Ола-Буқада аскарлар “AstraZeneca”дан зарарланишганидан кейин ҳам шу вакцинани қўллаш давом этмоқда

420
0

Ола-Буқада аскарлар “AstraZeneca”дан зарарланишганидан кейин ҳам шу вакцинани қўллаш давом этмоқда 

 5-август куни кечга яқин Ола-Буқа туман шифохонасига 58 нафар аскар тана ҳарорати кўтарилгани сабабли ётқизилган.

 Ҳарбий бўлинмада 90дан ошиқ хизматчи COVID-19га қарши “AstraZeneca” вакцинаси билан эмланган, улардан 58 нафари касалхонага тушган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги эса аскарларнинг бу ҳолатини инсон организмини вакцинага реакцияси сифатида баҳолади. Бунга аскарларнинг қўрққани ҳам сабаб бўлганини билдирди.

 Айни вақтда республиканинг барча ҳудудларида “Спутник-V”, “Sinopharm” ва “AstraZeneca” билан эмлаш давом этмоқда. Аввалроқ, вакцина олганидан сўнг вафот этган фуқаронинг қизи  қилган мурожаат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди.

 Маълумки, вакцина оламий капиталистлар учун яна бир даромад манбаига айланиб қолди. Чунки, биз яшаётган капиталистик тузумнинг ўлчови фойдага асосланган. Шу сабабли, дунё лидерларидан тортиб маҳаллий ҳукуматларга қадар барчаси эмлаш жараёнини реклама қилиб, оммавий ахборот воситаларини ишга солишмоқда. Аслида, ушбу вакциналар коронавируснинг 2019-йилги штаммига қарши ишлаб чиқарилган. Ҳозир бутун дунё бўйлаб тарқалаётган вируслар эса мутацияга учрагандан кейингиси, яъни бу вакциналар мутацияга учраган вирусни аниқлай олмайди. Шунга қарамай очкўз капиталистлар дунё аҳолисини ўз вакциналари бозорига айлантириб олдилар. Масалан, дастлаб Қирғизистон вакцинани Россиядан сотиб олишни бошлади. Аммо Қирғизистоннинг харид имконияти заифроқ бўлгани сабабли Қирғизистон “халқ бозорини” Хитой вакциналари эгаллай бошлади. Ҳозир Қирғизистон ҳукумати Хитойдан олган 2,5 миллион доза вакцинадан фойдаланмоқда. Шу сабабли президентнинг ўзи ҳам Хитой вакцинаси билан эмланиб, реклама қилиб берди. Хитой эса Қирғизистон билан муомилалар тўлиқ йўлга қўйилиши учун аҳолининг 70% эмланишини талаб қилмоқда.

 Коронавирус баҳонасида хитойлик капиталистлар ҳам улкан фойдага эга бўлишмоқда. Масалан, “The People’s Vaccine Alliance” ҳаракати ҳисоботида келтирилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарган фармацевтика компаниялар даромади сабабли дунёда тўққизта янги миллиардер пайдо бўлган. Ушбу янги миллардерлар сафида Хитойнинг “CanSino Biologics” компаниясининг уч нафар таъсисчиси, Американинг “Moderna” компаниясининг тўрт вакили, “BioNTech” компанияси раҳбари ва испаниялик “Rovi” фармацевтика компаниясининг бош директори киртилган. Бу миллиардерларнинг умумий бойлиги 19,3 миллиард долларга етган.

 Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Қирғизистонга каби заиф мамлакатлар Хитой, Россия ва АҚШ мустамлакачиларининг синов майдонига, даромад келтирувчи бозорига айланиб қолди. Ҳатто, улар пандемия баҳонасида даромад олиш учун ушбу бозорларни талашувчиси ҳам бўлиб қолишди.

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here