Исломда Умумий мулк

179
0

Исломда Умумий мулк

 Умумий мулк

 Умумий мулк уч турлидир:

  1. Жамоат заруратларидан ҳисобланган нарсалар.

 Улар шундай ашёларки, агар бирор шаҳар ёки жамоатга етишмай қолса, одамлар уларни излаб, ҳар тарафга тарқаб кетадилар. Булоқлар ва яйловлар каби.

  • Тугамайдиган маъданлар.

 Сурма, олтин, кумуш, темир, нефт каби конлар.

3. Ёлғиз шахснинг ўзиники қилиб олиши табиатан мумкин бўлмаган нарсалар.

 Йўл, дарё, денгиз, кўл, канал, кўрфаз, бўғоз кабилар шу қисмга киради. Масжидлар, давлат мактаблари, шифохоналар, ўйингоҳлар ҳам уларга қўшилади. 

Умумий мулкдан фойдаланиш

 Умумий мулкнинг махсулот ва киримларининг ҳисоб китобини Байтулмол олиб боради. Уни сарфлаш халифанинг раъйига мувофиқ бўлади.

 Давлат фуқароси (тобеи) – ёш қарилигининг фарқи йўқ – умумий мулк ва унинг даромадларидан фойдалана олади.

 Биринчи қисм: Сув, яйлов, тўқай, умумий йўллар, денгизлар, дарёлар, кўл ва катта каналлар. Ҳар бир шахс булардан бевосита фойдаланиши мумкин.

 Иккинчи қисм: бевосита фойдаланиш мумкин бўлмаган нефт, газ конлари кабиларни қазиб олишни давлат зиммасига олади ва даромадларини мусулмонларнинг байтклмолига қўяди. Халифа ўз ижтиҳоди бўйича мусулмонлар манфаатлари учун мазкур конлар махсулоти ва даромадларини тақсимлайди.

 Умумий мулк махсулот ва даромадларини тақсимлашда халифа қуйидагича йўл тутиши мумкин.

 Биринчи: умумий мулкка тегишли нарсаларга сарфланади:

жалпы элдик мүлккө тиешелүү нерселерге сарфталат:

  1. Умумий мулк бинолари, рўйхага олиш идоралари ва бошқалар;        

2)    Мутахассис, хизматчиларга в.ҳ.к;

3)    Ускуналар сотиб олиш, заводлар қуриш, транспорт воситалари сотиб олиш в.ҳ.к.

4)    Сув насослари, сув қуқурларига;

5) Генетартор, электр станциялари, симёғоч ва симларга;

6)    Поезд ва трамвайларга.

 Иккинчи: Умумий мулкни бепул тарқатиш жоиз. Шунингдек, ўз тан нархида ёки бозор нархида сотиш ҳам жоиз. Бундан тушган даромадлар яна қайта умумий мулк сарфланиши мумкин бўлган ўринларга сарфланади.

 Капиталистик тузумда бу каби умумий мулк турига кирувчи бойликларни капиталистлар эгаллаб олади-да, натижада бошқа одамлар ундан фойдаланишдан маҳрум бўлишади. Одамлардан булардан фойдаланиши учун капиталистларга қул бўлиши керак бўлади. Шунингдек, бу капиталистлар дунё мамлакатларини мустамлака қилиб олишган ва уларнинг бойликларини олиб чиқиб кетишади. Бундай мустамлакачи тузум ҳозирги кунда неоколониализм кўринишида амалга оширилмоқда. Хорижий компания инвестор сифатида келиб мустамлака остидаги давлатни ўз манфаатларига мос шартларни қабул қилишга мажбур қилади. Бунга Қирғизистондаги Қумтор олтин конини мисол сифатида келтириш мумкин.

 Чорак асрдан бери Қумтордан қазиб олинган 400 тоннага яқин олтиндан Қирғизистон 40 тоннагина фойда кўрди. Бу ҳам камлик қилганидек, қулатилган тоғ, яксон этилган музлик, заҳарли чиқинди кўли бизга “совға” бўлиб қолмоқда.

 Абдулҳакийм Қорахоний

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here