Сувайш каналидаги тирбандлик Исломий ўлкаларнинг географик қудратини кўрсатиб турибди

788
0

Сувайш каналидаги тирбандлик Исломий ўлкаларнинг географик қудратини кўрсатиб турибди

24 март куни эрталаб кучли шамол туфайли Сувайш каналининг қирғоғига тиқилиб қолган 400 метр узунликдаги “Эвер Гивен” юк кемаси сув йўлида катта тирбандга сабаб бўлмоқда. Ҳар дақиқада юз минглаб доллар зарар келтираётган тирбандликни очиш учун бу улкан юк кемадаги юклар туширлиши кераклиги ва шу боис тирбандлик бир неча ҳафта давом этиши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассисларнинг тахминига кўра, агар канал бир неча ҳафта давомида тўсиқлигича қолса, бу ҳолат ёқилғи маҳсулотларининг нархига қаттиқ таъсир қилади. Чунки йўналишини ўзгартирган кемаларнинг харажатлари икки баробарга ошади.

Ўрта ер денгизи билан Қизил денгизни боғлайдиган Сувайш каналида тирбандликни келтириб чиқарган улкан кема ҳар куни тахминан 9,6 миллиард доллар зарарга сабаб бўлмоқда. Бу эса денгиз йўли тижоратида соатига 400 миллион доллар зарар деганидир. Айни пайтда каналнинг иккала томонида 200 дан ортиқ савдо кемалари туриб қолган.

Вазиятни диққат билан кузатаётган АҚШ ҳукумати муаммони бартараф қилиш учун ўз ёрдамини таклиф қилди. Туркия ҳукумати ҳам дунёдаги кам сонли кемалардан бири бўлган “Нене Хатун” кемасини юбориш таклифи билан чиқди.

Дарҳақиқат бугунги кунда дунёдаги савдо-сотиқнинг катта қисми денгиз орқали амалга оширилади. Бу хусусда денгиз йўлларидаги бўғозлар ва каналлар асосий ролни эгаллайди. Масалан Сувайш каналининг денгиз транспорти учун тўсилиб қолиши Европага суюлтирилган газ экспортини қийинлаштирди. Табиий газ ва электр бозорлари президенти Карлос Торрес Диазнинг таъкидлашича, каналнинг икки ҳафталик тўсилиши Европага тахминан 2 миллион кубометр суюлтирилган газ етказиб беришни кечиктиради. Шу сабабли,  ёқилғи нархлари маълум миқдорда ўсиши айтилмоқда.  Канал тўсилиб қолганидан бир кун ўтиб,  нефт нархи аллақачон 7 фоизга ошган.

Ўрта ер денгизи ва Қизил денгизни бирлаштирган Сувайш каналида содир бўлган тирбандлик Исломий ўлкаларнинг географик жойлашуви жиҳатидан қанчалик қудратга эгалигини ҳамда географик муҳим аҳамиятли стротегик нуқталарга эга эканлигини кўрсатиб турибди. Сувайш канали, Малакка кўрфази, Форс кўрфази, Босфор бўғози, Хурмуз бўғози, Бобул Мандаб бўғози, Дарданелла бўғози ва Жабалут Ториқ (Гибральтар) бўғози каби энг муҳим кўрфазлар, каналлар ва бўғозлар Исломий ўлкаларда жойлашган. Ўрта ер денгизи, Қизил денгиз, Араб денгизи, Қора денгиз, Каспий денгиз каби энг муҳим денгизлар ҳам Исломий ўлкаларда жойлашган. Шунингдек Исломий ўлкалардан Тинч Океанига ҳам, Ҳинд Океанига ҳам, Атлантик Океанига ҳам чиқиш йўли мавжуд. Бундан ташқари Исломий ўлкалар ер ости бойликлари, турли хил қимматбаҳо маъданлар, мўл-кўл сув манбалари ва ҳосилдор ерлар каби улкан моддий имкониятларга ҳам эга. Бироқ шундай бўлишига қарамай Ислом Умматининг оғир ҳолатда кун кечириши ўта ачинарли. Мусулмонлар учун ҳаёт кундан кунга оғирлашиб бормоқда. Ҳорлик устига ҳорлик. Бунинг сабаби Уммат ўз ақидасидан балқиб чиққан тузум билан эмас, балки капиталистик тузум остида ҳаёт кечираётганидир. Уммат ўз Исломига қайтмас экан, Исломий ўлкалардаги стротегик нуқталарнинг ҳам, бўғозлару кўрфазларнинг ҳам, улкан ер ости ва усти бойликларининг ҳам заррача фойдаси йўқ. Исломга қайтиш эса, Исломий ҳукмларни ҳаётда татбиқ қилиш билан бўлади. Шунинг учун биз барча мусулмонларни Исломий ҳукмларни тўлиқ татбиқ қиладиган ва мустамлакачилар нуфузини Исломий ўлкалардан ҳайдаб чиқарадиган Халифалик давлатини тиклаш учун кечани кундузга улаб ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга елкама-елка ҳаракат қилишга чақирамиз.

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ۩ لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

Албатта мана шу (аҳли жаннат етадиган неъматлар) улуғ бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here