بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳижрат тарихдаги энг буюк давлатга асос солди
Устоз Ҳомид Абдулазиз
Ҳижрат Ислом даъвати олдига қўйилган қамал ва чамбаракни бузиш бўлганини ва Маккадаги ширк ва куфр дарғалари ўзлари учун бунинг нақадар хавфлилигини англаб етишган. Англашгани учун ҳам Ислом даъвати ҳаракати олдига тўсиқлар қўйишганди. Бу Макка тоғутлари хаёлларида биз бу янги туғилган даъватни йўқ қилишга ёки ҳеч бўлмаганда уни воқеликдан узилган чекланган даъватга айлантиришга қодир бўламиз, деган ўй бор эди. Бундан ҳам ёмон бўладиган бўлса, уни ўзларининг жаҳолат сиёсатларига зид келмайдиган доирада ушлаб тура олишни ўйлашганди. Аммо Ислом буни қабул қилмайдиган дин бўлиб чиқди. Чунки у куфр тузумларини пойдеворидан бошлаб вайрон қилиш ва ўзининг буюк қалъасини бино қилиб, энг катта давлатини барпо этиш учун келган дин эди. Қурайш ҳам буни тушунганди ва шу боис Росулуллоҳ ﷺнинг Маккадан чиқишларини асло исташмади. Уларнинг маккор ниятлари Росулуллоҳ ﷺни ҳибс қилиш ёки ўлдириш ёхуд Мадинага етиб боришига йўл қўймаслик учун юртдан чиқариб юборишга қаратилган эди. Аллоҳ Таоло бундай деди:
وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
«(Эй Муҳаммад), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур, Аллоҳ маккор»роқдир» [Анфол 30]
Ислом даъвати олдида Макка жамияти музлаб туриб олгач, Росулуллоҳ ﷺ қабилалардан нусрат талаб қилишни бошладилар. Тарихчиларга кўра, ул зотнинг талабларини рад қилган қабилалар сони ўн бешта бўлган. Ва ниҳоят, Аллоҳ Таоло ул зотга Ясрибдан олти кишининг топилишига муваффақ қилиб, ўшалар билан қўллаб-қувватлади. Ахири мақсад амалга ошиб, Ислом давлати барпо этишга тайёр ер топилди. Ақабадаги биринчи ва иккинчи байъатлар орқали ҳамда Мусъаб ибн Умайрнинг элчилиги билан Мадинада Ислом давлатига муҳит ҳозирланди. Мана шу лаҳзада Макка босқичи тугади ва Мадина босқичи бошланди.
Ҳа, Маккадан Мадинага қилинган ҳижрат инсоният тарихида энг буюк давлатга асос бўлди. Ҳижрат билан Ислом шундай бир давлатнинг тамсилига айландики, бу давлат мана шу динни ичкарида татбиқ қилди ва ташқарига бутун оламга раҳмат ўлароқ олиб чиқди. Ҳижрат билан Исломнинг инсонларни Аллоҳ нозил қилган аҳкомларга мувофиқ бошқарадиган давлати бўлди. Бу аҳкомлар мўминлар ўртасидаги ва мўминлар билан бошқа халқлар ўртасидаги муносабатларни ҳамда янги давлат билан бошқа давлатлар, халқлар ва умматлар ўртасидаги алоқаларни тартибга сола бошлади.
Мадина ҳужжатидаги илк матннинг ўзи ҳеч қандай шубҳа аралашмаган ҳақиқатга ёрқин изоҳ бўлса керак. Бу ҳақиқат шуки, ушбу ҳужжатнинг устунлари муҳожирлар, ансорлар ва уларга эргашиб, сафларига қўшилган зотлардан ташкил топди, чунки улар бошқа инсонларсиз битта Умматга айландилар. Ушбу биринчи матнда бундай дейилган: «Муҳаммад Пайғамбардан ушбу қўлёзма шу ҳақдаким, қурайшлик, ясриблик мўмин ва мусулмонлар ҳамда уларга эргашиб, сафларига қўшилган, улар билан бирга жиҳод қилган зотлар бошқа инсонларсиз битта Умматдирлар». Кейин ҳужжатнинг яна бир муҳим матнида бу давлатдаги ягона манба, ҳатто мутлақ мустақиллик Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг шариатиники эканлиги қайд этилган. Матнда бундай дейилади: «Ушбу саҳифа аҳли ўртасида бирор ҳодиса ёки келишмовчилик бўлиб, бузилиш хавфи пайдо бўлса, бас, уни Аллоҳ Азза ва Жаллага ва Унинг Росули Муҳаммадга ҳавола этилади. Аллоҳ эса, ушбу саҳифа аҳлининг энг тақволи ва энг покиза зотлари томонидадир». Ҳа, бу ҳужжат янги давлатга пойдевор вазифасини ўтовчи асосга айланиб, энг буюк давлатнинг энг буюк дастури бўлиб қолди.
Ислом Мадина жамиятига янги бир руҳ берди, Қуръон билан унга жон киритди. У бирини қўйиб бошқасини олиб бўлмайдиган мукаммал дин бўлиб, оила, жамият ишларини ҳамда ички ва ташқи сиёсат, ижтимо, иқтисод, таълим каби барча соҳада давлат ишларини тартибга солар эди. Шу сабабдан ҳам Ислом учун ўз ҳокимиятини ёйиб, аҳкомларининг буюклигини, қонунчиликларининг олий ва қимматлилигини намойиш қилувчи давлат керак бўлган. Шу жиҳатдан Ислом давлати Исломни татбиқ қилишнинг амалий тариқат-йўли бўлди. Одамлар диққатини ўзига жалб қиладиган, унга бўйинлар чўзилиб, қалблар талпинадиган намуна ва мисолга айланди. Шунинг учун ҳам одамларнинг Исломга киришлари давлат барпо бўлишидан олдингига нисбатан давлат барпо бўлгандан кейин жуда-жуда кўп бўлди. Дарҳақиқат, Қуръон буни «أفواجا тўп-тўп», дея ифодалади:
إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ * وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجاً * فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّاباً
«(Эй Муҳаммад), қачон Аллоҳнинг нусрати ва фатҳи келса ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз, дарҳол Роббингизга ҳамд айтиш билан (Аллоҳни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчидир» [Наср 1-3]
Тўғри, ушбу ояти каримада Макка фатҳи зикр қилинган ва Макка ҳокимиятини Ислом даъватига тўсиқ бўлмоқда, деган эътиборда йўқ қилингандан сўнг араблар Исломга мана шундай равишда юзланганлар. Бироқ Ҳудайбия сулҳидан сўнг Мадинага делегатлар тўп-тўп бўлиб келганлар ва Исломга кирганларини, Мадинадаги ёш давлат ҳукмронлиги остига ўтганларини эълон этганлар.
Демак, ҳижрат сабабли Ислом шундай бир вужудга ва нуфуз минтақасига айландики, у ерда мукаммал мустақиллик ҳукм сурди, Ислом мабдаи ҳеч нарса қўшилмаган ва ундан ҳеч нарса қисқартирилмаган, уни ўзгартирилмаган ҳолда намоён этилди. Ҳижрат туфайли Росулуллоҳ ﷺнинг истаклари рўёбга чиқиб, давлатлар фатҳ бўлди, қалблар очилди, Ислом даъват давридан давлат даврига кўчди. Чунки Ислом ўз вазифаси билан Росулуллоҳ ﷺ раҳбарлик қиладиган ва Исломни оламга ёйиб, унинг йўлида жиҳод қиладиган бир давлат доирасида шуғулланувчи дин бўлиб келди. Ҳижрат сабабли Ислом ёмон муомала қиладиган бегона кимсалардан ёки зўравон ҳукмрон душманлардан озод бўлди, Росулуллоҳнинг Тоиф сафарида қилган қуйидаги дуои шарифларидагидек манзара қайтиб такрорланмайдиган бўлди:
«إِلَى مَنْ تَكِلُنِي، إِلَى بِعِيدٍ يَتَجَهَّمُنِي، أَمْ إِلَى عَدُوٍّ مَلَّكْتَهُ أَمْرِي»
«Мени кимларга топшириб қўйдинг?! Мени ёқтирмайдиган бегоналаргами?! Ёки ишимни душманга топширдингми?!…»
Ҳижрат Набий ﷺнинг Макка босқичидаги фаол ҳаракатларига якун ясади. Ҳақ билан ботил ўртасини ажратиб берган мана шу ҳижрат бўлди. Мусулмонлар учун, айниқса, даъватни етказаётган ва мусулмон юртларидаги уйғониш ҳаракатини бошқараётган инсонлар чуқур ўзлаштирмоқлари лозим бўлган билим ҳам ҳижратдир. Мусулмон юртларидаги мавжуд режимларга суйкалиб ялтоқлик қилиш, хушомад қилиш ва уларни мақташ энди номақбул ишга айланди. Чунки шу режимлар Исломнинг давлат сифатида ғолиб бўлишига катта тўсиқ бўлмоқда. Худди Қурайш ва у ердаги куфр зодагонлари Росулуллоҳ ﷺнинг даъватларига қарши туришгани каби, бугунги режимлар ҳам даъватни кўтариб чиқаётганларга қарши курашишмоқда, ҳатто уларни интиқом сифатида азоб-уқубатларга солиб, кечаю кундуз уларга қарши уруш қилишяпти. Аллоҳга беадад ҳамд бўлсинки, Уммат бу ҳукмдорларнинг кимлигини тушуниб етди, уларнинг душман қўлидаги қуроллардан бошқа нарса эмаслигини, душман шу ҳукмдорлар орқали унинг қўзғалишига ва исломий ҳаётни қайта бошлашига қарши курашаётганини англаб етди. Шунинг учун ҳам Уммат орасидаги бутун исломий ҳаракатлар олдида фақат бир вазифа қолди. У ҳам бўлса, режимларни ағдариш ҳамда шу ҳаракатларга нусрат берадиган ва Исломни татбиқ ўрнига олиб чиқадиган қудрат аҳлининг йўлидан ҳукмдорларни супуриб ташлаш вазифасидир.
Бас, шундай экан, Росулуллоҳ ﷺнинг ҳижратлари қалбларимизда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккини рошид Халифаликни барпо этиш сари қайта умид уйғонишига туртки бўлсин. Росулуллоҳ давлат барпо этиш учун қандай йўлдан ҳаракат қилган бўлсалар, ўша йўлдан заррача оғмай ҳаракат қилайлик, бу йўлда ул зот ва асҳоблари қандай сабр қилган бўлсалар, ўшандай сабр қилайлик, улар қандай қурбонликлар берган бўлсалар, ўшандай қурбонликлар берайлик, тақдирий масала деб билганимиз масала йўлида, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилиш масаласи йўлида жону молимизни сарфлайлик.
وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
«Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» [Анъом 153]
Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан