Ислом ва унинг ўлчовларини курашдан четлатиш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдир

101
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом ва унинг ўлчовларини курашдан четлатиш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдир

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти томонидан чоп этиладиган «Таҳрир» ҳафталик газетаси ўзининг бош мақоласида Тунис қўзғолони етиб келган кризисларга бағишланди. Мақолада муаллиф устоз Муҳаммадносир Шувайха бундай дейди:

«Тўғри, қўзғолонда қўрқув девори ағдарилиб, золим репрессив кучлар рекорд вақт ичида қулаб тушди. Лекин, энг асосий нарса ҳануз амалга ошмади. Бунинг сабаблари:

Биринчидан: илоннинг боши янчилмади, яъни Британия бизнинг юртларимизни ўз ҳукмронлиги остида ушлаб туриш учун ҳануз фитна сиёсатини олиб бормоқда. Франция у билан рақобатлашиб, курашяпти. Америкаликлар эса, юртимизда нуфузларини ёйиш учун қулай фурсат топишди. Ҳозир улар эски мустамлакачилар-инглизларнинг ўлжаларига шерик бўлишга уринишяпти.

Иккинчидан: Тунис малай ва заиф ҳукмдорларга маҳкумлигича қолмоқда. Бу ҳукмдорлар Ғарбга ошиқ бўлишда давом этишяпти. Шундай экан, мустақиллик ва озодлик мазмунини қаёқдан ҳам англашсин?!

Учинчидан: энг асосийси ҳам шу, аслида. Қўзғолончилар ҳалокатли хатога йўл қўйишди. Яъни «демократик бошқарув», деган хўракни ютиб, унга илинишди, Ислом ва унинг аҳкомларини четлатувчи сайловлар кетидан сайловларга шўмғишди… Қўзғолончи кучлар кириб қолган бундай тупикдан чиқишнинг ягона йўли кураш моҳиятини англаб етишдир. Улар шуни билишлари лозимки, ечим асло парламентда эмас, чунки парламентдаги биринчи босиладиган қадам режимнинг ўзи ўйлаб топган конституцияни ҳурмат қилиб қасам ичишдан иборат. Бас, қандай қилиб биз душман билан хусуматлашиб, бир вақтнинг ўзида, унга мурожаат қиламиз?! Ислом ва унинг ўлчовларини курашдан четлатиш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдир. Шундоқ ҳам, Ғарб ўлим тўшагида ётибди… ҳамма айб-нуқсонлари аллақачон фош бўлди. Ислом эса, Ғарб ва унинг фикрларини курашга чақирмоқда, унинг шариатни татбиқ қилиш йўлида ўлимга тайёр турган Уммати бор».

Устоз Шувайха қуйидагиларни хулоса қилди:

«Сиёсий кучлар бу курашда асло зафар қозонолмайди. Чунки зафар қозониш учун бу сиёсий кучлар албатта Уммат танидан бўлиши ҳамда қўзғолон илмоний тузумни илдизи билан қўпориб ташлаб, Умматни мустамлака ботқоғидан қутқарадиган исломий қўзғолон бўлиши шарт. Ушбу вазифани бажаришга эса, Умматга Ислом билан ҳақиқий етакчилик қилувчи етакчигина қодирдир».

Роя газетасининг 2021 йил 8 декабр чоршанба кунги 368-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here