Сайлов олди компанияси касофатидан Аравонда оммавий муштлашиш уюштирилди

374
0

Сайлов олди компанияси касофатидан Аравонда оммавий муштлашиш уюштирилди

20-сентябр куни Ўш областининг Аравон районида “мекеним Қирғизистон” партиясининг сайлов олди учрашув компанияси вақтида бир неча ўнлаган одамлар иштирокида оммавий муштлашиш юзага келди. Ўнлаб одам ҳар турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

 Сайлов олди учрашувларда хавфсизликка жавобгар бўлган ИИМ ходимлари 24kgга берган баёнотида, маросимдан хабарлари бўлмагани, уларга хавфсизликни таъминлаб бериш учун арз тушмаганини билдиришган.

Лекин биз биламизки, Қирғизистонда ёки умуман айтганда, собиқ советлар союзидан қолган мамлакатларда жиноий тўдалар ҳар қандай жиноий фаолиятларини деярли барчасини давлат кучига таяниб амалга оширади. Уларнинг ортида давлат қуввати турмаса, улар ўз ҳолича жиноий фаолиятларини амалга оширишлари маҳол ишдир. Уюшган жиноий тўдалар давлат қувватига, яъни орган ходимлари паноҳи остида фаолият олиб бориши энг камида сиёсатчилар учун сир эмас. Бундан ташқари ҳар бир партия етакчиси, таниқли сиёсий фигуралар ўз тарафдорлари бўлган ёш спортчи, жиноятчи тўдалар пайдо қилиб, уларни ҳар томонлама дастаклаб, – сайловда бўлсин, ёки бошқа сиёсий мақсадларида бўлсин – улардан фойдаланиб келишади. Қирғизистонда давлатчилик системаси, (бошқарув механизми, қонун устиворлиги) заифлашиб, йўқолиб бораётгани боис, мамлакат мафиявий бошқарув системасига ўтиб бораяпти.

Президент партиялари деб билинган “Биримдик” “Мекеним Қирғизистон” каби  партиялар ҳам, бир-биридан ажраб бўлиниб бораяпти. Ўз навбатида Матраимовлар оиласи билан Жиянбековлар оиласи бир-бирларига рақобатдош бўлиб, ўзларига тобе орган  ва минтақа етакчиларидан фойдаланиб, жиноий тўдаларини ишга солиб, бир бирларига қарши кураш бошлашди. Ўз навбатида президент сайлов олдидан ўзига тобе бўлмаган бир қатор орган ва минтақа етакчиларини ишдан ола бошлади. Бу ҳолат мамлакатда минтақавий, миллий ёки кланлар-аро бўлинишларга сабаб бўлиши мумкин.

Парламентлик бошқарувда – партияларнинг мамлакатдаги таъсир қуввати уларнинг парламентда эгаллаган ўринларига боғлиқ. Шунинг учун президент ва унинг апонентлари ўз партияларини парламентга мумкин қадар кўпроқ олиб қиришни ўзлари учун ҳаётий масала қилиб олишди.

Бу курашда админстратив кучлар асосий ўринни эгаллайди. Ҳатто бу курашда бевосита йўналтирилаётган жиноий тўдалар ҳам, админстратив ва орган ходимлари қувватига таянади. Шунинг учун ҳар бир провокация ортида ўша расмий қувватлар туради. Уларнинг бир бирларига қарши провокацияларидан эса, майда жиноятчилар жавобгарликка тортилиши ёки уларнинг жиноий ишларидан жамоатчиликка сиёсий чалғитишлар ясалиши мумкин. Лекин аслида сайлов касофатидан жабрланаётган оддий фуқоролар арзимаган моддий манфаатлар ортидан алданиб қолишган. Ишнинг асоси уларни йўналтириб бораётган қувватларга бориб тақалади. Яъни ишнинг асоси уларнинг ҳокимиятга келиш йўли билан мамлакатни талон-тарож қилиш мақсадлари ортида ётади!

Азиз биродарлар, агар мусулмон бўлсангиз бу каби куфр сайловларида қатнашиш биз учун қатъан ҳаром! Омма халқ учун бу сайлов ортида улкан сиёсий ва иқтисодий зарарлар, зулм ва истибдодлар бор! Куфрга асосланган бу партияларнинг бирортасида хайр йўқ! Улардан бирини қўллаш билан биз бу бузуқ системага, куфр бошқарувига ва халқ устидаги зулмни давом этишига ҳисса қўшиб, охират ҳаётида юзимиз қаро бўлишига рози бўлган бўламиз!

Ойдан очиқ равшан бўлиб турибдики, улар бир бирларига қарши бизни қурбон қилиб, бири иккинчисига қарши халқ воситасида кураш олиб боришаяпти. Эртага улар ўзаро бирлашиб, ҳокимиятда туриб устимизда зулм олиб боришади. Ҳар сафар шундай бўлаяпти, энди ҳам шундай бўлади! Бу инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат бўлишига қарамай, яна алданишда ёки атайин бепарволик билан ўзларимизни алдашларига йўл қўйиб бераяпмиз!

Золимларга шерик бўлишдан, уларнинг зулмларида атайин қурол бўлишдан, Оллоҳдан қўрқиб, унга тақво қилайлик!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here