Иордания миллий хавфсизлик кенгаши қирол қўлидаги, унинг хавфсизлигини ҳимоя қиладиган ташкилотдир

365
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания миллий хавфсизлик кенгаши қирол қўлидаги, унинг хавфсизлигини ҳимоя қиладиган ташкилотдир

Яқинда Иордания ҳукумати Уммат мажлисига қирол раислигидаги миллий хавфсизлик кенгашини тузиш лойиҳасини тақдим қилди. Лойиҳадан сиёсий тизимни модернизация қилиш бўйича қироллик қўмитаси томонидан таклиф этилган конституциявий тузатишлар доирасида ҳарбий ва фуқаролик муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштирувни осонлаштириш кўзлангани таъкидланди.

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими бундай дейди:

«Иордания режими бир томондан ўзининг асосчиси бўлган Британиянинг, иккинчи томондан АҚШнинг режаларини бажаришга, бундан ташқари, яҳудий вужуди билан қайноқ алоқаларни ўрнатишга ҳар доим ҳозиру нозир эканини исботламоқчи… Зеро, АҚШ бу режимни Исломга қарши курашда ўз иттифоқчиси, деб билади.

Режим ўз ҳокимиятининг бузилиш хавфи мавжудлигини сезиб тургани боис, олдиндан мана шундай сиёсий чоралар кўрмоқда. Унинг миллий хавфсизлик кенгашини тузишдан мақсади келажакда ҳукуматлар тузиш керак бўлиб қолган пайтда ўзи учун хавфли деб ҳисоблаган ҳар қандай хатти-ҳаракатни йўқ қилишдир. Чунки бу хавфсизлик кенгашини тузишдан фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилиш эмас, балки ҳақиқий қўрқувни ҳис қилаётган режимнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш кўзланган. Чунки Иордания режими Умматда ўзи учун реал хавф борлигини сезмоқда, чунки Уммат бугун Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилишга, АҚШ ва Британия нуфузини қувиб чиқаришга имон келтирган Умматга айланди».

Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Уммат қудратининг сири Ислом ва унинг ақидасидир. То Исломга қайтмагунимизча ва унинг давлатини барпо этишга ҳаракат қилаётганларга ёрдам бермагунимизча на хавфсизлигимиз қайта тикланади, на барқарорлигимиз. Қачон инсонлар Аллоҳ шариатига бўйсуниб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиб, аҳкомларини татбиқ қилсалар, ўшанда молларининг, жонларининг ва номусларининг хавфсизлигини таъминлаган бўладилар.

Роя газетасининг 2021 йил 8 декабр чоршанба кунги 368-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here