Молиявий кризислар ва рақамли валюталар

452
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Молиявий кризислар ва рақамли валюталар

Доктор Муҳаммад Жилоний

2008 йил машҳур «ипотека кризиси» сабабли йирик молиявий кризис портлади ва бутун жаҳон бозорларининг, хусусан, АҚШ бозорининг триллионлаб долларини йўқотишига, кўплаб банкларнинг ёпилиб, дунёнинг йирик компаниялари банкротга учрашига олиб келди. Ҳақиқий пуллар ўрнини эгаллаган виртуал хаёлий пулларнинг инфляцияга учрагани сабабли шундай қулаш юз бериши муқаррар эди. Чунки қимматбаҳо қоғозлар бозорлари ва судхўрлик пуллари бозорлари орқали, айниқса, ипотека кредитлари билан боғлиқ бозорлар орқали хаёлий пуллар ўсди ва кўпайтирилди.

Ушбу молиявий кризис келиб чиқишининг сабабларидан бири «миқдорий юмшатиш» нуқтаи назаридан келиб чиқиб, банкларнинг триллионлаб долларни риболи кредит сифатида берилишини кенг йўлга қўйиши бўлди. Бунча йирик миқдордаги долларларни АҚШ Федерал банки бозорга «Интернет пуфаги», дея танилган собиқ кризис оқибатида тўккан эди. Аммо ушбу молиявий кризиснинг асосий сабаби бошқа. Бу кризис капитализм ҳукмронлиги остидаги бутун оламни ўз домига тортган экан, унинг бир неча асосий сабаблари бор бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагиларда акс этади:

1972 йил дастлаб доллар, сўнгра жаҳон валюталари олтин тизимидан ажратилди. 1984 йилда эса, молиявий ўсиш (яъни АҚШ доллари) иқтисодий ўсишдан ажратилди. Пулни иқтисодий ўсишдан жуда юқори нисбатда ўсиб кетишига йўл қўйган бу нарса «deregulation-дерегуляция» (ажратиш қонуни), деб аталди. Мана шу икки сабаб молиявий бозорлардаги акциялар нархларининг кескин ошишига, кенг миқёсда процентли кредитлар берилишига, бинобарин, йирик миқдордаги пул бойлигининг тўпланиб қолишига олиб келди. Чунки бу бойликнинг муқобили на олтин эди ва на ҳақиқий маҳсулот. Шу боис, хаёлий пулларнинг буғланишига ва айни турдаги пул билан боғлиқ кўплаб корхона ва муассасаларнинг ёпилишига олиб келган кризиснинг юзага келиши аниқ эди ва бу 2008 йилда юз берди. Унинг оқибатлари ҳамон сақланиб қолмоқда.

Бундай ўткир молиявий кризис, кўпчиликни бирор бир чиқиш йўлини қидиришга ундади. Улар бу каби кризисларнинг хавфини камайтиришга, умуман одамларнинг пулини тежашга уриндилар. Таклиф этилган ечимлар капиталистик тузум шаклини ўзгартириш, бўшлиқларни тўлдириш ва компанияларнинг қимматбаҳо қоғозлар бозорларига кириши жараёнини қонунийлаштиришдан иборат бўлди. Афтидан, юз бериши муқаррар бўлган айни молиявий кризислар оқибатларини юмшатиш учун ўртага ташланган ечимлар рақамли крипто-валютани, айниқса, биткоинни пайдо қилган кўринади. Биткоин расман 2008 йилнинг саккизинчи ойида пайдо бўлди ва бу энг ёмон иллатлардан огоҳлантирувчи молиявий кризис даври эди. Ушбу биткоин ғояси расмий муомаладаги пул маблағларидан узоқ равишда ва молиявий муомаладаги альтернатива сифатида ўртага чиқди. Айни альтернатива асосан ҳеч қандай қадри йўқ хаёлий пул эканлиги, уни хаёлий пул бозорига киритиш ва олтин валютага боғламаслик билан бир неча лаҳзада ҳавога учиб кетиши ўз исботини топди. 2008 йил 18 августда Биткоин номли биринчи ширкат АҚШда қайд этилди. Ушбу рақамли крипто-валюта 2009 йилдан бошлаб биринчи мартда амалда муомалага кира бошлади. Сўнг, шу валюта билан муомала қилишга рози бўлган муассасалардан товарлар сотиб олиш учун пул сифатида таклиф қилинди. Мисол учун, илк бор биткоин бўйича савдо битими 2010 йил бошида Америкадаги «Papa John’s» компаниясининг 10 минг биткоинга пицца сотиб олиши билан амалга ошди. Биткоин пайдо бўлган вақтда, аслида, ҳеч ким уни пул сифатида қайд этган ёки таниган эмас, фақат товар айирбошлаш воситаси сифатида танилган, холос. Ундан кўпинча кичик дўконлардан буюмлар сотиб олиш учун фойдаланилди. Бу ҳолат 2013 йилгача давом этди ва ўшанда бир биткоиннинг ўртача нархи 10 доллар қийматида сақланиб турди, аммо молия бозорларида у билан муомала қилинмади… Фақат биткоинларга эришиш операциясига, яъни блокчайн, деб номланган шифрланган дастурий таъминот тизимларига чекланиб қолинди. Қуйидаги жадвалда биткоиннинг 2009 йилдан 2013 йилгача бўлган нархлари кўрсатилган.

Бироқ, 2013 йилдан кейин биткоин ҳам қимматбаҳо қоғозлар каби ўн минглаб долларга етиши мумкин бўлган фаразий, хаёлий қийматга эга бўлган товар сифатида сотиб олина бошлади. 2014-2020 йиллардаги жадвалда кўрсатилганидек, биткоин ҳеч қандай давлатга боғланмади.

Бу турдаги товарларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у ҳеч қандай нақд пул ёки молиявий валютани ўзида шакллантирмайди. Чунки пул давлат ёки сиёсий вужудга узвий боғлиқдир ҳамда қандай давлат бўлмасин, унинг молиявий хусусиятларидан бири пул-валютадир. Буни бир қатор нарсалардан кўриш мумкин: Биринчидан: Валюта нархини, яъни нақд пулни, сотиб олиш қийматига ёки глобал алмашув қийматига нисбатан белгилаш учун бевосита жавобгар давлатдир. Кейин, одамларнинг қўлида муомалада нақд пулнинг бўлишига жавобгар ҳам давлат. Шу боис, пул ҳар қандай ҳолатда ҳам давлатдан йўқолиб қолмаслиги керак. Фақат тузум алмашиб ёки босқин бўлиб, давлатнинг ўзи йўқолиб қолган ҳолатдагина пул ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин. Чунки пул бор бўлиш ва йўқ бўлишда давлатга суянади. Биткоин каби крипто-валюта, деган нарсага келсак, уни миясида сақлаб турувчи электрон тизимда бирор бузилиш юз берса, у бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳол биткоин тизимида техник сабабларга кўра бир неча марта – фақат бир неча соат бўлса ҳам – содир бўлди. Бундай техник носозлик вақтида биткоин муомаласи бутунлай тўхтаб қолди. Бундан ташқари, давлатга қарашли пул давлатнинг ўзи ва муассасалари томонидан кафолатланган бўлади. Агар давлатнинг лицензиясига эга бирор банк хакерлик ҳужумига учраса ва кўплаб одамларнинг пули ўғирланган бўлса, демак, давлат мана шу қонуний маблағларни тўлайди. Бироқ, биткоин ҳолатида эса, кимнинг ҳисоби бузилган бўлса, унинг ичидаги барча маблағини йўқотади, унинг мулкини тўланишига ҳеч қандай жавобгар томон топилмайди. Шунинг учун, крипто-валютани, асосан биткоинни пул деб бўлмайди. Чунки нақд пул – бу бирор суверен давлат томонидан чиқарилган ва махсус қонун билан белгиланган алмашув қийматига эга товар ва хизматларни олиш воситасидир.

Дарҳақиқат, денёдаги йирик молия муассасалар биткоин каби крипто-валюта тизими билан пул сифатида эмас, балки товар сифатида муомала қилишяпти. Ушбу товар эса, реал талаб ва таклиф асосида нархи кўтарилиши ва тушиши мумкин. Дарвоқе, Нью-Йорк Фонд Биржаси (NYSE) 2019 йилнинг олти ойи ичида биткоинни Нью-Йорк бозорларида алмашинадиган товарлар рўйхатига киритишга ҳаракат қилди. Ўша вақтдан бери биткоин нархи молия бозорида содир бўлаётган воқеалар асосида кескин кўтарилиб-тушиб билан ўзгара бошлади. Масалан, «Tesla» электромобил ишлаб чиқарувчи компания биткоинда 1.5 миллиард сармоя киритганини эълон қилгач, биткоин нархи 70 минг доллардан ошиб кетди. Кейин ўша инвестор томонидан катта миқдорда биткоин сотилгач, унинг нархи орқага қайтди.

Шуни унутмаслик керакки, бу крипто-валюталар учун биткоин тизими 2008 йилда хаёлий пул инфляцияси сабабли юзага келган молиявий кризисни бартараф қилиш мақсадида таклиф қилинган. Бироқ, бу тизим худди ўша молиявий фалокат гирдобида яна қайтиб келиб, ишга тушди ҳамда айирбошланадиган хаёлий валюта тизимига айланиб қолди. Бориб-бориб кризис портлаб, одамлар ўзларининг мулки, дея хаёллаган барча маблағ асфала софилинга қараб кетади.

Демак, инсонлар пулларининг ҳимоясини фақатгина ҳақиқий манбага таянган, ҳақиқий қонунга биноан тузилган молиявий низомгина кафолатлайди. Бу эса, ўз қонунларини мустаҳкам пойдевор асосидаги одил тузумга мувофиқ ишлаб чиққан давлатдагина бўлади. Шубҳасиз, бу – Халифалик давлати бўлиб, у барча қонунларини адолат ва эзгуликка буюрувчи шариатга асосланган ҳолда чиқаради. Халифалик давлати нақд пулни фақат олтин ва кумуш асосида чиқаради. Шу орқали хаёлий пул вужудга келишини олдини олиб, инсонлар пулини ҳимоя қилади, ишлаб чиқаришни олтин бойлигини сақлашга олиб келадиган даражада оширади… Токи, олтин бойлиги одатда омадсиз капиталистик тузумда учраётгани каби, нарх-навонинг ошиши ва инфляция оқибатида зое кетмасин.

Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here