Россия Ўзбекистонга коронавирусга қарши 35 миллион доза вакцина етказиб беради

646
0

Россия Ўзбекистонга коронавирусга қарши 35 миллион доза вакцина етказиб беради

 Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) ва LAXISAM фармацевтика компанияси Ўзбекистонга 35 миллион доза “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда фонд матбуот хизматига таяниб, “РБК” хабар берди.

 “Ўзбекистондаги назорат органлари томонидан рухсат берилгач, 2020 йилда республикага 10 миллион дозагача, 2021 йилда эса яна 25 миллион доза вакцина етказиб берилиши мумкин”, – дейилади РТИФ матбуот хизмати ахборотида.

 Изоҳ: Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олган. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

 Дунёдаги соғлиқни сақлаш соҳаси олимлари ва тиббиёт мутахассислари Россияда ишлаб чиқарилган вакцинага нисбатан ишончсизлик билдираётган бир вақтда Ўзбекистон ҳукумати Россиядан бутун Ўзбекистон аҳолиси учун етадиган дозада вакцина сотиб олиш бўйича келишив имзолаши ҳукумат, хусусан президент Мирзиёев учун халқ соғлигидан кўра ўз курсиси афзал эканлигига далолат қилади. Рус вакцинаси хали тўлик текширувдан ўтмай, коронавирусга қарши самаралиги исботланмай туриб бутун халқни эмлаш учун етадиган даражада вакцина олиш бўйича келишувга эришилиши бундан бошқа гумонга олиб бормайди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳам “Биринчи радио”га берган интервьюсида, Қирғизистонга Россия вакцинасини олиб келиш “жуда ҳам муҳим”лигини таъкидлаб ўтган эди. Бу эса Россия Марказий Осиёдаги бозорини йўқотмаслик учун шошлинч чоралар кўраётгани ва ўзига тобе бўлган президентларга босим ўтказаётганини англаш мумкин. мустамлакачи кофирлар коронивирус пандемиясини ҳам моддий бойлик орттириш воситасига айлантириб бўлишди. Бизнинг малай ҳокимлар бўлса уларни рози қилиш учун ҳар нарсага, ҳатто ўз халқи саломатлигини хатарга қўйишга ҳам тайёрдирлар.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here