بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Американинг жинояткорона сиёсий ечимидан кўзланган айрим мақсадлар
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси Аҳмад Абдулваҳҳоб бундай деди:
«Ҳамма инсонлар бу қонхўр режимдан қутулишни ва барқарор фаровон ҳаётга қайтишни, Шом тоғутига хорлик ва қуллик қилишдан узоқ бўлишни истайди. Шундай бўлгач, улар шу нарсани билишлари лозимки, Шом тоғути Американинг малайи бўлиб, мусулмонлар устида куфр қонунларини татбиқ қилиш ва бу қонунларни ҳимоя қилиш, Ислом аҳкомларини татбиқ қилишга чақираётганларга қарши курашиш, уларни хорлаб, қул қилиш ва бойликларини талаш вазифаси шу малайга юкланган. Шом аҳли бу тоғутга қарши кўтарилган пайтда кофир Ғарб Шом тоғутининг қирғин қилиши, уй-жойларни вайрон этиб, аҳолини қочқинга айлантириши учун яшил чироқ ёқиб берди. Хўш, мана шундай аламли воқеликда тинч ҳаётга қайтиш қандай шаклда бўлади?! Улар тинч ҳаётга қайтишни ялиниб, ўзининг ва ўзидан кейинги фарзандларининг қулликда яшашга рози эканини, итоаткор қуллигини, малай ҳукмдорларга қарши қайтиб қўзғолон қилмаслигини исботлаган кишинигина тавбасини қабул қилиб, тинч ҳаётга қайтишига рухсат беришлари мумкин. Америка сиёсий ечимининг қатор жиноятларидан бири мана шу.
Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан