Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишга ўчлиги билан сиёсий қамоққа олишларни тўхтатиш тўғрисидаги даъволарининг ёлғонлигини ва Фаластин аҳлининг душмани эканини исботлади

443
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишга ўчлиги билан сиёсий қамоққа олишларни тўхтатиш тўғрисидаги даъволарининг ёлғонлигини ва Фаластин аҳлининг душмани эканини исботлади

Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Абдужалил Зайн, Башар Абу Ҳомид ва Рамзий Доғирнинг ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди. Бу йигитлар сиёсий фаолият билан шуғулланиб, машъум «CEDAW» конвенциясига қарши чиққанликлари сабабли ҳамда Ҳизбнинг Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришини қораловчи варақасини тарқатишлари ортидан қамоққа олинган эдилар.

Режим хавфсизлик хизмати Абдужалил Зайнни 2020 йил 17 сентябр пайшанба куни Ятта кварталидаги катта кўчада қароқчилик услубида ўғирлаб кетганди. Башар Абу Ҳомид мазкур варақани тарқатиши ортидан 2020 йил 16 сентябр чоршанба куни Қилқилия шаҳрида ўзининг савдо дўконида ҳибсга олинди. Рамзий Доғир режимнинг машъум «CEDAW» конвенциясига қарши норозилик намойишини бостирганини танқид қилгани учун 2020 йил 15 сентябр сешанба куни – бемор бўлишига қарамай – қамоққа олинди.

Фаластин режимининг Ғарбий Соҳилда сиёсий ҳибслар тўхтатилганини ҳамда яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришни рад этишини ёлғондан даъво қилиши унинг ёлғончи ва хоин эканини яна бир бор исботлади. Чунки у сиёсий ҳибсларни тўхтатгани йўқ, яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришни бир кун ҳам тўхтатмади, нормаллаштириш келишувига қарши ҳам эмас. Йўқ, аксинча бу режим Америка мени ва одамларимни айни хоинлик келишувида қатнашмаганимизни кечирармикин, дея ҳасрат чекмоқда.

Ушбу қамоққа олиш сиёсати режимнинг асл башарасини фош этиб, унинг бир кун ҳам Фаластин аҳли томонида турмаганини, билъакс, уларга, уларнинг фарзандларига, муқаддас даргоҳларига, моллари ва номусларига қарши уруш эълон қилганини, Фаластин аҳлини ҳалок қилиш учун бор кучини аямай, кечаю кундуз унга макр қилаётганини кўрсатиб турибди.

Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here