بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Муборак Шом қўзғолони ўлмади
«Қўзғолон ўлмади» шиори остида жума куни Идлибнинг турли районларида юзлаб шомликлар бир қанча намойишлар уюштирдилар. Намойишларда жангчи гуруҳлардан ва «кафил» Туркиядан кўчиб кетганларнинг қайтиб келишини кафолатлаш учун қонхўр режим кучларини эгаллаб турган районлардан қувиб чиқаришни талаб қилдилар. Фаолларнинг айтишича, жума намозидан сўнг Идлиб шаҳрининг марказий майдонида ўнлаб фуқаро тўпланиб, Сурия қўзғолони давом эттирилишини таъкидлаган шиорларни кўтаришган ҳамда Хавфсизлик Кенгаши ва халқаро ҳамжамиятдан Асадни ҳокимиятдан қулатиб, у ва унга ёрдам берганларнинг халқаро судга топширилишини, юртда содир этган қилмишлари учун улардан ҳисоб сўралишини талаб қилганлар.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни баён қилди:
«Ҳамманинг номидан гап сотишдан узоқ ҳолда савол берамиз: янги асрнинг энг буюк қўзғолони талаблари кимнинг фойдасига бунчалик бачканалаштириляпти, намойишчилар талаб ва шиорлари нега одамларни уйларига қайтаришга қаратилиб қолди?!». «Намойишларда одамларни қирғин қилган, уйларидан қувиб чиқарган, аёлларни зўрлаган қонхўр режимни ағдариш чақириқлари янграши яхшироқ эмасмиди?! Даъват шиори Американинг сиёсий ечимини қоралаш чақириғи бўлса тўғри бўлмасмиди, ахир, бу ечим Шом аҳлини америкапараст ҳукмдорларга қайта хор ва қул қилиб беради-ку… Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар-а?!».
Устоз матбуот баёноти сўнггида Аллоҳга дуо қилиб бундай деди:
«Аллоҳим, Шом аҳлига бу қонхўр режимни қулатадиган ва уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида азизу мукаррам ҳолда ўз уй-жойларига қайтарадиган кишиларни чиқариб бер».
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари Ҳизбнинг «Сиёсий ечимга – Йўқ, режимни ағдариб Халифалик барпо этишга – Ҳа» номли олиб бораётган кампанияси доирасида қатор тадбирлар уюштирдилар. Жумладан, Идлибнинг «Шомул иззат» қочқинлар лагери яқинида ҳамда Шимолий Идлибдаги Ғарбий Атма лагерида намойишлар ўтказишди. Идлиб яқинидаги Араби Саид қишлоғида намойиш уюштириб, «Жавлоний» ҳайъати қамоқларидаги маҳбус биродарларнинг озод этилишини талаб қилдилар. Ушбу қишлоқ аҳли ўз қишлоқларининг зулм, хиёнат ва малайлик исканжасида қолганига қарши кўтарилиб, сиёсий ҳаракат уюштирдилар. Туркия малайлари (яъни, сиёсий ечим тарафдорлари) томонидан босиб олинган ҳамда рус патрул хизматининг хавфсизлиги остида қолган ўз ҳокимиятларининг қайтарилишини талаб қилдилар. Қуйидаги саволларни ўртага ташладилар: Турк ва русларнинг бу қилмишларини қандай оқлаб бўлади, наҳотки мужоҳидларимиз бунга сукут қилиб, қўл қовуштириш билан золимга шерик бўлиб қолаверсалар ёки уларнинг бошқа айтадиган баҳоналари борми?!
Шуни таъкидлаш лозимки, Дайриз Зур шарқидаги икки шаҳар: Боғуз ва Акидотда «Қасад» (Сурия демократик кучлари)нинг жиноятларига қарши халқ намойиши бўлиб ўтди. «Фурот пост» веб-сайтида таъкидланишича, ушбу икки шаҳарда ғазабнок халқ «Қасад» кучларининг оддий халққа қарши, айниқса, сешанба куни тунда уларнинг хонадонларига бостириб кириб, оддий аҳолини қамоққа олишларига қарши норозилик намойишини ўтказдилар. Намойишчилар Боғуз трассасини тўсиб олиб, қамоққа олинганларнинг озод этилишини талаб қилдилар, сешанба кунги бостириб кириш орқали аҳолини қўрқитилишига қаттиқ норозилик билдирдилар. «Хобур» веб-сайтида ҳам таъкидланишича, Акидот янги шаҳрида «Қасад» кучлари қилмишларига нисбатан норозиликлар уюштирилган. Бу тадбир айни кучларга қарашли патрул томонидан сешанба кечасидаги рейдда аҳолига қарата ўқ узилиб, бир йигитга қаттиқ жароҳат етказилиши ортидан бошланган. Ушбу намойиш қатнашчилари ҳам трассани тўсиб олиб, патрул хизматининг шаҳарга киришга қаршилик кўрсатганлар.
Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан