Политехника университетидаги ҳамда Халил ва Бирзит университетларидаги Ал-Ваъй гуруҳи асирларга ёрдам бериш тадбирларини уюштирди

229
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Политехника университетидаги ҳамда Халил ва Бирзит университетларидаги Ал-Ваъй гуруҳи асирларга ёрдам бериш тадбирларини уюштирди

Яқинда асирлар билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар фонида политехника университетидаги ҳамда Халил ва Бирзит университетларидаги Ал-Ваъй гуруҳи ўтган бир неча кун мобайнида яҳудийлар қамоқларида қолаётган асирларимизга ёрдам бериш тадбирларини ўтказди. Тадбирларда плакатлар кўтариб чиқиш ва университет ичкарисига плакатлар илиш, политехника ҳамда Халил университетларида намойишлар ўтказиш, талабаларга даъват мурожаатлари йўллаш ишлари олиб борилди.

Тадбирларда, шунингдек, «Яҳудийлар қўлидан қочган қаҳрамон асирлар… босқинчиларнинг қўрқоқлигига, малай режимларнинг хоинлигига ҳужжат» номли варақа тарқатилди. Варақада Ал-Ваъй гуруҳи қуйидагиларни таъкидлади:

«Босқинчи яҳудий вужуди жуда заиф бўлиб, унинг даъво қилаётган куч-қуввати хомхаёлдан бошқа нарса эмас. Бу даъвонинг ёлғонлигини уларнинг турмасидан қочган қаҳрамон асирларимизнинг билаклари ва қочишда қўллаган қошиқлари фош этди. Бу дунё айланиб туради, биз бу босқинчи яҳудийлардан нимани кўрган бўлсак, уларга худди шуни кўрсатамиз. Зеро, Аллоҳнинг изни ила, нусрат яқиндир.

Фаластин ерлари аслида, мана шундай қаҳрамонлар еридир. Бироқ, бугунги қўрқоқ режимлар замонида бу қаҳрамонлар зулмдан еру кўкка сиғмай қолдилар. Шу сабабдан ушбу асирлар ҳодисаси ҳам, Ақсо ҳодисалари ҳам Ислом ва унинг Халифалик давлатисиз ҳаргиз ҳал бўлмайди. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», деганларидек ушбу халифанинг устувор вазифаларидан бири Росулуллоҳ ﷺнинг

«فُكُّوا الْعَانِيَ»

«Асирни озод қилинглар», деган сўзларига амал қилган ҳолда, асирларни озод қилиш бўлади.

Роя газетасининг 2021 йил 22 сентябр чоршанба кунги 357-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here