Бугунги кунда мусулмонлар яшаётган воқеълик

675
0

Бугунги кунда мусулмонлар яшаётган воқеълик

(2 қисм)

Исломий ҳаётни қайта бошлаш

Баъзи инсонларнинг зеҳнларига ислом оламидаги айрим мамлакатларнинг “биз Ислом жумҳуриятимиз”, “дастурларимизнинг асосий манбаи Исломдир”, деган баёнотларига асосланиб саволга тутадилар; нега шундай мамлакат ҳам дорул ислом бўлолмайди? Бу саволнинг жавоби, ўша исломий давлатлар деб гумон қилинаётган давлатларнинг воқеъсини тушинишдан келиб чиқади. Бундай давлатлар ҳам ҳар қандай бошқа мусулмон мамлакатларидан фақат номи билан, айрим жузъий қонунлари билан ҳамда вазъий низомлар учун айрим ямоқ солишлари билангина ажралиб туради. Бундай давлатда ўзининг ички ва ташқи сиёсатида вазъий низом ва қонунлар қўлланилади: Ислом оламидаги бошқа давлатларни тан олади. Ҳар қандай давлатнинг вазъий халқаро қонунлар билан муҳофаза қилинган худудларини ва уларнинг мустақиллигини тан оладилар. Динни ҳаётдан ажратиш ақийдаси асосига қурилган демократияни татбиқ этишга чақиришади.

Дорул ислом ва халифалик давлати воқеъсини янада тиниқроқ ифодалаш учун Халифалик давлатининг шаръий сифат ва ўзгачаликларига тўхтатиб ўтиш лозим. Ушбу сифат ва ўзгачаликлар зарурий бўлган тўртта асосга қурилади.

Биринчиси;

Ислом давлатида етакчилик фақат шариъатники бўлади. Ушбу давлатда шахснинг, умматнинг ва ҳокимнинг иродасини юргизадиган омил – ақл ёки кўпчилик овоз эмас, балки, шариъатдир. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۖ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ

“Эй, иймон келтирган инсонлар! Аллоҳга итоат қилинглар, Расулига ва ўзингиздан бўлган етакчи бошлиқларга итоат қилинглар. Агар бирор нарсада талашиб тортишиб қолсангизлар, модомики, Аллоҳга ва охират кунига ишонар экансизлар, уни Аллоҳга ва Расулига қайтаринглар”. [Нисо сураси 59].

 Демак, давлатни ҳам, Умматни ҳам харакатга келтирадиган нарса Муҳаммад – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Аллоҳнинг хузуридан олиб келган шариъатдир. Ушбу шариъат ҳатти-ҳаракатлар ва нарсалардаги, шахслар орасидаги, ҳоким билан халқ орасидаги ёки Ислом давлати билан бошқа давлат ва халқлар орасидаги келишмовчиликларни бартараф этишда мурожаат этиладиган ягона асосдир. Ушбу давлатда Уммат ҳокимга у Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларини ижро қилиши

учун яъни, шариъатни ижро қилиши учун, Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати асосида байъат беради. Агар ҳоким шариъатдан четлашса, токи у шариъатга қайтмагунича Уммат уни муҳосаба қилади. Агар у куфри баввоҳ(очиқ ошкора куфр)ни зоҳир қилса, Уммат унга қарши жангга киришади. Агар бунинг акси ўлароқ, байъат берувчилар шариътдан чиқиб кетишса, то улар шариъатга қайтмагунларича ҳоким уларга қарши курашади.

 Демак, Уммат ҳам, шахс ҳам, ҳоким ҳам шариъатга бўйсунади. Мана шундан келиб  чиқиб айтиш мумкинки, етакчилик Исломда халқники ёки ақлники эмас, фақат шариъатникидир. Демак, Дорул исломдаги ҳар бир ишни ҳаракатга келтирувчи ва уни юргизувчи омил шариъатдир. Аллоҳ таоло айтади;

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

 “Бирор мўъмин ёки мўъмина учун агар Аллоҳ ва Расули бирор ишда ҳукм қилса, улар учун ўз ишларида хеч қандай ихтиёр қолмайди”. [Аҳзоб сураси 36]. Яна айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ

 “Йўқ, Роббингизга қасамки, улар ҳатто ўзаро чиққан келишмовчиликларида сизни ҳакам қилмагунларича асло мўъмин бўлолмайдилар”. [Нисо сураси 65].

Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – марҳамат қиладилар;

من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد

“Ким бизнинг бу ишимиздан яъни динимиздан йўқ нарсани янгилик қилиб киритса, у мардуд-рад қилингандир”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Иккинчиси:

Ислом давлатида салтанат Умматникидир. Салтанатга яъни куч ва ҳукмга фақат Уммат эгалик қилади. Ҳукм бу ерда шаръий ҳукмни ижро қилиш маъносидадир. Бироқ, Аллоҳ таоло шариъатни ижро қилиш учун ҳам бир тариқатни белгилади. Шариъатни татбиқ этишнинг шаръий тариқати – устида халифа турадиган давлатдирки, Уммат шу халифага байъат беради. Халифа шариъатни татбиқ этишда, уни бутун оламга олиб чиқишда Умматнинг фикрий ва моддий кучига таянган ҳолда Умматдан бир ноиб бўлади. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – марҳамат қиладилар;

كَانَت بَنُو إسرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبياءُ، كُلَّما هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبيٌّ، وَإنَّهُ لا نَبِيَّ بَعدي، وسَيَكُونُ بَعدي خُلَفَاءُ فَيَكثُرُونَ، قالوا: يَا رسول اللَّه، فَما تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: أَوفُوا بِبَيعَةِ الأَوَّلِ فالأَوَّلِ، ثُمَّ أَعطُوهُم حَقَّهُم، وَاسأَلُوا اللَّه الَّذِي لَكُم، فَإنَّ اللَّه سائِلُهم عمَّا استَرعاهُم

 “Бану Исроилга анбиёлар сиёсат юргизарди, уларни анбиёлар бошқарарди. Бир набий ҳалок бўлса, унинг ортидан бошқа набий келарди. Мендан кейин эса, ҳеч қандай набий келмайди. Мендан кейин халифалар келади ва улар жуда кўп бўладилар”. Шунда саҳобалар, “У ҳолда бизларни нимага буюрасиз, ё Расулаллоҳ, дедилар. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – эса, “Улардан биринчисининг, фақат биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Халифаларга ҳақларини беринглар. Албатта, Аллоҳ улардан ҳам фуқароларини қандай бошқарганлигини сўраб олади”. Бухорий ва Муслим ривояти. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – салтанат соҳиби Умматга хитобан айтадилар;

من بايع إماما فأعطاه صفقة يده وثمرة قلبه فليطعه إن استطاع فإن جاء آخر ينازعه فاضربوا عنق الآخر

 “Ким бир имомга-халифага байъат қилса, унга қўлининг кафтини (яъни қўл бериш билан ишларни бошқаришни) ва қалбининг қўрини (яъни юракдан итоат қилиш аҳдини) берсин. Қурби етгунича унга итоат этсин. Агар бошқа бирортаси ундан халифаликни талашиб келса, уни ўлдиринглар”. Муслим ва Нисоий ривояти.

Умматда гавдаланган халифаликни талашувчи саркашни қатл этадиган бу салтанат – модомики, шариъатни маҳкам ушлар экан – халифа қўлида бўлади, “хад”ларни татбиқ этиш, суғур (исломни бузувчи нуқта)ларни ҳимоя қилиш ҳамда даъватни жиҳод йўли билан бутун инсониятга олиб чиқиш каби ички ва ташқи аҳкомларни халифа ушбу салтанат орқали амалга оширилади.

Учинчиси: Мусулмонлар учун ягона халифа бўлиши, яъни ер юзидаги барча мусулмонларнинг бир дона халифаси, битта давлати бўлиши лозим. Негаки, мусулмонларга биттадан ортиқ халифанинг мавжуд бўлиши ҳаромдир. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – марҳамат қиладилар:

إذا بويع لخليفتين فاقتلوا الآخر منهما

 “Агар иккита халифага байъат берилса, иккинчисини ўлдиринглар”. Муслим ривояти. Арфажадан ривоят қилинади, у айтади; Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – менга шундай деганини эшитдим:

من أتاكم وأمركم جميع على رجل واحد يريد أن يشق عصاكم أو يفرق جماعتكم فاقتلوه

 “Бир кишининг қўл остида ишинглар жам бўлиб турганда, сизларга бирор киши келса ва сизларнинг бирлигингизни бузмоқчи бўлиб, сизларнинг ораларингизни ажратмоқчи бўлса, у одамни қатл этинглар”. Муслим ривояти. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – яна марҳамат қиладилар:

فإن جاء آخر ينازعه فاضربوا عنق الآخر

 “Агар яна бошқаси халифаликни талашиб келса, ўша келган бошқасининг бошини танасидан жудо қилинглар”.

Дарҳақиқат, саҳобалар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг вафотларидан кейин ансорлар муҳожирларга: “Сизлардан бир киши, бизлардан бир киши бўлсин – деганларида, мана шу ҳукмга, яъни, халифанинг битта бўлишига ижмоъ

қилганлар. Ўшанда Умар ибн Хаттоб – розияллоҳу анҳу – “Битта қинга иккита қилич сиғмайди” – деган эдилар. Абу Бакр Cиддиқ розияллоҳу анҳу – дегандилар; “Мусулмонлар учун иккита амир бўлиши ҳалол бўлмайди”. Мана шундан кейин саҳобалар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг биринчи халифаси, ёлғиз Абу Бакр сиддиққа байъат беришга ижмоъ қилганлар.

Тўртинчиси: Раъийят ишларини бошқаришга алоқадор бўлган ўринларда шаръий аҳкомларни табанний қилиш ҳуқуқи фақат халифага берилади. Агар битта масалада шаръий ижтиҳодлар бир неча бўлиб кетса, у мана шу ижтиҳодлар орасидан татбиқ учун энг тўғри, деб гумонига ғолиб келган битта шаръий ҳукмни табанний қилади ҳамда у Аллоҳнинг олдида ҳам, мусулмонларнинг олдида ҳам мана шундан масъул бўлади.

Абу Бакр сиддиқ – розияллоҳу анҳу – халифалик даврларида шундай шаръий аҳкомларни табанний қилганлар ва инсонларни шу аҳкомларга амал қилишга мажбурлаганлар. Улардан кейин Умар, Усмон ва Алий – розияллоҳу анҳум – лар ҳам бошқа шаръий аҳкомларни табанний қилганлар ва улар ҳам инсонларни шу аҳкомларга амал қилишга мажбурлаганлар. Саҳобалардан бирортаси бу ҳолатни инкор этмаганлар. Негаки, халифанинг муайян аҳкомларни табанний қилиш ҳуқуқи борлигига барча саҳобалар томонидан ижмоъ бўлган. Бу борада машҳур шаръий қоидалар истинбот қилинган. Масалан; “янги-янги чиқадиган муаммоларга қараб, шу муаммоларга яраша ҳукмларни чиқариш ҳуқуқи султонникидир”. “Имомнинг-халифанинг амри ихтилофни бартараф этади”. “Имомнинг амри зоҳирда ҳам, ботинда ҳам ўтгувчидир”.  Шунинг учун мусулмон ўзи билан давлат орасида ва ўзи билан бошқа инсонлар орасида ошкора кўриниб турадиган ишларида ҳам, худди шунингдек, давлатдан махфий бўлган ишларида ҳам Ислом халифасининг амрини ижро этади. Шундай бўлсада, мусулмон киши халифа табанний қилган ҳукмга хилоф бошқа бир муайян ижтиҳоднинг тўғрилигига қаноат хосил қилган бўлса, у ўша ижтиҳодни одамларга ўргатиши ва унга даъват этиши мумкин. Негаки, саҳобаларнинг ижмоъси халифа табанний қилган ҳукмга амал қилишнинг лозимлигига далолат қилади. Халифа табанний қилган ҳукмни таълим бериш ва унга даъват этиш мажбурий эмас. Масалан, Абу Бакр сиддиқ – розияллоҳу анҳу – халифалик даврларида молни мусулмонлар орасида бап-баробар тақсимлаганлар. Умар – розияллоҳу анҳу – эса, бундан бошқа ҳукмни маъқул кўрганлар. Бу ҳукмда Абу Бакр сиддиқ – розияллоҳу анҳу – билан тортишганлар ҳам. Бироқ, амалда Абу Бакр – розияллоҳу анҳу – табанний қилган ҳукмга бўйсунган. Халифалик ўз қўлига ўтганда эса, ўзи табанний қилган ҳукмни татбиқ қилганлар. Шунинг учун халифанинг табаннийси амалда мажбурийдир, унга даъват этишда эмас.

(Шаръий тариқат китобидан олинди. Давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here