Касбий ривожланиш ва узлуксиз таълим орқали меъёрларни сақлаш

4872
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Соғлиқни сақлаш борасидаги масала ва қоидалар

Касбий ривожланиш ва узлуксиз таълим орқали меъёрларни сақлаш

  Университет даражасида соғлиқни сақлаш соҳа мутахассислари учун таълимни таёрлаш билан бир қаторда соғлиқни сақлаш мутахассислари ўз ишларини сўнги илмий далилларга ва беморнинг эҳтиёжларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун олий ўқув юртидан кейинги таълим ва узлуксиз малака ошириш режаси ишлаб чиқилиши лозим. Бу режа турли тиббий мутахассисликларни назорат қилиш ҳайъатлари томонидан бошқарилади.

Бошқа мамлакатларда битириб келган шифокорларга лицензия бериш

  Исломий давлатдан ташқаридаги университетларда тиббий таълим олган шифокорлар кўриб чиқилади. Агар шифокор ўша давлатда тиббиёт соҳасида етарли муддат ишлаган бўлса, ўз соҳаси бўйича тажриба ва етарли билимга эга бўлса, унга тиббиёт соҳасида ишлашга рухсат-лицензия берилади. Агар етарли муддат ишламаган бўлса, у Ислом давлатида тиббий таълим олган шифокордан талаб қилинадиган фанлар ва предметлар бўйича имтиҳон қилинади. Имтиҳондан ўтса, унга ҳам лицензия берилади. Акс ҳолда имтиҳон натижасида ўзига етишмаган предмет  ва тажрибаларни ўрганади. Бу қоида бошқа давлатлардан келган барча тиббий касб-хунар битирувчилари учун амал қилади.

Стандартларини назорат қилиш, тиббий ва соғлиқни сақлаш масъулияти

А- Тиббий ва соғлиқни сақлаш стандартларига риоя қилиш:

  Ким табобат билан шуғилланса-ю, бу унинг билими, мутахассислигига тааллуқли бўлмаса, бунинг натижасида у беморга зарар етказса, у етказган зарар учун жавобгар бўлади ва  у беморга етказган ҳар қандай зарарни моддий жиҳатдан қоплаши шарт бўлади. Абу Довуд, Насоий, Ибн Можжа ва бошқалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:

مَنْ تَطَبَّبَ وَلَمْ يُعْلَمْ مِنْهُ طِبٌّ قَبْلَ ذَلِكَ؛ فَهُوَ ضَامِنٌ

  “Ким табиблик қилса, бундан олдин унинг табиблиги маълум бўлмаган бўлса, бас у зомин-кафилдир.”

   Бу шунингдек, хамширалар, ренгенологлар, фармацефтлар ва улардан бошқа етарли малакаси бўлмай туриб тиббиёт касби билан шуғилланган ва беморга зарар берганларнинг барчасига тегишлидир. Хизмат кўрсатувчи ўзининг ихтисослик даражаси ва ўзининг соҳасига қараб касб билан шуғилланиш қоида-тартибларига риоя қилиши лозим. Бу хизмат кўрсатувчининг дафтарида хужжатлаштирилган бўлиши лозим. Шифокор хусусан қуйидаги қоидаларга риоя қилиши зарур:

– Тиббий хизмат олувчининг соғлиги ҳолати ва касаллик тарихини шифокор томонидан хужжатлаштириш.

– Ташхис қўйиш воситаларини ҳамда касаллик ҳолатига мос ва зарур муолажаларни ишга солиш.

– Тиббий хизматни қабул қилувчиларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда тан олинган илмий стандартларга мувофиқ асбоб-ускуналардан фойдаланиш.

– Беморни мавжуд даволаш усуллари хақида хабардор қилиш. Кечиктириб бўлмайдиган фавқулодда касаллик ҳолатлари бундан мустасно.

– Даволашнинг тавсифи, унинг миқдори ва фойдаланиш усулини ёзма равишда кўрсатиш.

– Беморни касаллигининг хусусияти ва оғирлиги даражаси тўғрисида хабордор қилиш. Агар хабардор қилмаслик фойдали бўлса, бу ҳолат бундан мустасно.

Бунинг муқобилида тиббий хизмат кўрсатувчига қўйидаги амалларни қилиши мумкин эмас:

– Беморни унинг ризолигисиз даволаш. Шошилинч тиббий арашувни талаб қиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

– Фавқулодда вазиятларда хизмат кўрсатишдан бош тортиш ёки хар қандай ҳолатда тиббий хизмат кўрсатишдан тўхташ.

– Беморларни даволаш учун рухсат берилмаган дори-дармонлардан, муолажалардан ва ташхис воситаларидан фойдаланиш.

– Тиббий хизмат қабул қилувчининг – хизмат кўрсатилаётганда ёки ўша иш сабабли – ўрганилган сирларни ошкор қилиш.

– Шаръий аҳкомларга, тиббий стандартларга зид келадиган даволаш ёки диагностика муолажаларини бажариш ёки беморнинг розилигисиз, бу борадаги стандартларга риоя қилмаган ҳолда терепевтик муолажалар ёки  жарроҳлик операцияларини бажариш.

– Беморнинг тўла розилигисиз хеч қандай муолажа ёки жарроҳлик амалиётларини бажаришлик.

Б – Қозиларнинг роли – Ҳисба ва хусумат қозиси

  Ҳисба жиҳози тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳар қандай шахсни тиббий хизмат кўрсатишига йўл қўймасликни назорат қилади. У лицензиясиз табибнинг қилган ишидан келиб чиққан зарарни кафолатлаш билангина чекланмайди. Балки, бундай табиб иддио қилган илм миқдорига қараб ва ўзи лойиқ бўлмаган хунар билан шуғилланган миқдорига қараб унга таъзир беради, уни жазолайди ва буни хаммага эълон қилади. Чунки, билмаган одамни биламан деб иддио қилиши алдамчиликдир. Шариат бундан қайтаради. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

مَن غَشَّ فليسَ مِنِّي

  “Ким алдаса, бас у мендан эмас”.

Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан яна мана бу ҳадисни ҳам ривоят қилади:

مَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا

  “Ким бизларни алдаса, бас у бизлардан эмас”.

  Мана бу ҳадислар етарли малакага эга бўлмаган ҳолда табиблик билан шуғилланган ва беморга зарар етказган хамшираларга, техникларга, фармацефтларга ва бошқаларга ҳам тегишлидир.

 Ҳисбанинг стандартларни назорат қилиш ва уларни қўллаш, тўғри стандартларга зид бўлганларини ўнглаш билан нотўғри фалоият олиб борадиган шахсга нисбатан  қиладиган муомаласи орасида фарқ бор. Негаки, муҳтасиб умумий ҳуқуқлар бўлган масалаларни кўриб чиқадиган қозидир. Бундай масалаларда ҳад ва жиноятга даҳли бўлмаса,  даъвогар бўлмайди. Аммо  тиббий ходим томонидан ўзининг соғлигига зарар етганлигини сезган бемор эса, ўз ишини хусумат қозисига кўтариши мумкин. Агар маҳкама табибга қарши ҳукм чиқарса, у беморга етказган зарарни қоплаши керак бўлади. Бундан ташқари, етказилган зарар миқдори катта бўлса, керакли ташкилот унинг фаолият лицензиясини бутунлай ёки маълум бир муддатга тўхтатиб қўяди.

  Тиббий ва соғлиқ учун жавобгарлик, хизмат кўрсатувчининг тегишли тиббий касб билан шуғилланиши учун давлат соғлиқни сақлаш органи томонидан бериладиган стандартларга, шу жумладан касб билан шуғилланиш учун рухсатномага содиқлиги даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Уни белгилашга хизмат кўрсатиладиган жой, унинг алоҳида стандартлари, хизмат кўрсатувчининг шароитлари, беморга тақдим этиладиган тиббий амалиётлар киради.

 Гоҳида, тиббий хизмат кўрсатувчига нисбатан қилинган шикоятларни қараб чиқиш учун умумий Соғлиқни сақлаш Бошқармаси томонидан фикр ва маслахатларни билдириш учун эксперт комиссиясини тузиш талаб этилади. Бундай фикр ва маслаҳатлар масала хусумат қозиси олдида кўрилишидан олдин ёки унинг асносида  берилади.

Ислом давлатида дори-дармон ва фармацефтика саноати

Фармацефтика ва дори-дармон

  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам  мусулмонларни даволанишга мандуб сифатида буюрдилар. Мусулмонларга Аллоҳ таъоло ҳеч бир дардни давосиз яратмаганини билдирдилар. Инсоннинг бундай давога етгани бор ва хали хануз етолмагани бор. Агар даво дардга мувофиқ қилинса, бемор Аллоҳнинг изни билан соғайиб кетади. Бу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мусулмонларга ўргатган  таълимотларидир. Бунда инсонни даволанишга харакат қилишга ундов бор. Бунда ҳар қандай давода шифо хусусиятини яратган Аллоҳнинг изни билан дардан фориғ бўлишга тарғиб бор. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

لِكُلِّ داءٍ دَواءٌ، فإذا أُصِيبَ دَواءُ الدَّاءِ بَرَأَ بإذْنِ اللهِ عزَّ وجلَّ

  “Ҳар қандай дард учун даво бор. Агар дарднинг давосига етилса, дардманд Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан соғайиб кетади”. Термизий Усома ибн Шарикдан ривоят қилади; Аъробийлар;

قالت الأعراب : يا رسول الله ألا نتداوى ؟ قال : نعم ، عباد الله تداووا ، فإن الله لم يضع داء إلا وضع له شفاء ، أو دواء إلا داء واحدا ، قالوا : يا رسول الله وما هو ؟ قال : الهرم

Ё Расулаллоҳ, даволанмаймизми, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, эй Аллоҳнинг бандалари даволанинглар! Зеро, Аллоҳ бирор дардни яратган бўлса, албатта унинг давосини ёки шифосини ҳам яратди, фақат битта дарддан бошқа”, – деб марҳамат қилдилар. У қандай дард, ё Расулаллоҳ, деб сўраганларида: “У қарилик дардидир”, дея жавоб берганлар. Гарчи касаллик Аллоҳ томонидан берилса ҳам, табобатда хайр бордир. Чунки, касалликнинг давоси ҳам Аллоҳ томонидандир. Имом Молик “Ал-Муватто”да Зайд ибн Асламдан бир мурсал ҳадисни ривоят қилади; Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бир киши яраланади. Унинг яраси қонайди. Бир киши Бану Анмор(қабиласи)дан иккитасини чақиради. Улар ярага қарайдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга:

 ” أيكم أطب ؟ ” فقالا : أوفي الطب خير يا رسول الله ؟ فزعم زيد أن رسول الله – صلى الله عليه وسلم – قال : ” أنزل الدواء الذي أنزل الأدواء ” .

“Табобатда қайси бирингиз кучлироқсиз”, –  деб сўрайдилар. Халиги кишилар:

– Табобатда хайр борми, ё Расулаллоҳ , – деб сўрайдилар.

Зайднинг гумонича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай  жавоб берадилар:

“ Дардларни туширган Зот уларнинг даволарини ҳам туширган”.

  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам ҳаётларининг охирларида даволанганлар. Имом Аҳмад ўз “Маснад”ида Оиша р.а онамиздан ривоят қилади, айтадиларки;

إن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يسقم عند آخر عمره، أو في آخر عمره، فكانت تقدم عليه وفود العرب من كل وجه، فتنعت له الأنعات، وكنت أعالجها له

“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирида касал бўладилар. У Зотга хар тарафдан араб элчилари келиб турарди. Шунда мен у Зотни даволар, муолажа қилар эдим”.

Бу даволаниш ва шифо излаш хақида. Аммо аҳолини муолажасини мукаммалллаштириш қуйидаги ҳадисга кўра давлатга фарздир:

الإمام راعٍ ومسئول عن رعيته

  “ Имом қўриқчи ва у ўз халқидан масъулдир”.

Зотан, муолажа инсон учун муҳим эҳтиёждир. Шунинг учун бу соғлиқни сақлашнинг бир бўлагидир. Касалликни ёки унинг кўринишларини муолажа қилиш учун ёки касалликдан сақланиш учун ишлатиладиган барча нарсалар даво турига киради. Шунинг учун гиёхванд моддалар, қон махсулотлари ва унинг таркибий қисмларидаги антикорлар, плазма ёки бактериялар каби ҳар қандай микроорганизмлар ҳам даво остига киради. Чунки булар касалликни, унинг кўринишларини муолажа қилиш ёки ундан сақланиш учун ишлатилади. Даво услуб ва воситага киради. Шунинг учун даволанишда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салам қўллаган муолажалар билан чекланиб қолмасдан, бу соҳада инсон ақли дунё ишлари деган эътиборда янгиликлар яратиб бораверади.

  Шу ўринда муҳим бир масалага тўхталиб ўтиш  лозим. Масала таркибида алкаголь бўлган ёки чўчқадан тайёрланган  дори-дармонлардан фойдаланиш каби ҳаром ёки нажас билан даволанишдан иборат. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу кароҳатан(макруҳ бўлиб) жоиз. Лекин Халифалик давлатида фармацефтика соҳасида бундай ҳаром ва нажаслардан четлаб ўтишга Аллоҳнинг изни билан ҳеч қандай тўсиқлар бўлмайди. Айниқса, фарамацефтика саноати соҳасидаги катта илмий ривожланиш туфайли жуда кўп ҳаром бўлмаган алтернативалардан фойдаланиш имконияти туғилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ томонидан ҳар қандай дарднинг давоси туширилганлиги ҳақидаги хабарлари мутахассисларни мавжуд нарса ҳақида изланишаётганига аниқ ишончлари комиллиги боис янги-янги муолажаларни кашф этишга ундайди. Дори-дармонлар билан  таъминлаш давлатнинг масъулиятидир. Шунинг учун давлат бутун аҳолини дори-дармонлар билан бепул таъминлаши зарур. Бунинг учун у дори-дармонларни фармацефтика корхоналаридан, давлат ширкатларидан ёки хориждан сотиб олади ёки керакли дори-дармон ишлаб чиқарадиган заводларни ўзи қуради.

  Дори-дармонлар ва уларнинг савдоси тиббий хизмат бўлиб, бу иш билан шахс шуғилланиши мумкин. Фойда кўриш мақсадида аптека очиши ёки дори-дармон ишлаб чиқарадиган корхона қуриши мумкин. Бироқ, бу махсус ташкилотлар томонидан бериладиган рухсат-лицензия билан бўлади. Ким рухсатсиз ва лицензиясиз фармацефтика билан ёки дори-дармон олди-соттиси билан шуғилланса ва бунинг натижасида беморга зарар етказса, у етказган зарар миқдорини тўлаб беради, жинояти юзасидан жавобгарликка тортилади ва рухсатсиз бу иш билан шуғилланганлиги учун жазоланади.

 Халифалик давлатида Тиббиёт департаментининг бош директори бўлиб, у  Соғлиқни сақлаш Бошқармаси  Бош директорига бўйсунади ҳамда бу департамент  дори-дармон билан боғлиқ барча соҳаларда билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар, кимёгарлар, фармацефтлар ва шифокорлардан ташкил топган бўлади. Ушбу департаментнинг иши Ислом давлатидаги соғлиқни сақлаш сиёсатига мос келадиган станлартлар асосида дори-дармон ва тегишли моддаларнинг хавфсизлигини, сифатини, ишончлилигини ва самарадорлигини таъминлашдан иборат бўлади. Лицензия бериш, қайси дорилар ретсепт бўйича, қайсилари ретсепсиз берилишини белгилаш ҳам ушбу департаментнинг вазифасига киради. Шунингдек, у мамлакатда муомалада бўлган дори воситалари устидан назорат ўрнатади, уларни олдиндан белгиланган спецификацияларга мувофиқлигини текшириш учун даврий синовлар ўтказади. Унинг вазифаси орасига ҳар бир ишлаб чиқарувчи ва дистрибютер керакли техник шартларга риоя қилиши учун фабрика ва дорихоналарда дори ишлаб чиқариш ва уларни тарқатиш жойларини вақти-вақти билан текшириб туриш ҳам киради. Шунингдек, бутун текширувлардан ўтгандан кейин ва барча стандартларга жавоб бергандан кейин мамлакат ташқарисидан дори воситаларини олиб киришга лизензия бериш ҳам ушбу департамент салоҳияти доирасига киради.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг:

لا ضرر ولا ضرار

 “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган сўзларига асосан бирор кишига хавфсизлиги ва самарадорлиги текширилмаган ҳеч қандай дорини бериб бўлмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here