Ғарбнинг масхаралаш санъати унинг сохта ва тубан маданиятини фош қилмоқда

394
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарбнинг масхаралаш санъати унинг сохта ва тубан маданиятини фош қилмоқда

Оммавий ахборот воситаларида Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺни таҳқирлаганларнинг энг ёмони Ларс Вилкснинг икки қўриқчи полиция ходими билан автоҳалокатда ўлгани ҳақида хабар тарқатилгани барчага маълум. Бунинг ортидан бир неча швед сиёсатчилари ва партия етакчилари Ларс Вилксга ҳурмат бажо келтиришди ҳамда Ислом ва унинг рамзларини масхаралашда давом этишга чақирувчи овозлар пайдо бўлди.

Бу хусусда, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Швециядаги матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«На ахлоқни ва на ҳурматни биладиган бундай шахслар масхаралашни санъат, деб ҳисоблашади. Бунинг эса, сўз эркинлигига алоқаси йўқ, балки буни таҳқирлаш эркинлиги, дейиш мумкин…».

«Ғарб – мусулмонлар ўзларининг суюкли Пайғамбарлари ﷺ ҳақорат қилинишига кўникма ҳосил қилишлари керак, чунки сўз эркинлигининг асосий табиати мана шу, деб ҳисоблайди. Бироқ, сўз эркинлиги мусулмонларни бостириш, уларни масхара қилиш ҳамда исломий рамз ва муқаддасотларни таҳқирлашда қўлланадиган сиёсий воситадан бошқа нарса эмас. У эркинлик эмас, масхаралашнинг энг ифлос тури, бундан бошқа нарса эмас…».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Сиёсатчилар Исломни нишонга олиш мақсадида ўзларининг шахсий қадриятларини ер билан яксон этиб, бу билан бутун Ғарбнинг заифлашиб қолганлигини ва деярли йиқилиш арафасида турганлигини очиб қўйишди. Бундан Ғарб қадриятлари фақат ёлғонлиги, ундан манфаат талаб қилган пайтдагина фойдаланиш мумкинлиги аён бўлмоқда. Ҳозир бутун олам альтернативага муҳтож. Яъни халқларга ҳурмат-эътибор берадиган ҳамда уларни қутбланиш ёки ўз қадриятларидан воз кечишга ундамасдан, фитна қилмасдан ҳаётларини хавфсизлик билан таъминлайдиган тузумга муҳтож. Олам бунга фақат Исломий Халифалик билангина эришиши мумкин.

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here