Қирғизистон ташқи қарзи ЯИМнинг 56,2 фоизигача ўсди

374
0

Қирғизистон ташқи қарзи ЯИМнинг 56,2 фоизигача ўсди

 Молия вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 2020 йилнинг 31 июли ҳолатига кўра, давлатнинг ташқи қарзи миқдори 4 миллиард 169 миллион 600 минг долларни ташкил этади.

 Қайд этилишича, вазирлик “доимий асосда ташқи қарздорлик даражасини пасайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда”. 2019 йилнинг охирида ташқи қарз даражаси ялпи ички маҳсулотнинг 45,5 фоизигача пасайтирилган, аммо 2020 йили COVID-19 пандемияси билан боғлиқ инқироз туфайли ялпи ички маҳсулотнинг 56,2 фоизигача ўсди.

 Молия вазирлигидагилар айрим депутатларнинг 2020 йили Қирғизистоннинг ташқи қарзи 1 миллиард долларга ўсганлиги ҳақидаги иддаоларини рад этиб, 337 миллион доллар ташқи молиявий ёрдам олинганини, унинг 269 миллион доллари кредитлардан иборатлигини маълум қилди.

 Январ ойидан августга қадар республика бюджетидан ташқи қарзни қоплаш учун 8 миллиард 852 миллион сом ажратилган. Башоратларга кўра, 2020 йилнинг ниҳоясида ташқи қарз 4 миллиард 323 миллион 600 минг долларни ташкил этади.

 Изоҳ: Қирғизистон нима сабабдан борган сари қарз ботқоғига ботиб бормоқда? Бу ҳолат унинг ички бошқарув системасига алоқадорми? Йўқ албатта, Қирғизистоннинг иқтисодий ночорлаб боришининг асоси, халқаро оламий глобал бошқарув системаси томонидан атайин пайдо қилинади. Бу жараёнда Қирғиз сиёсий доирасининг роли коррупцияга ботиб қолганидадир. Шу коррупциялашган схема ҳам, ташқи мустамлака давлатлар томонидан ривожлантириб борилади. Уларга Қирғизистон 4 миллиард доллардан зиёд қарзга ботиб қолиши учун шу қарзларнинг бир қисмини ўзлаштириб олиш ҳақида фикрлайдиган коррупция ботқоғига ботган амалдорлар керак. Харқаро сиёсат вакиллари айнан шу ҳаромтомоқ сиёсий гуруҳдан фойдаланади. Чунки бу гуруҳ мамлакат учун қарз олаётганида “оғир саноатни ривожлантириш учун, ҳатто шу кунга келиб сотиб йўқ қилиб юборишган йирик корхоналарни қайта ишлатиш учун” деб бирор марта қарз сўраган эмас.

 Дунё системаси, яъни халқаро сиёсат дунёни 3 қисмга бўлди. 1- Иқтисоди ривожланган етакчи давлатлар. 2- Иқтисоди ривожланган етакчи бўлмаган давлатлар. 3- Аграр (хом ашёга асосланган) давлатлар.

1.Иқтисоди ривожланган етакчи давлатлар. Улар оғир саноати ривожланган, яъни енгил саноати учун ўзларининг оғир саноати воситасида тўлиқ шароит яратиб олишга қодир давлатлардир. Улар транспортнинг барча соҳаларида, станоксозлик ва қурол-аслаҳа ишлаб чиқаришда ҳеч кимга тоъбе эмас.

  • Иқтисодий ривожланган давлатлар. Булар ҳам оғир ва енгил саноатларини ривожлантириб бориш имкониятига эга бўлган давлатлар. Етакчи давлатлардан фарқи шуки, ўз ихтиёри билан бошқа мамлакатни мустамлака қила олмайди ва ўзи қурол ишлаб чиқариш ихтиёрига эга эмас.

3. Аграр давлатлар. Бу давлатлар ишлаб чиқаришнинг ҳар икки соҳасида ҳам иштирок этмайди. Уларга оғир саноатни ривожлантириш имконияти берилмаган. Бу давлатлар, юқоридаги ривожланган давлатлар учун фақат хом ашё етказиб бериб туришади. Ўзларидаги хом ашёни ўзлари оғир саноатда ишлатишга ҳаракат қилишса, халқаро ташкилотлар уларга босим ўтказади.

 Қирғизистон аграр давлатдир. Шунинг учун 4 миллиард доллардан ортиқ қарз олиб, уни давлатга фойда келтирмайдиган йўлларга сарфлаб юборди. Йўл қурилишига ишлатдик, деб баёнотлар бериб, ўзларини оқлашяпти.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here