Ал-Ваъй гуруҳи Нажоҳ университетида китоблар кўргазмаси ўтказди

107
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ал-Ваъй гуруҳи Нажоҳ университетида китоблар кўргазмаси ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг талабалар қаноти бўлган Ал-Ваъай гуруҳи Фаластиннинг Нажоҳ университетида 2021 йилнинг 13-14 октябр чоршанба-пайшанба кунлари китоблар кўргазмаси ўтказди. Кўргазмада асосан, Саноат сиёсати, Таълим асослари, Хатарли тушунчалар, Аёл ва оила хавф остида каби китоблар намойиш қилинди. Китобларда талабалар диққатини тортган ва улар муносабат билдирган фикрлардан бири Ғарб ўзининг хотин-қизлар жамиятлари воситасида Фаластинда ва мусулмон юртларида тарғиб қилаётган «тенглик» мафкураси бўлди. Мазкур Аёл ва оила хавф остида номли китобда «Эркак ва аёл ўртасидаги тенглик Ислом мезонида» сарлавҳали алоҳида мавзу берилган.

Ал-Ваъй гуруҳи кўргазмада қатнашганларга китоблар, журналлар ва «Аёл хавфсиз ва тинч яшаши учун Исломга муҳтож, тенгликка эмас» номли откриткалар тарқатди.

Ушбу гуруҳ талабалар билан суҳбатда уларга қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу «тенглик» мафкураси жамиятимизга бегона ва буюк динимиз аҳкомларига зид. У Ғарбнинг хотин-қизларга зулм қилиши оқибатида пайдо бўлган ғайритабиий мафкура. Исломнинг эса, бу фикрларга алоқаси йўқ. Чунки Ислом ўз тузумини аёлни ҳақ-ҳуқуқ ва бахт-саодат билан таъминлайдиган асосда барпо этган…».

«Тенглик, деган мафкура ялтироқ шиордан иборат бўлиб, уни Ғарб мафкураси тарғиботчилари одамларни адаштириш ва тенглик билан адолат ўртасини аралаштириш мақсадида тарқатишяпти. Яъни, тенглик адолат маъносини англатмайди…».

Кўргазмага университетнинг талаба ва ўқитувчиларининг келиши сезиларли даражада бўлди. Улар ўртага ташланган фикрларни қўллаб-қувватладилар. Ал-Ваъй гуруҳидан бу каби тадбирларни кўпайтиришни, университет ўқувчилари ўртасида Ислом фикрларини тарқатишда давом этишни талаб қилиб, ўзларининг Исломга бегона ҳар қандай фикрга норози эканликларини таъкидладилар.

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here