Вакцинация: қатъий назорат
Очкўз мустамлакачи-капиталистлар пендемиядан ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Бу манфаатлардан бири – дунё халқлари устидан қатъий назорат ўрнатиш, яъни ҳар бир одамнинг босган ҳар бир қадамидан хабардор бўлиб туришдан иборат. Бу капиталистлар дунё бойликларига эга бўлишгач оламий бошқарувни ҳам босиб олишди. Энди уларнинг бу тузумига қарши чиққан ҳар бир қадамни назорат қилиб туриш учун ҳар хил услублардан фойдаланишмоқда. Биометрик паспорт, “хавфсиз шаҳар” каби лойиҳалар мана шу услублар жумласига киради (бу ўринда уларнинг иккинчи даражали қулайликларига эмас, балки асосий мақсадларига эътибор қаратилмоқда).
Ковидга қарши эмлаш бошланган вақтда антиглобалистлар “вакцинага чип қўшиб юборилади” деб чиқишди. Бироқ, уларнинг бу сўзи ҳақиқатдан узоқроқ бўлгани сабабли глобалистлар уларни ёлғончига чиқаришди. Аммо шу билан бир вақтда, глобалистлар чип вазифасини ўтай оладиган бошқа бир усулни қўллашмоқда. Аксар одамлар эса бундан бехабар қолишмоқда. Ушбу услуб ҳозирги вакцинага боғлиқ жорий қилинаётган “QR код”идир.
Ҳозир Францияда мазкур услуб қонунийлаштирилиб, жорий қилина бошланди. У “яшил рухсатнома” деб номланади. Унга мувофиқ, бундай паспорти йўқлар савдо тармоқлари, ошхона, кинотеатрлар, транспорт ва бошқа жамоат жойларига кира олмайди. Кириш учун фуқароларнинг андроид телефонларида эмланганлиги тўғрисида QR код иловаси бўлиши шарт. Францияда юз минглаб одамларнинг норозилик акцияларига қарамай бу қонун қабул қилинди. Маълумки, пандемиядан олдин ҳам бу мамлакат аҳолисида капитализмдан нафратланиш кучли эди. Минглаб “сариқ нимчаликлар” ҳар ҳафта норозилик намойишига чиқишарди. Улар пандемия чекловлари орқали тўхтатилди. Эндиликда бу каби норозиликлар вакцина коди орқали назорат қилиниб, уларнинг олдини олишмоқчи. Россияда эса ҳозир QR код усули вақтинчалик тўхтатилди. Чунки, кузда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Халқни норози қилмай туриш керак. Маълумки, Россияда ҳам халқ норозилиги муҳолифатни қўллаб-қувватлаш сари бормоқда. Сайловдан кейин ҳукумат бу ишга жон-жаҳди билан киришади.
Мустамлакачи давлатлар ўз мустамлакаси остидаги давлатлар аҳолиси устидан назоратни ҳам худди шу усул билан кучайтирмоқчи. Масалан, Россияда ковид кодидан олдин ҳам меҳнат муҳожирлари учун миграцион QR кодини жорий этиш тўғрисида қонун таклиф қилинган эди. Энди вакцинаники “ўлганни устига тепган”дек бўлади. Шунингдек, фақат Ислом тузумигина дунёдаги капиталистик тузумни қулатишга қодирлиги аниқ бўлиб қолди. Шу сабабли кофир капиталистларга мусулмонлар устидан тўлиқ назорат ўрнатиш зарур бўлмоқда. Бу экстремизм ва терроризм баҳонаси билан амалга оширилмоқда. Эндиликда улар QR коди орқали ҳар бир “экстремист” ёки “террорист”нинг бирор бир қадами эътибордан четда қолмаслигига умид қилишмоқда. Ким қайси масжидга нечи марта борди, даъват қиляптими, кимларга…
Шунинг учун ҳам Россия ўз давлатидан ташқари ЕОИИ ҳудудида “ковидсиз саёҳат” дастурини жорий қилишни кўзламоқда.
Бу назорат қандай амалга оширилади? Сиз телефонизга вакцина олганлик тўғрисида QR код иловасини юклайсиз. Магазинга борсангиз ҳам, масжидга кирсангиз ҳам, кафега борсангиз ҳам – барча ерда кодни аниқловчи мослама бўлади. Шундай қилиб, сизни қаерда эканлигингиз маълум бўлиб туради. Масалан, метрога киришда код билан кирасиз, автобусга чиқсангиз ҳам код билан чиқасиз… Чалғитиш учун телефонни алмаштиришингиз ҳам сизга фойда бермайди. Чунки, ягона электрон ахборот тизими сиз қайси телефонда кодни текширганингизни кўрсатади ва янги телефонни ҳам кузатиш бошланади. Маълумки, агар телефон аниқланган бўлса, зарурат бўлган вақтда айғоқчилар телефонни сим картасиз ҳам тинглаши, камераси орқали видеога олиши ҳам мумкин. Қисқаси, ҳеч бир ҳаракатингиз маҳфий қолмайди. Демак, бу чипнинг вазифасини бажаради.
Ушбу мустамлакачиларнинг минтақадаги малайлари ҳам хўжайинларига қадамма қадам эргашишади. Улар ҳам ўз мамлакатларидаги рақибларини назорат қилишга ва Исломга қарши кураш доирасида мусулмонларнинг ҳаракатларини тўлиқ назорат қилишга ҳаракат қилишади.
Ҳозир Қирғизистонда жорий қилинган “Ден соолук” иловасини ишга туширилиши юқорида айтиб ўтилган назорат ўрнатиш йўлидаги дастлабки қадамдир.
Албатта, QR код усули мустамлакачилар томонидан ғамхўрлик, инсонпарварлик каби чиройли сўзлар билан безатилган. Уларнинг маҳаллий малайлари эса билиб-билмай бу сўзларни тўтиқуш каби қайтаришмоқда ёки қайтаришга мажбурланишмоқда. Масалан, биздаги ҳокимият вакиллари аввал аконит билан даволаниш ҳақида айтишган бўлса, энди эса оғзиларидан вакцина тушмай қолди…
Охир-оқибат, бу усул ҳам заиф одамларнинг бир ҳийласи бўлиб чиқади ва бу унинг муаллифларининг ўз бошларига мушт бўлиб тегади, ин ша Аллоҳ.
Бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳга хос ва Унга тенг келадиган куч йўқдир
Абдулҳакийм Қорахоний