بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хоин ҳукмдорлар хўжайинлари уларни биринчи чорраҳадаёқ ташлаб кетишини қачон англаб етадилар?!
«Дустур» газетаси веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 25 Рамазон, милодий 2021 йил 7 май жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Американинг Fox News телеканалининг жума кунги янгиликларида АҚШ қўшинларига таржимонлик қилиш билан фаолият қилаётган 17 мингдан зиёд афғон таржимонларнинг экстремистик Толибон ҳаракати томонидан ўлдирилиш хавфига дуч келаётгани хабар қилинди.
Телеканалнинг электрон сайтида тарқатилган хабарга кўра, 17 мингдан зиёд афғон таржимон урушдан хонавайрон бўлган Афғонистонни белгиланган муддатидан олдин тарк этишга уринишмоқда. Маълумки, президент Жо Байден Афғонистонда қолган америкалик кучларни 11 сентябрда олиб чиқиб кетилишини айтган эди».
Роя:
Бу таржимонлар ўз халқлари ва юртларига қарши ўзларининг қанчалар хоинлик қилишганини ва босқинчи АҚШга нопок хизматлар кўрсатишганини тушуниб етишган. Масалан, улардан бири «биз америкаликларнинг кўзлари, қулоқлари ва тиллари эдик» дейди. Яна бири «биз унутилган аскарлармиз, агар биз кўрсатган хизматлар бўлмаганда, АҚШ қўшинлари асло бу ютуқларни қўлга киритишолмасди», дейди.
Бу таржимонлар содир этган жиноятлар катта сиёсатчи хоинлар содир этган жиноятлардан кам эмас. Чунки хоин сиёсатчилар юрт дарвозаларини Америкага ланг очиб беришди ва у билан ҳамкорлик қилиб, қўшинларини юртга киритишди. Шунингдек, бу таржимонларнинг жиноятлари босқинчилар билан ҳамкорлик қилган афғонистонлик ҳарбийлар, хавфсизлик кучлари ва полиция ходимлари жиноятидан кам эмас. Уларнинг жиноятлари босқинчилик ва босқинчиларни оқлаган муфаккир ва ёзувчиларнинг жиноятларидан ҳам, босқинчилар билан ҳамкорлик қилиш жоизлигига фатво берган шайху имомлар жиноятларидан ҳам, босқинчилар билан ҳамкорлик қилиш орқали миллионлаб пул тўплаган уруш тужжорлари жиноятларидан ҳам кам эмас. Буларнинг ҳам, ўз динлари, Умматлари, юртлари ва халқларини сотиб, бир оғиз сўз ёки иш билан бўлса ҳам босқинчиларга ёрдам берган кимсаларнинг ҳам гуноҳи бир-бирлариникидан фарқ қилмайди.
Бу сотқин таржимонлар тарихдаги сотқин биродарларининг ҳоли нима кечганидан ибратланишмади. Мана, энди ўз жонларидан қўрқиб, дунёю охиратда йўлиқадиган тақдирларини кутишяпти. Бас, мусулмон юртларидаги бошқа хоинлар ҳам ибрат олармикинлар, Умматлари сафига қайтиб, Уммат томонидан келадиган интиқом ва охиратдаги азобдан ўзларини қутқарармикин?!
Роя газетасининг 2021 йил 12 май чоршанба кунги 338-сонидан