Шариат келишидан олдин ҳеч қандай ҳукм йўқ

573
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Шариат келишидан олдин ҳеч қандай ҳукм йўқ

Инсон ҳар қандай нарсага ёки ҳар қандай амаллар (иш-ҳаракат)га ўз табиатига мувофиқ келиш-келмаслигига қараб ҳукм чиқариб, шарият эътиборида шундай бўлади деган ҳулосага келиб олиши нотўғри бўлади. Шариат келмай туриб, нарсалар учун ҳам, инсонларнинг амаллари учун ҳам ҳеч қандай шаръий ҳукм мавжуд бўлмаганлиги боис шаръий далили бўлмай туриб бирор нарса ва бирор амал устидан ҳукм чиқариб бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا

“ Пайғамбар юбормагунимизча азобловчи бўлмадик”. [17:15] Яна деди:

لِئلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ

“Росуллардан кейин одамларга Аллоҳ устидан хужжат бўлиб қолмаслиги учун”. [4:165]

Аслида ҳукм фақат икки ишнинг бири билан собит бўлади: ё шариат, ё ақл. Аммо, бу ерда ақлга ўрин йўқ, чунки, бу ўриндаги масала вожиб ва ҳаром қилиш масаласи бўлиб, ақл вожиб ёки ҳаром қила олмайди. Бу ақлга эмас, шариатга боғлиқ. Демак, бу борада ҳукм чиқариш шариатга тўхталади. Шариат келишидан олдин хеч қандай шаръий баҳо йўқ экан, демак, ҳукм Аллоҳ Таоло томонидан шариат келишига, яъни бутун шариатга нисбатан бир пайғамбар келишига боғлиқ бўлиб қолади. Бир масалага нисбатан эса, ҳукм чиқариш ирода қилинган масала учун шаръий далил келиши шарт. Демак, пайғамбарга нисбатан мазкур оятнинг очиқлигидан маълум, чунки, пайғамбар юборилишидан олдин инсонларга азоб бўлмаслиги уларнинг аҳком ва эътиқодларига, яъни бирон нарсага таклиф қилинмаганликларига далолат қилади. Бу Аллоҳ Таоло инсонларга пайғамбар юборишидан олдин уларга ҳукм мавжуд эмаслигини англатади. Шунинг учун, “аҳли фатра”, яъни бир пайғамбарлик тугаб, бошқасининг бошланиши оралиғида яшаган инсонлар нажот топувчилар бўлиб, уларнинг ҳукми ҳам рисолат етмаган инсонларнинг ҳукми бўлади. Уларнинг мисоли,  Муҳаммад(с.а.в)нинг пайғамбар бўлиб юборилишидан аввал яшаб ўтган инсонларнинг ҳолатига ўхшайди. Шунингдек, саййидимиз Муҳаммад (с.а.в)нинг рисолати эътиборни тортадиган ва тушунарли даражада етиб бормаган инсонлар ҳам аҳли фатра каби нажот топувчилардир. Чунки, уларга ҳам мазкур ояти карима мос тушади, улар гўё пайғамбар юборилмаган инсонлар қаторида бўладилар. Негаки, Муҳаммад (с.а.в)нинг рисолати уларга етиб бормади. Етказмаслик гуноҳи эса, бу ишга қодир бўла туриб, етказмаган инсонларнинг гарданига, яъни бизларга тушади. Шунга кўра, пайғамбар юборилишидан олдин нарсаларга ҳалол ёки ҳаром деб ҳукм чиқарилмайди. Чунки, пайғамбарнинг таълимотлари бўлмай туриб улар ҳақида ҳеч қандай ҳукм мавжуд эмас. Бандаларнинг амаллари ҳам худди шунга ўхшайди. Демак, бундай инсонлар, то уларга пайғамбар келмагунича бирор ҳукмга боғланмай ўз одатига кўра ишини қилаверади ва Аллоҳнинг ҳузурида уларга ҳеч нарса бўлмайди. Пайғамбар юборилгач эса, пайғамбар унга етказганидек, етказилган Аллоҳнинг аҳкомларига чекланади.

Аммо пайғамбар юборилган ва у ўз рисолатини етказгандан кейин ҳам  қаралади: агар унинг рисолати айрим нарсаларнинг ҳукмларинигина олиб келса ва бошқа нарсаларда ўзидан бошқа пайғамбарнинг рисолатига эргашишга буюрган бўлса, саййидимиз Исо (а.с.) каби, то бу рисолат насҳ (бекор) этилмагунича, улар ўзларига етказилган аҳкомларга чекланадилар ва уларга эргашишлари вожиб ва ушбу аҳкомларга боғланмаганларига кўра азобланадилар. Агар пайғамбарнинг рисолати айрим нарсаларни олиб келиб, айрим нарсаларга аралашмаса, улар фақат ўша рисолатда келган нарсаларгагина чекланган бўлиб, рисолатда келмаган нарсаларга кўра азобланмайдилар. Аммо, агар пайғамбарнинг рисолати барча нарсаларга умумий бўлса ва ҳар-бир нарсани баён қилиб келган бўлса, улар барча нарсада мана шу рисолатга боғланадилар.  Ушбу ҳолат саййидимиз Муҳаммад (с.а.в)да бўлиб, рисолати умумий ва барча нарсани баён қилиб келган. Шунинг учун ҳукм чиқариш фақат шу рисолатда  келган  нарса билангина бўлади. Чунки Аллоҳ Таолонинг:وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا “Пайғамбар юбормагунимизча бизлар азобловчи бўлмадик”. [17:15] деган гапининг маъноси биз пайғамбар юбориб, биз юборган бу пайғамбарнинг рисолатига хилоф чиққанларни азоблаймиз, деганидир. Мана шу рисолатда келган, гарчи битта ҳукм бўлса ҳам – қандай ҳукм бўлмасин – унга хилоф қилган ҳар-бир киши азобланади. Шунинг учун бирор нарсага ҳам, бирор амалга ҳам, то унга далил аниқ бўлмагунча ҳукм берилмайди. Шунга кўра, Аллоҳнинг мулкида Унинг изнисиз тасарруф қилиш деган ҳужжат билан “нарсалардаги ва амаллардаги асос ҳаромликдир, махлуқотларга таққаслаб ҳаром қилинади”, дейилмайди. Чунки, мазкур оятда Аллоҳ Таоло пайғамбар юбормагунича азобламаслигини, ҳукмни баён қилмагунича жазоламаслигини очиқ айтиб турибди. Бундан ташқари, зарар кўриш махлуқотларда бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло эса, фойда-зарардан покдир. Шунга кўра амаллардаги ва нарсалардаги асос мубоҳлик ҳам эмас, чунки бузғунчиликка сабаб бўладиган белгиларидан ва эгасига зарар беришдан холи бўлган фойдаланиш, деган ҳужжат билан мубоҳ қилинади деб ҳам бўлмайди, негаки мазкур оятнинг маъноси: агар инсон унга қарши чиқса азоблангани учун пайғамбар олиб келган нарса билан чекланганлигини англатади. Шунинг учун асос мубоҳлик эмас, яъни чекланмаслик (эркинлик) эмас, балки Расулуллоҳ (с.а.в)га эргашиш ва у зотнинг рисолатининг аҳкомларига чекланишдир. Чунки, аҳком оятларининг хаммаси шариатга қайтишни ва у билан чекланишни вожиблигига далолат қилади. Аллоҳ айтади:

وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِنْ شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ

“Нимада ихтилоф қилсангиз унинг ҳукми Аллоҳга (қайтади)”. [42:10]

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

“Агар бирор нарсада талашиб қолсангиз, уни Аллоҳ ва Расулига қайтаринглар”.  [4:59]

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ

“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89]

Дорқутний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) шундай дейди:

«كُلُّ أَمْرٍ لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»

“Бизнинг унга амримиз бўлмаган хар бир иш рад этилгандир”. Шулардан маълумки, асос – шариатга эргашиш ва у билан боғланиш экан. Яна мулк эгасига зарар етишидан ҳоли бўлган фойдаланиш мубоҳликка ҳужжат эмас. Ўйлаб кўринг, эридан ажрашган, ҳали бошқасига никоҳланмаган аёл билан зино қилишни бузғунчилик аломатларидан ва эгасига зарар беришдан холи фойдаланиш деса бўлади. Бироқ, бу ҳаром. Кулги ва хурсандчилик пайдо қилиш учун қандай бўлишидан қатъий назар ҳазиллашиб ёлғон гапирувчи учун ҳам, шу ёлғонларни тингловчи учун ҳам бузғунчилик аломатларидан ва эгасига зарар беришдан холи, бироқ бу ҳам ҳаром. Шунингдек, шариат келгандан кейин нарсалар ва ишлар  аҳкомларга эга бўлди. Демак, асос шариатда нарсалар ва амаллар хақида, уларнинг аҳкомлари мавжудми ёки мавжуд эмаслиги хақида баҳс юритишдир. Шариат мавжуд бўла туриб, нарсаларни ва амалларни мубоҳ деб эътиборга олиш ва бевосита ақл ёрдамида уларга мубоҳ, деб ҳукм чиқариш ҳам асос эмас. Шунингдек, (шариатни билмаганидан ҳукм чиқаришдан) ўзини тийиш дегани эса, амалнинг шаръий ҳукмни бекор қилиш бўлиб, бу ҳам жоиз эмас. Агар ҳукмини билмаса, жим туриб олиш, ҳукм қилмаслик эмас, балки шу ҳукм хақида сўраш, савол бериш лозим бўлади. Қуръон ва Ҳадисда собит бўлганлигидан нарсалардаги асос (шариатни билмаганлиги учун ҳукм чиқаришдан) ўзини тийиш ва ҳукм чиқармаслик дейилмайди, чунки  Аллоҳ таъоло айтади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

“Агар билмасанглар зикр аҳлидан яъни биладиганлардан сўранглар”.  [16:43] [21:7]. Расулуллоҳ(с.а.в) Абу Довуднинг Жобирдан ривоят қилган таяммум хақидаги ҳадисида шундай деди:

«أَلاَ سَـأَلُوا إِذْ لَمْ يَعْلَمُوا فَإِنَّمَا شِفَاءُ الْعِيِّ السُّؤَالُ»

“Билмасалар, сўрамабдиларда. Чунки, жоҳиллик(билмаслик)нинг давоси сўрашдир”. Шунга кўра, асос (шариатни билмаганлигидан ҳукм чиқаришдан) ўзини тийиш, ҳукм қилмаслик эмас. Булардан маълум бўладики, Расулуллоҳ (с.а.в) пайғамбар этиб юборилгандан сўнг ҳукм қилиш шариатники бўлди ва шариат келишидан олдин хеч қандай ҳукм йўқ бўлганидан, ҳукм шариатдаги далилга яъни хар қандай масала учун шаръий далил мавжудлигига боғлиқ бўлди. Шундай экан, ҳукм фақат шариат келганидан кейингина берилгани сабабли фақат, далилга асосланибгина ҳукм берилади. Асос шариатдаги ҳукмни излаш, яъни асос ҳукмнинг шаръий далилини шариатдан излашдир.

   Энди бир масала қолди. У – исломий шариат мозийда ўтган ҳамма воқеаларнинг, бугунги кунда содир бўлаётган жамики муаммоларнинг ва келажакда содир бўлиши мумкин бўлган барча ҳодисаларнинг ҳукмларини ўзида мужассам этганми? Бу масалага жавобан айтиш мумкинки, қандай воқеа юз бермасин, қандай муаммо туғилмасин ва қанақанги ҳодиса пайдо бўлмасин, албатта, у ҳақида ҳукм ўрни бор. Дарҳақиқат исломий шариат инсоннинг жамийки амалларини бутунлай, тўлалигича ўз ичига қамраб олган. Ўтмишда бир иш ўтган бўлсин, ҳозирда бир муаммога дуч келинаётган бўлсин ёки келажакда бирор ҳодиса юз берадиган бўлсин, албатта буларнинг барчасини шариатда ўз ҳукми бор. Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ

 “Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берадиган қилиб туширдик”. [16:89]. Яна деди:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي

“Бугун сизларга динингизни комил қилдим ва неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим”. [5:3].

Демак, шариат бандаларнинг амалларидан бирортасини эътиборсиз ташлаб қўйган эмас. Чунки, шариат бандаларнинг амалларига ё Қуръон, Ҳадисдан бўлган бирор насс-ҳужжат билан далил келтирган ёки Қуръон ва Ҳадисда ўша ҳукмнинг боис (ҳукмни талаб қилувчи сабаб)ига бир белги-ишора қўйиб кетган, токи шу белги ёки ўша боис топилган бошқа ҳар бир амалга нусусларда зикр қилинган ҳукмни боғлашга мукаллаф йўллансин. Аллоҳнинг “барча нарсани баён қилиб берадиган” сўзи умум бўлиб  келганлиги ҳамда Аллоҳ Таоло бу динни мукаммал қилганига очиқ насс борлигидан далили бўлмаган ёки ҳукмига далолат қилувчи ишораси бўлмаган банданинг бирорта амали мавжуд бўлиши шаръан мумкин эмас. Агар бандаларнинг айрим амалларига шариат мутлақо беэътибор бўлган ё далил келтирмаган ёки мукаллафни унинг ҳукмига етиши учун ишора ҳам қолдирмай, ташлаб қўйган деган маънода баъзи воқеалар шаръий ҳукмдан холи деб гумон қилинса, бу гумон айрим нарсаларни Қуръон баён қилмаган, бу дин мукаммал эмас, нуқсонлидир, чунки бу динда ҳукми айтилмаган амаллар ҳам бор, деган маънони англатади. Бу эса, Қуръоннинг очиқ нассига зид. Шунинг учун бундай гумон ботилдир. Ҳаттоки  шу маънони ўз ичига олган,  ривояти саҳиҳ бўлган оҳод ҳадислар бўлса ҳам, яъни шариат уни ҳукмини келтирмаган баъзи амаллар борлиги ҳақида ҳадислар бўлса ҳам, бу каби ҳадислар дироятан (ҳадиснинг ўзи эмас, ҳукми) рад қилинади. Чунки улар Қуръоннинг субути ҳам, далолати ҳам қатъий бўлган нассларига зиддир.  Чунки, تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ “барча нарсани баён қилиб берадиган, الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ “Бугун сизларга динингизни комил қилдим” оятлари субути ҳам, далолати ҳам қатъий бўлиб, уларга зид бўлган ҳар қандай оҳод хабар дироятан рад қилинади. Шунинг учун мусулмон одам ушбу қатъий оятларни тушинганидан кейин бандаларнинг амалларидан шариат ҳеч қандай йўл билан ҳукмини баён қилмаган воқеалар, ҳатто бир дона воқеа бор деб айтиши мумкин эмас. Аммо Ибн Можжа ва Термизий Салмон Форсийдан қилган ривоятда, деди: Расулуллоҳ (с.а.в) сарёғ, пишлоқ ва тери хақида сўралганда шундай деди:

«الْحَلاَلُ مَا أَحَلَّ اللَّهُ فِي كِتَابِهِ وَالْحَرَامُ مَا حَرَّمَ اللَّهُ فِي كِتَابِهِ

وَمَا سَكَتَ عَنْهُ فَهُوَ مِمَّا عَفَا عَنْهُ»

“Ҳалол Аллоҳ ўзининг Китобида ҳалол қилган нарса ва ҳаром У зот ўзининг Китобида ҳаром қилган нарсадир. Нимадан сукут қилган бўлса, у авф этган нарсалардандир”. Набий(с.а.в) Абу  Дардо қилган ривоятда шундай деди:

«مَا أَحَلَّ اللَّهُ فِي كِتَابِهِ فَهُوَ حَلاَلٌ، وَمَا حَرَّمَ فَهُوَ حَرَامٌ، وَمَا سَكَتَ عَنْهُ

فَهُوَ عَفْوٌ، فَاقْبَلُوا مِنَ اللَّهِ عَافِيَتَهُ، فَإِنَّ اللَّهَ لَمْ يَكُنْ لِيَنْسَى شَيْئاً

“Аллоҳ нимани ўз китобида ҳалол қилган бўлса, у ҳалолдир, нимани ҳаром қилган бўлса,  у ҳаромдир,  нимадан сукут қилган бўлса, у авфдир.  Аллоҳнинг офиятини қабул қилинглар.  Чунки Аллоҳ ҳеч нарсани унутгувчи эмас”. Сўнг ушбу оятни тиловат қилди:  وَمَا كَانَ رَبُّكَ نَسِيًّا “Роббингиз унутгувчи эмас” [19:64]. Бу ҳадисни Баззор чиқарган. Байҳақий Абу Саълаба йўлидан чиқарган ҳадисда Набий(с.а.в)  шундай деди:

«إِنَّ اللَّهَ فَرَضَ فَرَائِضَ فَلاَ تُضَيِّعُوهَا، وَحَدَّ حُدُوداً فُلاُ تَعْتَدُوهَا، وَنَهَى عَنْ أَشْيَاءَ

 فَلاَ تَنْتَهِكُوهَا، وَسَكَتَ عَنْ أَشْيَاءَ رُخْصَةً لَكُمْ لَيْسَ بِنِسْيَانٍ فَلاَ تَبْحَثُوا عَنْهَا»

“Аллоҳ  бир қанча фарзларни фарз қилди, уларни зое қилманглар ва баъзи ҳадларни белгилаб қўйди, улар томон ўтманглар ва баъзи нарсалардан  наҳи қилди, уларга яқинлашманлар ва баъзи нарсалардан, унутиб эмас, сизлар учун рухсат деб, сукут қилди. Бас уларга киришманг”. Албатта, бу ҳадислар бир томондан оҳод хабарлар бўлиб, қатъий нассга зид келолмайди. Иккинчи жиҳатдан эса, ушбу ҳадислар бу ерда шариат баён қилмаган нарсалар ҳам мавжудлигини англатмайди. Балки Аллоҳ Таоло бизга раҳмат қилиб, ҳаром қилмаган ва улардан авф этиб,  ҳаром қилишдан сукут қилган баъзи нарсалар борлигига далил бўлади. Чунки бу ҳадисларнинг мавзуси, уларнинг ҳукмларини баён қилишдан сукут қилиш эмас, балки уларни ҳаром қилишдан сукут қилишдир. Уларни ҳаром қилишдан сукут қилиш дегани баён қилмаган ҳар бир нарса учун мубоҳлик ҳукмини бериш дегани эмас.  Балки бу сукут қилиш, шореъ томонидан ҳаром қилишдан сукут қилишдир. Ҳаром қилишдан сукут қилиш дегани эса, ҳалол деган маънони билдириб, унга вожиб, мандуб, мубоҳ ва макрухлар киради ва у фақат ундан сукут қилган мавзуълардаги нарсаларга мос келади, баён қилмаган ҳар қандай нарсага эмас. Ушбу ҳадислар нассининг далолатидаги ва у ҳақда келган бошқа ҳадислар далолатидаги баъзи нарсалардан авф этиш ҳадисларининг маъноси Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзига ўхшайди:

  عَفَا اللَّهُ عَنْكَ “Аллоҳ сизни афв қилди”. [9:43]

Бу маъно эса, ҳаром қилинмаган нарса ҳақида савол бериб, натижада ҳаром бўлиб қолишдан эҳтиёт қилишдир. Ибн Аббос (р.а.)дан  ривоят қилинади: “Қуръонда зикр қилинмаган нарса, Аллоҳ авф этган нарсалардандир”. Буни Шотибий “мувафақот”да зикр қилган. Ибн Шайба “муснаф”ида ривоят қилдики, “Иброҳим Ибн Саъд  Ибн Аббосдан:  Аҳли зимма молларидан нима олинади? – деб сўради. У: авф – деди”. Табарий “тафсир”ида,  Убай Ибн Умайрдан ривоят қилади: “Аллоҳ Таъоло ҳалол қилди ва ҳаром қилди. Нимани ҳалол қилган бўлса уни ҳалол деб билинглар ва нимани ҳаром қилган бўлса ундан узоқ бўлинглар. Баъзи нарсаларни ҳалол ҳам қилмади, ҳаром ҳам қилмади. Бу Аллоҳ томонидан авфдир”. Асос зимманинг поклиги – ҳукмига биноан Набий (с.а.в.) ҳукми нозил бўлмаган нарса ҳақида кўп савол берилишини ёқтирмас эди. Бу ҳам ўша маънони англатади. Унинг маъноси, асос зимманинг поклиги билан ҳукми зикр қилинмаган амаллар авф қилингандир.  Набий (с.а.в) деди:

«إِنَّ أَعْظَمَ الْمُسْلِمِينَ فِي الْمُسْلِمِينَ جُرْمًا، مَنْ سَأَلَ عَنْ شَيْءٍ لَمْ يُحَرَّمْ عَلَى الْمُسْلِمِينَ، فَحُرِّمَ عَلَيْهِمْ مِنْ أَجْلِ مَسْأَلَتِهِ»

“Мусулмонларни мусулмонларга нисбатан энг оғир жиноятичиси мусулмонларга ҳаром қилинмаган нарса ҳақида сўраб, шу сўрашлик натижасида уларга ҳаром бўлишига сабаб бўлган кимсадир”. Муслим ривояти. Деди:

«ذَرُونِي مَا تَرَكْـتُـكُـمْ، فَإِنَّـمَـا هَلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ بِكَثْرَةِ سُؤَالِهِمْ، وَاخْتِلاَفِهِمْ عَلَى أَنْبِيَائِهِمْ. مَـا نَهَيْتُكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا، وَمَا أَمَرْتُكُمْ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ»

“Модомики, сизларни тек қўяр эканман мени тинч қўйинглар. Чунки сизлардан олдингилар кўп савол берганликлари ва пайғамбарларига ихтилоф қилганлари сабабли ҳалок бўлдилар. Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, бас ундан қайтинглар, нимага буюрган бўлсам, ундан кучинглар етганича қилинглар”. Аҳмад ривояти. Муслим ва Ахмад  Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ(с.а.в) бизга хитоб қилиб шундай деди:

«أَيُّـهَـا النَّاسُ، قَدْ فَرَضَ اللَّهُ عَلَيْكُمْ الْحَجَّ فَحُجُّوا»

“Эй инсонлар, Аллоҳ  сизларга хажни фарз қилди, хаж қилинглар”. Шунда биркиши: ҳар йилими эй Росулуллоҳ? – деб сўради. Пайғамбар(с.а.в) сукут қилдилар. Ҳатто у саволини уч марта қайтарди. Шунда  Росулуллоҳ (с.а.в) деди:

«لَوْ قُلْتُ نَعَمْ لَوَجَبَتْ، وَلَمَا اسْتَطَعْتُمْ» ثـُمَّ قَالَ: «ذَرُونِي مَا تَرَكْتُكُمْ».

“Агар ҳа десам, вожиб бўлиб қолади ва сизлар қодир бўлмай қоласиз”. Сўнг: “Модомики, сизларни тек қўяр эканман мени тинч қўйинглар”– деди. Буларни барчаси шунга далил бўладики, “ سَكَتَ عَنْ اَشْيَاءَ”  “Баъзи нарсалардан сукут қилди” деган сўзидан мурод уларни ҳаром қилмади, деганидир. Бу “ذَرُونِى ما تَرَكْتُكُمْ “Модомики, сизларни тек қўяр эканман мени тинч қўйинглар”деган ҳадисдаги кабидир.  Яна    “عَفَا عَن اَشْيَاء“баъзи нарсаларни авф қилди” яъни улардан ўтди, уларни ҳаром қилмади, деган ривоят ҳам шуни кўрсатади.  Шунга кўра  “سَكَتَ عَنْ اَشْيَاءَ  وَ ” “баъзи нарсалардан сукут қилди” ёки    “  وَما سَكَتَ عَنْهُ فَهُوَ عَفْوٌ “нимадан сукут қилган бўлса, бас у авфдир”, деган сўзларининг маъноси: бандаларнинг баъзи амалларини ҳукмини баён қилмади, дегани эмас.  Балки унинг маъноси, сизларга раҳмат қилиб у нарсаларни ҳаром қилмади деганидир. Сукут ҳукми остига кирувчи муайян нарсаларни Шореъ ҳаром қилмаган экан, демак улар ҳаром бўлмайди, уларнинг ҳукми ҳалолдир. Демак, бу масала баъзи нарсаларнинг ҳукмларини баён қилмасликка эмас, балки, Шореънинг баъзи нарсаларни ҳаром қилишдан сукут қилишига алоқадордир.

Бу ҳадиснинг маъноси жиҳатидан, аммо, ҳадисни шариатнинг ҳукми ҳақида келиши жиҳатидан олсак, албатта, мукаллафларнинг мукаллаф деган сифатидаги амаллари ё бу амалларнинг барчаси талаб қилиш (фарз-вожиб, ҳаром-макруҳ, суннат-мандуб килиш) ёки ихтиёр бериш (мубоҳ қилиш) хитоби бўлган таклиф хитоби остига киради ёки ҳаммаси кирмайди. Агар барчаси таклиф хитоби остига кирса, улар таклиф хитоби остига кирганлиги учун уларга шариатда ҳукми бўлиши зарур. Агар инсоннинг барча амаллари таклиф хитоби остига кирмаса, гарчи бирор вақт ёки қандайдир ҳолатда бўлса ҳам баъзи мукаллафлар (ўша вақтда ёки ўша ҳолатда) бу хитобнинг ҳукмидан чиқиши лозим бўлиб қолади. Бу эса  асосидан ботилдир. Чунки, агар биз уни мукаллаф деб фараз қилсак, уни хитобдан ташқари чиқиши тўғри эмас. Агар мукаллаф эмас деб фараз қилсак, бу ботил фараздир. Чунки таклиф хитоби умумий бўлганлигидан таклиф умумий бўлиб, барча ҳолат ва барча вақтни ўз ичига олади. Шунга кўра Пағамбар (а.с.)нинг سَكَتَ عَنْ اَشْيَاءَ وَ баъзи нарсалардан сукут қилди” деган сўзи – қандайдир шахс бирор ҳолатда ёки қанчадир вақтда бўлса ҳам мукаллаф бўлмай қолганлигидан – ўша нарсаларни ҳукмини баён қилмаганлигини англатиши мумкин эмас. Демак, бу ҳадис учун “Баъзи нарсаларни ҳаром қилишдан сукут қилди”, деган маъносидан бошқа маъноси қолмайди. Шунга кўра, инсонни шариат баён қилмаган қайсидир амали мавжуд эканига мазкур ҳадис далил бўлмайди. Демак, уни далил қилиб келтириш ноўрин. Бу билан  “Инсонни амалларидаги асос Аллоҳнинг ҳукмига боғланиш”  деган шаръий қоида таъкидланади. Шунинг учун, қандай амал бўлмасин, мусулмон учун ўша амал ҳақидаги Шореънинг хитобидан Аллоҳнинг ҳукмини билгандан кейингина унга киришиши мумкин бўлади. Мубоҳлик шаръий ҳукмлардан бир ҳукмдир. Шунинг учун шариат томонидан унга далил бўлиши зарур. Бирор амал ҳақида шариатнинг баёни йўқлиги ўша нарсани мубоҳлигига далил бўлмайди, балки шариатни ноқислигига далил бўлади. Ҳолбуки, ҳар қандай амални мубоҳлигига далил Шореъни ихтиёр беришига оид нассини келтиришдир.

Булар амалларга нисбатан.  Аммо амалларга тааллуқлик бўлган нарсаларга нисбатан эса, модомики ҳаром қилиш далили келмаган бўлса, улардаги асос мубоҳлик. Демак, нарсадаги асос мубоҳлик. Ҳаромлигига шаръий далил келмасдан ҳеч нарса ҳаром бўлмайди, чунки шаръий нусуслар барча нарсаларни мубоҳ қилган ва бу нусуслар умумий бўлиб, ҳамма нарсани ўз ичига олади. Аллоҳ Таоло айтади:

أَلَمْ تَرَى أَنَّ اللَّهَ سَخَّرَ لَكُمْ مَا فِي الْأَرْضِ

“Аллоҳ сизларга ердаги нарсаларни  бўйсундириб қўйганини  кўрмадингизми?!” [22:65]. Аллоҳни, ердаги барча нарсани инсонга бўйсундириб қўйишининг маъноси, ундаги барча нарсани мубоҳ қилганидир.  Аллоҳ Таоло деди:

يَاأَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا

“Эй одамлар, ҳалол-пок ҳолда ердаги нарсалардан енглар”. [2:168]

Яна деди:

يَابَنِي آدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا

“Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар”.  [7:31]

Яна деди:

هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمْ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ

“У (Аллоҳ) сизлар учун ерни хокисор-бўйсунгувчи қилиб қўйган зотдир. Бас, (ер)нинг ҳар томонида (сайр-саёҳат қилиб ё тижорат билан, ёки деҳқончиликни касб қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар”. [67:15]

Нарсаларнинг мубоҳлиги ҳақида келган шу каби барча оятлар умумий бўлиб келган. Уларнинг умумийлиги ҳамма нарсаларни мубоҳлигига далил бўлади. Нарсаларнинг ҳаммасини мубоҳлиги Шореънинг умумий хитоби билан келган экан, уларниниг мубоҳлигини далили, барча нарсани мубоҳ қилиб келган шаръий нусуслардир. Агар бирор нарса ҳаром қилинса, шу нарсани умумий мубоҳликдан истисно қилишга далил бўладиган хословчи насс бўлиши зарур.  Шундан нарсалардаги асос мубоҳлик бўлди. Шунинг учун шариат нарсаларни ҳаром қилган вақтда, шу умумийликдан истисно қилиб, ана шу нарсаларни айнан ўзига насс келтирганини кўрамиз. Масалан: Аллоҳ Таъоло деди:

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ

 “Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти ҳаром қилинди”.[5:3]

Росулуллоҳ(с.а.в) деди:«حُرِّمَتِ الْخَمْرَةُ لِعَيْنِهَا» “Ароқ, айнан ароқлиги учун ҳаром қилинди”. Мабсут Ибн Аббосдан зикр қилди. Шунинг учун шариат баъзи нарсаларни ҳаромлиги хақида келтирган насс юқорида зикр қилинган нассларнинг умумийлигидан истисно қилинган бўлиб, асоснинг акси бўлади. Асос барча нарсани мубоҳлиги эди.

Бу ўринда ҳар қандай нарсани банданинг амалидан, унинг ҳукмидан ажратиш мумкин эмас, балки унинг ҳукми шу амалининг ҳукмига боғлиқ, шунинг учун бу нарса ҳам ўша амалнинг ҳукмини олади, дейиш нотўғри. Чунки, нарсалар гарчи бандаларнинг амалларига алоқадор бўлсалар ҳам, бу нарсаларнинг далили бандаларнинг амалларининг ҳукми баёнида келган бўлса ҳам, лекин, банда амалининг далили, ўша нарсага таққосланса – нарсанинг банда амалига алоқадор ҳолатида – фақат икки ҳил ҳукмни баён қилган. Учинчи ҳукм йўқ; мубоҳлик ва ҳаромликни баён қилган, нарсага нисбатан бу иккисидан бошқа нарса мутлоқо баён қилмаган. Шу сабабли, нарсанинг ҳукмида вожиб ёки мандуб деган ҳукм йуқ. Уларнинг ҳукми фақат мубоҳлик ва ҳаромликка чекланади. Шу жиҳатдан нарса банда амалидан фарқ қилади. Демак, нарса, гарчи унинг далили банда амалининг ҳукмида келган бўлса ҳам, бироқ, у амалнинг ҳукмини олмайди. Бошқа жиҳатдан қаралганда, мубоҳлик далилидаги умумлик ва ҳаромлик далилида муайян нарсани таъйин қилиш: мубоҳликни барча нарсалар учун умумий эканлигини ва ҳаром қилувчи насс мана шу нарсагагина хос эканлигини билдиради. Шунинг билан нарсаларнинг ҳукми асос томонидан ҳам, улар сифатланадиган аҳкомлар томонидан ҳам амалларнинг ҳукмидан фарқ қилади. Демак, нарсалардаги асос – модомики ҳаром қилувчи далил келмаса – мубоҳликдир. Амаллардаги асос эса, шаръий ҳукмга боғланиш бўлиб, нарсалар амаллардан фарқли равишда, фақат ҳалол ва ҳаром билан сифатланади. Шореънинг бандаларнинг амалларига алоқадор хитоби иккки қисмга: таклиф хитобига ва вазъ хитобига бўлинади. Таклиф хитоби беш қисмга бўлинади: улар фарз, мандуб, ҳаром, макруҳ ва мубоҳдир. Вазъ хитоби ҳам беш қисмга бўлинади: улар 1. Сабаб. 2. Шарт. 3. Монеъ. 4. сиҳҳат ё ботил ё фасод. 5. Азима ё рухсатдан иборат.

Ҳуллас, саййидимиз Муҳаммад(с.а.в) бутун башариятга пайғамбар этиб юборилган экан, демак, баъзи амал ёки бирор нарсанинг ҳукми бўлмаслиги мумкин деб бўлмайди. Шариатдан далили бўлмаса ҳам баъзи амалнинг ёки бирор нарсанинг ҳукми бўлиши мумкин ҳам деб бўлмайди. Чунки, ҳукм Шореънинг хитобидир. Мубоҳ ҳам шаръий ҳукм бўлиб, Шореънинг бандалар амалларида ихтиёр беришга таъаллуқли хитоби бўлганлигидан, Шореъ  ҳукмини баён қилмаган нарсалар бор деб даъво қилиш  Қуръон баён қилмаган нарсалар ҳам бор, шариат ноқисдир деган маънони билдирганидан Шариат ҳукмини баён қилмаган хамма нарса мубоҳ деб ҳам бўлмайди. Қуръонни субути ҳам, далолати ҳам қатъий бўлган оятларига зид бўлганлиги учун бундай дейиш жоиз эмас.  Шунга кўра, инсон томонидан содир бўладиган ҳар қандай амалга, амалига таъаллуқли бўлган ҳар қайси нарсага, албатта, шариатда ҳукм ўрни бор ва шариат келишидан аввал ҳеч қандай ҳукм йўқ бўлганлиги учун ҳар қандай ҳукм Шореънинг хитоби томонидан унга далил мавжуд бўлганидан кейингина бўлади. Демак, пайғамбар юборилишидан аввал ҳеч қандай ҳукм йўқ ва пайғамбар юборилгандан кейин эса, ҳукм  фақат шу пайғамбар келтирган рисолат томонидан ўша ҳукмга бўлган далил билангина бўлади. Шунинг учун омийлар ҳар қандай амалга ёки бирор нарсага мужтаҳиднинг шаръий далиллардан олган хукми асосидагина ҳукм айтиши мумкин.              

Ғариб Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here