Уммат танасидаги жароҳатларнинг давоси Халифаликдир
Бугунги кунда ер юзининг ҳамма жойида мусулмонлар бошига ёғдирилаётган мусибат ва фожиаларнинг кети узилмай қолди.
Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар:
«اَلْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир».
1924 йил 3 март куни Халифалик қулатилиши ортидан қалқонсиз қолган Ислом Умматининг танасига кофирлар тарафидан сон-саноқсиз жароҳатлар етказилди. 100 йилдирки бу жароҳатлардан ҳали-ҳануз қон оқмоқда. Кофирлар ва уларнинг гумашталари мусулмонларни хўрламаган бирор кун йўқ. Агар Ислом Умматининг ўрнига бошқа уммат бўлганда эди, аллақачон жон таслим қилган бўларди.
Бу жароҳатлар ҳақида гапириш у ёқда турсин, эслашнинг ўзи инсонни ғамга чўмади. Англия аср жиноятчиси Мустафо Камолнинг қўли билан Халифалик давлатини қулатгандан сўнг 1948 йилда Фаластинни яҳудларга тортиқ қилди. Ўша ондан буён 73 йилдирки, Фаластин жароҳатидан оқаётган қон бир лаҳза ҳам тўхтагани йуқ. Аллоҳ Таоло атрофини баракотли қилиб қўйган, Росулуллоҳ ﷺ у ердан меърожга кўтарилган ва Халифа Абдулҳамид яҳудларга бир қаричини бериш ўрнига танасни бурда-бурда қилинишини афзал билган муқаддас ер яҳудлар қўлига ўтди. Улар шаҳар ва қишлоқларда аёвсиз қирғин уюштириб, минглаган мусулмонларни қатл қилди. 1967 йили Қуддусни босиб олди. 1982 йилда Сабра ва Шатила лагерида қирғин ўтказиб, 3500 мусулмонни қатл қилишди. Тонтура қирғинида 2000 мусулмон ўлдирилди. Ҳатто Ал-Ақсо масжидига ўт қўйишга, Қуддус шариф майдонида намозхонларни қатл қилишга ва мубокак Рамазон ойида Иброҳимий масжидига бостириб кириб саждада турган мусулмонларни отиб ўлдиришга журъат қилишди. Инсониятнинг энг разили, пасткаши бўлган тўнғизсифат махлуқлар бугунги кунда муқаддас тупроқда шоҳона ҳаёт кечираётган бир пайтда, у ернинг асл соҳиблари бўлган мусулмонлар оддий тоза сувга ҳам зор эканлигини тасаввур қилиш нақадар оғир.
Ҳиндистондасигирнинг қуллари ҳиндлар энг жирканч, ғайри инсоний жиноятларни амалга оширишди. Бу разил кимсалар 300 муслима аёлнинг номусини топтаб, сўнг тириклайин ёқиб юборди. 1970 йили Аҳмадободда қирғин уюштириб, 15 минг мусулмонни қатл қилди. Оссам қирғинида 50 минг мусулмон ҳиндлар томонидан ўлдирилди. 1987 йилда Мирот ва Милёнада қонли қирғи уюштирилди. 1989 йили Кашмирда мусулмонларга нисбатан бир қанча хунрезликлар содир этилди. Бир вақтнинг ўзида 25 минг мусулмон шаҳид бўлди. Статистик маълумотларга кўра, саккиз йилда Ҳиндистон ҳукумати Кашмирда 63275 кишини отиб ўлдирган. 3370 кишини эса оғир қийноқлар остида азоблаб ўлдирган. 775 нафар сиёсатчи, олим ва масжид имомларини йўқ қилган. 81160 киши ҳеч қандай айби исботланмай қамоққа ташланган. Албатта ҳақиқий рақамлар расмий рақамлардан бир неча баробар ортиқ бўлиши аниқ. Халқаро амнистия ташкилоти “Биз сизнинг эътиборингизга Ҳиндистон ҳукумати Кашмирда содир этган зўравонликларнинг озгинасинигина ҳавола қилдик”, дея буни расман тан олган эди. Булардан ташқари сон-саноқсиз муслималарнинг номуслари топталди. Минглаб инсонлар дом-дараксиз йўқолди. 13 мингга яқин масжидлар, мадрасалар, уй-жойлар ва дўконлар бузиб ташланди. Ҳатто давлат вазирларидан бири Кашмирда содир этилаётган ёвуз жиноятларга чидай олмай ишдан бўшаш учун ариза беришни маъқул кўрди. Яъни у ердаги зулмлар душман ҳам чидаб тура олмайдиган даражага етди.
АҚШ Ироққа бостириб киришининг дастлабки кунларидаёқ 500 минг ёш гўдак қатл қилинди. АҚШнинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Мадлен Олбрайт ҳеч иккиланмай, буни тўғри деб билишини ва АҚШ Ироқ урушида муваффақият қозониши учун шундай қилиши кераклигини маълум қилди. Абуғурайб қамоқхонасидаги даҳшатли жиноятларни очиқлаган муслима синглимизнинг дунё мусулмонларига йўллаган мактуби қалбларни тилка-пора қилди. Ўшанда синглимиз мусулмонлардан ўзларини қутқаришни эмас, балки ўзлари билан қўшиб қамоқхонани кулини кўкка совуришини сўраган эди.
Босния ва Герцеговинада ўн минглаб мусулмонлар ваҳшийларча ўлдирилди ва кўплаб болалар сўйилди. Ўн минглаб аёллар, жумладан вояга етмаган кичик ёшли қизчалар зўрланди. Муслималарни оммавий зўрлаш учун алоҳида лагерлар ташкил этилди. Минглаб муслима аёллар серб аскарларига чўри қилиб берилди. Халқаро кучларга оид аскарлар ҳам кўнгил хушлик қилишлари учун муслима аёллардан истаганини олиб кетиши мумкин бўлди. Сараеводаги жомеларнинг бирида 1000 нафар ёш болани қамаб, тириклайин ёқиб юборилди. Нақадар аянчли ҳолат.
Косовода минглаб мусулмонлар қатл қилинди, ёш болалар оталарининг кўз ўнгида сўйилди, 700.000 мусулмон ҳали ўрганиб чиқилмаган ўрмонларга қочиб ўтишди. Улардан кўпчилиги очлик, касаллик ва совуқдан ҳалок бўлди ёки ваҳший ҳайвонларга ем бўлди.
Чеченистонда қонлар дарё қилиб оқизилди, 150 000 мусулмон руслар тарафидан аёвсиз қатл қилинди. Даҳшатли қийноқлар амалга оширилди. Баъзи одамларни тириклайин ҳолда икки қўли ёки икки оёғи кесиб ташланди. 13 ёшли бир қизчани ўлиб қолгунича зўрлашди. Битта боғчадаги ёш болаларнинг ҳаммаси сўйилди. Баъзи қизчалар зўрланиб, сўнг танк билан эзғилаб ташланди.
Ҳеч бир ташкилот Бирмада ўлдирилган мусулмонларнинг сонини аниқлашга муваффақ бўлган эмас. Чунки Мьянма ҳукумати уларни одам ўрнига кўрмай, аҳоли сонига киритмаган эди. Кўча-кўйларда, бозорларда мусулмонларни қувиб, калтаклаб ўлдириш, мурғакгина чақалоқларни оналарининг кўзи ўнгида ҳавасга буғиб ўлдириш ва Муслима аёллардан жинсий қул сифатида фойдаланиб, сўнг хоҳласа тириклайин ёқиб, хоҳласа тириклайин кўмиб ўлдириш бутпарастлар учун одатий ҳолга айланди.
Индонезиядаги насоролар минглаб мусулмонларни қатл қилди, тириклайин ёқди, мадрасаларга ҳужум қилиб юзлаган талаба ўлдирилди, қочиб масжидга кирган мингдан ортиқ мусулмонларнинг айримларини бўғизлади, айримларини тириклайин ёқиб юборди.
Шри Ланкада Тамил жиноятчилари юз минглаб мусулмонларни қирғин қилди, аёлларни зўрлашди, имомларни сўйишди, ҳаж сафаридан қайтиб келаётган 168 ҳожини дунё кўз ўнгида ўлдиришди.
Либерияда бутпарастлар саксонинчи йиллар охирларида 2000дан кўпроқ мусулмонни ўлдиришиб, каллаларини кесиб, жасадларини тилка-пора қилишди. 105та масжидни ёндириб, имомларни ўлдиришди, муаззинларнинг тилларини кесиб ташлашди, муслима аёлларни зўрлашди, ҳомиладор аёлларни қорнини ёриб ўлдиришди.
Филиппинда ҳам оммавий қирғинлар, тириклайин ёндириб юбориш, номусларни топташ, эркак кишиларни кўзларини ўйиб олиш, гўдакларнинг қорнини ёриш, сўйиш каби энг мудҳиш жиноятлар амалга оширилди.
Эфиопияда Мусулмон Кексалар, аёллар ва болалар устига бензин сепиб тириклайин ёқиб юборилди. Рерадар шаҳрининг катта масжидига намоз адо қилаётган минг нафар мусулмон отиб ўлдирилди.Марказий Африкада мусулмонларнинг гўштини ейишгача боришди. Бу фожеаларнинг ҳар бирида муслима аёлларни зўрлаш жинояти албатта содир этилди.
Биргина Сталиннинг ўзи Россияда 11 миллион мусулмонни қирғин қилганлиги ҳақида аниқ статистик маълумотлар мавжуд.
Хитойдаги мусулмонларнинг бошига қандай мусибатлар ёғилганига ўз замонимизда гувоҳ бўлиб турибмиз. Жаҳаннам лагерларида 10 миллионлаган мусулмонлар даҳшатли қийноқларни бошларидан кечирмоқда. У ердаги муслималар чекаётган азобларни таърифлашга тиллар ожиз. Покиза қизчалар нажас хансуларга хотин бўлиш ёки қамалишдан бирини танлашга мажбур. Агар бу жароҳатларга Сурия ва Афғонистон жароҳатини илова қилалиган бўлсак, бунга сиёҳлар дош бера олмайди.
Ислом Уммати танасидаги бундай жароҳатлар ҳақида узоқ давом эттириш мумкин. Ахир бу ҳолатлар давом этиб келаётганига 1 йил, 2 йил ёки 10 йил эмас, 100 йил бўлди. Энди ҳам кўзимиз очилмаса ҳолимизга вой бўлсин. Тасаввур қилинг, Сараеводаги жомеларнинг бирига қамаб, тириклайин ёқиб юборилган гўдаклар бизнинг болаларимиз бўлса, номуслари топталиб, сўнг тириклайин ёқиб юборилган муслима аёллар ўзимизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз, аёлларимиз, қизларимиз бўлса, ўзимиз қамоқда бўлсагу уйимизга, маҳрамларимизнинг ёнига бутпараст хансулар келиб ётиб турса, қандай аҳволга тушардик?! (Дарҳол ёқамизни ушлаб, Аллоҳ сақласин деймиз). Биз мусулмонликни даъво қилар эканмиз, улар биз учун болаларимиз оналаримиз, опа-сингилларимиз, аёлларимиз, қизларимиз билан баробар эмасми?
Шуни унутмангки, Мусулмонларнинг бошига келаётган бундай мусибатларни фақат Умматнинг қалқони ва посбони бўлган Халифалик давлатигина тўхтата олади. Зеро, фақат Халифалик давлатигина ер юзида Аллоҳнинг ҳукмини татбиқ қилади, одамларни капитализм ва Ғарб зулматидан қутқариб, Ислом нурига олиб чиқади. У дунёдаги барча зулмларни, фақат мусулмонлар юртларидагина эмас, балки, бутун дунёдаги зулмларни бартараф этади. У Ислом ва мусулмонларга макр қилмоқчи бўлган барча кофирларга ҳаддини билдириб қўяди.
Шундай экан, гўдакларнинг нолаю зори, қариялар ва аёлларнинг дод-фарёдига бепарво бўлиш ва “бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди”, деб ўтиравериш ҳақиқий мусулмоннинг иши эмас. Балки Роббингиз ҳукмини ва адолат гарови Халифалик давлатини барпо қилиш учун фаолият қилинг. Ана шунда бутун дунёдаги мазлум ва мазлумаларга ёрдам қўлини чўзган бўласиз. Аллоҳдан бизни Ўзининг ризолиги учун фаолият олиб боришга муваффақ қилишини сўраб қоламиз.
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
– „Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарса (дин)га даъват қилар экан, уни қабул қилинглар“. [8:24]
Қиёмуддин Шариф