла олади. Буларнинг барчасини амалга ошириш учун солиқ хизматига ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг ҳуқуқи берилмоқда. Бошқача айтганда, молиявий полиция бўлади. Шунингдек, солиқ хизмати тўплаган солиқнинг 3%ни олади. Бу эса солиқчиларнинг ойлиги кўпайиши улар йиғган солиққа боғлиқ бўлишини билдиради. Бу билан солиқчилар қандай қилиб бўлса ҳам кўпроқ солиқ йиғишга ҳаракат қилишади. Натижада одамларнинг ҳаёти янада оғирлашади. Нархларнинг кўтарилиши эса бунга қўшимча бўлади.
Шундай қилиб капитализмдаги бюджет халқ ҳисобига тўлдирилади. Ҳокимият вакиллари эса имкон қадар хазинадан ўғирлашни ва ўз бизнесига кўпроқ маблағ ундиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, бюджетга етказмай чап чўнтакларини тўлдиришади.
Ислом дини бойликнинг бир ховуч капиталистлар ва монополистлар қўлида тўпаланиб қолишига ҳам, оддий халқнинг солиқ тўловчи бўлиб қолишга ҳам рухсат бермайди. Аксинча бойлардан олиб муҳтожларга тақсимлаш орқали жамиятда фаровон ҳаёт ва мувозанатни таъминлаб беради!
Мумтоз Моварауннахрий