بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ғарбга малай режимлар яҳудийлар вужудига қонуний тус бериш ва таянчларини мустаҳкамлаш учун улар билан муносабатларни нормаллаштиришда давом этишмоқда
Иброний тилда чиқадиган «Ynet» ахборот веб-сайтига кўра, Ҳайфа университети август ойида ҳамширалик касбини эгаллаш учун Амирликлардан келган 30 ёшли Сумайя Маҳрийни қабул қилишга тайёрлигини, бу аёл Амирликлардан «Исроил» университетига ўқишга кирган биринчи талаба бўлажагини маълум қилди.
Чоршанба кунги хабарларга кўра, коронавирус пандемияси сабабли саёҳат тақиқланиши, сўнг очилиши ортидан Синай ороли қирғоқларида чўмилиб дам олиш учун сўнгги икки ой ичида «Исроил»дан 70 мингдан зиёд яҳудий сайёҳлар келган.
Яҳудийларнинг Мисрдаги элчихонаси сайтида хабар қилинишича, сўнгги икки ой ичида ушбу пляжларга рекорд даражада, 70 мингдан зиёд киши тўпланган. «Исроил»дан келган сайёҳлар бу пляжларнинг ғоят гўзаллиги ва меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлганликларини маълум қилишди».
Бу ҳолатга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак заминдаги матбуот бўлими ўз сайтида матбуот изоҳи нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Ғарбга малай режимлар мустамлакачилар томонидан пайдо қилинган пайтда зиммаларига юкланган вазифаларини ҳамон адо этишда давом этишяпти. Уларнинг бу вазифаси мустамлакачиларнинг юртларимиздаги манфаатларини қўриқлаш ва яҳудий вужудини ҳимоя қилишдан иборатдир. Малай режимларнинг яҳудий вужудига кўрсатаётган хизматлари кундан-кунга ривожланмоқда… Мақсадлари бу вужудни муборак заминда мавжуд бўлиб туришини қонунийлаштириш, минтақага қўшиш ва таянчларини мустаҳкамлашдир. Буни улар билан муносабатларни нормаллаштириш ёки икки давлат ечимига чақириш орқали қилишяпти. Зеро, икки давлат ечими бу босқинчиларга муборак тупроғимизнинг катта қисмини беради ҳамда Фаластинда мавжуд бўлиб туришларини қонуний ҳуқуқ билан таъминлайди.
Шубҳасиз, Ғарбга ювиндихўр бу режимлар мудом тепамизда ҳукмрон экан, ҳар бир хиёнатни қолдирмай қилишади, ҳар қандай ҳаромни мубоҳ деб ҳисоблашади. Чунки улар мустамлакачиларга хизмат қилиш ва яҳудий вужудини ҳимоя қилишдан ўзга вазифани билишмайди. Хоинлик кетидан хоинлик қилишда, яҳудийлар таянчларини мустаҳкамлашда қўлларида борки имкониятни сарфлаб ҳаракат қилаверишади. Яҳудийларнинг жиноятлари билан тўла бу кунларнинг ўтгани сари бу малайларнинг Умматга душманлиги ва мустамлакачилар билан яҳудийларнинг қўйнига киришлари ҳам зиёда бўлмоқда. Бу малай режимлардан Умматга нисбатан бирор бир хизматни ёки яҳудийларга нисбатан бирор бир таҳдидни асло кутилмайди. Чунки қилаётган баёнотларининг барчаси сохтадир, оммавий ахборот воситалари орқали айтаётган жарангдор-чиройли сўзлари маънан ва мазмунан ёлғон бўлиб, фақат Ислом душманларига хизмат қилади.
Бас, қудрат аҳли ва армия қўмондонлари учун Уммат душманларига хизмат қилиб, яҳудий вужудини қўриқлаётган бундай режимлардан қутулмоқнинг ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишнинг вақти келди. Зеро, Халифалик ушбу заминни озод қилиш ҳамда Уммат азизлигининг рамзи сифатида Ислом байроғини юксак кўтариш орқали Умматнинг обрўсини, муқаддас даргоҳлар поклигини, муборак заминнинг қадр-қимматини қайта тиклайди.
Роя газетасининг 2021 йил 11 август чоршанба кунги 351-сонидан