Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти Тунис аҳлига мурожаат йўлламоқда, режим эса ўзининг хавфсизлик хизмати ёрдамида бунга қарши курашмоқда!

283
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти Тунис аҳлига мурожаат йўлламоқда, режим эса ўзининг хавфсизлик хизмати ёрдамида бунга қарши курашмоқда!

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда Тунис халқига мурожаат йўллади. Мурожаатда юртдаги Ғарб ҳукмронлигига рози бўлиш ҳамда унинг илмоний тузумини ҳимоя қилишда ўз аксини топган президент Қайс Саид кетаётган хавфли йўлдан огоҳлантирди. Баёнотда шунингдек, унинг бошқарув шаклини президентлик бошқарувига ўзгартиришга уринаётгани ҳамда капиталистик демократик тузум бузғунчилигига қарши курашиш ўрнига, коррупциячиларга қарши кураш шиорини кўтариб чиқаётгани одамларни Ислом асосида ўзгариш ясашдан чалғитиб-адаштиришдан бошқа нарса эмаслиги баён қилинди.

Матбуот баёнотида Тунис ҳарбий ва хавфсизлик хизмати сафидаги холис инсонларни АҚШ билан имзоланган «хавфсизлик ҳамкорлиги» номли шартномага ҳам, бошқа золимона ҳарбий келишувларга ҳам асло амал қилмасликка чақирилди.

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари жорий йил 10 сентябр жума куни Туниснинг асосий шаҳарларида ушбу баёнот варақасини тарқатдилар. Аммо бу нарса ҳокимиятдагиларнинг ҳаловатини бузди ва уларни ўз хавфсизлик хизматларини фикрга қарши қамаш билан курашишга сафарбар қилишга ундади. Бундан президент Қайснинг Исломга қарши курашда ўзидан аввалги ҳукмдорлардан фарқ қилмаслиги кўриниб турибди.

Баёнотда «Бундай қўрқитиш ва қамоққа олишлар бизни ҳаргиз аҳдимиздан қайтаролмайди, аксинча, юртимизни мустамлакачиликдан озод этишга бўлган фаолиятимизга фаолият қўшади, холос», дейилади.

Роя газетасининг 2021 йил 22 сентябр чоршанба кунги 357-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here