Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (11 қисм)

149
0
(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).
Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (11 қисм)
Учинчи босқич: ҳукмни қўлга олиш ва давлатни қуриш
Бу босқич, бир қарашда, биринчи рақамнинг эълонини, халифалик тикланганини эълон қилиш билан тўсатдан бошланадиган кўринсада, аслида у иртикоз нуқтасидан, сўнгра давлатни қуриш ва даъватни етказишдан бошланади.
1) Иртикоз нуқтаси: Иртикоз нуқтаси шундай маконки, бу маконда жамият давлат қурилишига яроқли бўлади. Иртикоз нуқтаси бир ўлкаки, бу ўлканинг аҳолиси ҳизб фикрларига ва талаби нусратга хайрихоҳ бўлади. Бу ўлка аҳолисининг барчаси ёки аҳоли орасидаги кучли гуруҳ ҳизбни ҳукмга етказиш учун нусрат беради. Чунки, умумий онгдан келиб чиққан раъйи оммнинг натижаси бўлмиш умумхалқ қўлловининг ёлғиз ўзи ҳукмга етказа олмайди. Ҳукмни ҳизб қўлига топшириш учун Аллоҳ йўлида ўлимга ҳам тайёр бўлган моддий кучгина ҳизбни ҳукмга етказишга қудрати етади. Иккинчи ақаба байъатида Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – га уруш байъатини берган ясриблик ансорлар худди мана шундай куч бўлганлар. Мазкур байъатда қуйдагича келади;
وعلى ان تنصروني فتمنعونني اذا قدمت اليكم مما تمنعون منه انفسكم وازواجكم و أبنائكم و لكم الجنة. فقمنا نبايعه
“…. Менга нусрат беришингиз, бас, агар мен сизларга келсам, мени ўз жонларингизни, аҳли аёлларингизни ва фарзандларингизни ҳимоя қилган нарсадан мени ҳам ҳимоя қилишингиз ва бунинг эвазига эса, сизларга жаннат эшиклари очилиши асосида менга байъат берасизлар”. Шундан кейин бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат бергани турдик”. Аҳмад ривояти.
Иртикоз нуқтаси шундай макон ва вазиятки, бу макон ва вазият иккинчи ақаба байъатидан кейин Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Мадинаи Мунавварада давлат қургунларигача бўлган макон ва вазиятга ўхшайди. Дарҳақиқат, Авс ва Хазраждан бўлган ансорийлар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ва саҳобалари учун ҳимоя ва нусратни кафолатлаб қўйишганди. Улар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – га хурсандчилик ўрнида ҳам, хафачилик ўрнида ҳам қулоқ солиш ва итоат этишга яъни ҳукмга – “Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи васаллам – уларга Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм юритишлари”га байъат беришганди.
Гоҳида ушбу нуқта ҳоким салтанатнинг нусрат аҳлига босим ўтказиши ёки нусрат аҳлининг нусрат бериш фикридан қайтиши сабаб ҳукм қўлга олинмай туриб тўсатдан йўқ бўлиб қолади. Бу тафоъул босқичидан ҳукмни қўлга олиш босқичига ўтиш арафасида ҳизб билан ҳам содир бўлиб турадиган ҳолатдир. Бундай ҳолатда ҳизбнинг дарҳол иртикоз нуқтасини вужудга келтириши мумкин бўлган ишларни амалга ошира бошлаши лозим бўлади. Нусратни талаб қилишга ва нусратни беришга мос келадиган муҳит – ҳизб райъларини умумий онгдан келиб чиққан раъйи омм(афкори омма)ни яратадиган муҳитдир. Бу муҳитни Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг ҳижратларидан олдин Мусъаб ибн Умайр Мадинада яратиб қўйган эди. Шунда Уммат ўзи иймон келтирган мабдаънинг татбиқ этилишини талаб қилиб қолади, ҳамда бунга даъват қилаётган ҳизбни ўз бағрига олади.
Давлат қурилиши учун яроқли бўлган бундай маконда юқоридагидек муҳит мавжуд бўлишига қўшимча давлатни қувватлаб турадиган барча омилларнинг ҳам мавжуд бўлиши лозим. Бу омилларнинг энг асосийси давлат ўрнатилиб, то у оёққа туриши, ўсиб ривожланиши учун мусулмонлар давлатни ҳимоя қилиб олишга етарли бўлган уларнинг куч қувватларидир. Негаки, давлат иқтисоди, ҳарбий кучи, жуғрофий жойлашиши ва аҳолиси сони давлат қурилаётган маҳалда унга қарши олиб бориладиган ташқи ҳужумлардан ҳимоялаб олишга ярайдиган бўлиши лозим. Базан бу омиллар ўша маконда тўлалигича мавжуд бўлмайди. Бироқ, у давлат ўзини тиклаб олгунга қадар ташқи ҳужумларга ҳам учрамайдиган макон бўлади. Ёки давлатни қувватлайдиган омиллар тўла бўлмайди. Бироқ, аниқки, бошқа давлат тез орада унинг ёнига киради ва улар икковлари давлат асослари мукаммал бўлган вужудни ташкил этишади.
Мусулмонлар нусрат берган ҳар қандай давлатда ушбу уч ҳолатнинг бирортаси юзага келса, бу давлат ўз еридагиларга Халифалик давлатини эълон қилиш учун иртикоз нуқтаси бўла олади.
Шунинг учун тафоъул босқичида муваффақиятга эришган ҳизб ўзи қўлга киритган умумхалқ қўлловини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши ҳамда бу қўлловдан иртикоз нуқтасини вужудга келишига сабабчи бўладиган нусратни қўлга киритишда самарали фойдаланиши лозим.
2) Давлатни қуриш ва даъватни етказиш
Давлат қураман, деб харакат қилаётган одамда давлатнинг қандай бўлиши хақида, хусусан, давлат қуриладиган асосий қоида-асослар хақида ҳамда давлат табанний қиладиган тушунчалар, миқёслар ва қаноатлар мажмуасини ижро қилувчи вужуд хақида умумий тасаввур бўлади. Зеро, давлат тиклангани эълон қилиниши биланоқ ижрочи жиҳоз томонидан ҳеч бир кечиктириш ёки аста секинликсиз ҳаётнинг барча соҳаларда ушбу қоида-асослар ва мабдаъ аҳкомлари татбиқ этила бошлайди.
Халифаликни қайта тиклаш уни бир бошидан, янгидан тиклашга ўхшамайди. Чунки, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – давлат қуриш учун ваҳийни кутиб турардилар. Бугун эса, халифаликни қайта тиклашни ўз зиммасига олган ҳизбнинг олдида исломий тушунчалар, миқёслар ва қаноатларнинг барчаси муҳайё. Унда 13 асрдан кўпроқ вақт инсонларнинг қулоқлари эшитиб, кўзлари кўриб келган бу давлатнинг қандай бўлиши хақида тўлиқ тасаввур бор.
Ушбу давлат тикланганидан кейин, биринчи халифалик қоим бўлгандан боштаб, то халифалик парчалангунича Ислом аҳкомлари татбиқ этилган ўлкаларни қайта тикланган Халифалик давлатига қўшиш вожиб бўлади. Шунинг учун бу давлат ҳокимларга элчи ва мактублар юборади. Ахборот воситалари орқали мусулмонларга баёнот ва чақириқлар тарқатади. Уларга бу давлатнинг уларнинг ҳам давлати эканини баён қилади. Уларни ҳам бу давлатга қўшилишга, унинг таркибига киришга чақиради. Халифалик давлати ўзига қўшни бўлган мусулмон давлатлари орасидаги чегараларни бекор қилади, уларни очиб ташлайди. Қўшни мусулмон давлатлари билан виза режимини бекор қилади. Божхона марказларини йўқ қилади. Бу билан қўшни давлат мусулмонларидан ўз диёрларида мавжуд тузмларни қулатишга ва ўз диёрларини Халифалик давлатига қўшишга харакат қилиш билан ўз юртларини Дорул исломга айлантиришларини талаб этади. Агар бундай услуб ва воситалар фойда бермаса, давлат куч ишлатишга мажбур бўлади. Бу эса, ўша юртларга аскар киритиш, барча мусулмон ўлкаларини Халифалик давлати соясида бирлаштириш йўлида қарши тураётган барча тўсиқларни парчалаб ташлаш орқали амалга оширилади.
Мусулмон ўлкаларни Халифалик давлатига қўшиш ёки уларнинг айримларини кофирларнинг ҳукмронлигидан озод қилиш амалиёти, кофир халқ ва давлатларга Исломни жиҳод орқали етказиш билан ёнма ён бажарилиши Аллоҳнинг қуйидаги амрига амал қилган ҳолда бўлади:
وما ارسلناك الا كافة للناس بشبرا و نذييرا
“Магар Биз сизни бутун инсониятга (жаннатдан) башорат берувчи ва (дўзахдан) огоҳ этгувчи қилиб юбордик”.[34:28].
Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – марҳамат қиладилар:
أمرت ان اقاتل الناس حتي يشهدوا أن لا إله إلا الله و ان محمد رسول الله و يقيموا الصلاة و يؤتوا الزكاة، فإذا فعلوا ذلك عصموا مني دماءهم و أموالهم إلا بحق الاسلام. وحسابهم على الله
“Инсонлар билан то улар Аллохдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Мухаммад Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бермагунларича, намозни қоим қилиб, закотни бермагунларича улар билан уруш қилишга буюрилдим. Агар улар буни қилишса, улар мендан жонларини ва молларини сақлаб қоладилар. Магар Ислом ҳаққи бундан мустасно. Уларнинг ҳисоби Аллоҳгадир”. Бухорий ва Муслим ривояти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here