Пентагон Хитой ўз ҳарбийларини Тожикистонга жойлаштиришни режалаётгани ҳақида билдирди
Хитой Тожикистонни келажакда ўзининг янги ҳарбий базаларини жойлаштириши мумкин бўлган мамлакатлардан бири ўлароқ кўрмоқда. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг Конгресс аъзолари учун ҳозирланган йиллик ҳисоботида айтилади.
“ХХР ўз ҳарбий-логистик объектларини жойлаштириш ери ўлароқ Мьянма, Таиланд, Сингапур, Индонезия, Покистан, Шри-Ланка, Бирлашган Араб Амирликлари, Кения, Сейшел ороллари, Танзания, Ангола ва Тожикистонни ўрганаётганга ўхшайди”, дейилади ҳужжатнинг 200 саҳифали махфий бўлмаган вариантида.
Ҳозирги кунда собиқ совет республикаси бўлган Тожикистонда Россиянинг 201-ҳарбий базаси фаолият юритмоқда, у ерда 7 мингга яқин россиялик ҳарбий хизмат қилади. Москва Пентагоннинг мазкур ҳисоботига қандай реакция билдиргани ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ.
Ҳисоботда қайд этилишича, америкалик экспертлар Пекиннинг янги базалар очишдан мақсади янада таъсирлироқ қудратли давлатга айланишга уриниш, деб ҳисоблайдилар. Айни пайтда бу Қўшма Штатлар билан рақобат ҳаракати ўлароқ баҳоланган.
Ҳисоботда Пекин яқин 10 йил ичида ўзининг ядро каллаклари захираларини икки баробар оширишни режалаётгани иддао қилинади. Аммо Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пентагоннинг бу хулосаларини нохолис деб баҳолаб, мазкур иддаони рад этган.
Таҳлил: 1999 йилдан шу кунга қадар Тожикистоннинг қарийб 1500 квадрат километр ери ташқи қарзи ҳисобидан Хитойга ўтказиб берилди. Қирғизистон ҳам шу йилларда Хитойдан олган қарзларини тўлай бошлайди. Мамлакат иқтисодий аҳволига эътибор берсак, Қирғизистон ҳам Хитойга ер ёки бошқа стротегик тармоқларини ўтказиб бериши кутиляпти.
Оламда етакчи давлат бўлган АҚШ Хитойнинг иккинчи давлатга айланиши ва ўзи билан рақобатлаша оладиган қувватга эга бўлиб мамлакатларни мустамлака қилиб бораётганидан хавотирга тушиб унга қарши кураш бошлади.
Баъзида, куфр қувватлари билан бизнинг позицияларимиз паралел келиб қолади. Лекин мақсадларимиз эмас! Кураш олиб бориш тариқатимиз ҳам, услубимиз ҳам, уларникидан фарқли бўлиши керак. Лекин курашиш масулиятимиз ва зулмга норози позициямиз мафкурадан келиб чиққан мажбурият эканлиги боис қаршилик ҳаракатимизни бир лаҳзага ҳам тўхтатиб бўлмайди.
Мўъмин мусулмонлар умматнинг мулки золимлар, хоинлар томонидан талон-тарож бўлаётганидан албатта жавобгарликни ҳис қилиши вожиб. Устимиздаги сиёсий етакчилар мамлакат номига куфр оламидан улкан қарзлар олиб, уларни деярли ҳавога сарфлаб юбориб, муддати келганида уларга халқ (уммат) мулкини осонгина бериб юборишяпти. Бирорта олинган қарз ўзини ўзи тўлай оладиган тармоққа сарфланган эмас. Яъни ишлаб чиқаришга сарфланиб, ундан олинган фойда ўз қийматини тўлаб юборадиган даражада фойда келтирган эмас. Ҳар йили коррупция, ўғирлик сабабли сифатсиз қурилаётган автомобил йўллари йил сайин яна қайта таъмирланади. Қандайдир кераксиз музейлар, сифатсиз иншоатларга юзлаган миллионлар ҳужжатлаштирилиб йўқ қилиб юборилганига гувоҳ бўлдик. Миллионлаган долларлар беҳуда ер остига ва коррупционер вазирлар чўнтакларига кириб йўқ бўлиб кетяпти.
Масаланинг хавфсизлик томонига келсак, бизнинг давлатчаларимиз ташқи хавфсизликни, бир етакчи давлатдан ҳимояланиш учун иккинчи етакчи давлат ҳимояси остида кириш асосига қурган. Натижада бир мустамлакачидан қочиб иккинчисининг исканжасига тушиб бораверамиз. Ўзимизни ҳимоя қилишга етарли ҳарбий қувват ва уларни техника билан таъминловчи қурол саноати мавжуд эмас. Шунинг учун ҳар сафар улар бизни бошқа қудратлироқ давлатдан ёки Афғонистон томондан келиши мумкин бўлган қандайдир террористлар ваҳимаси билан қўрқитишади.
АҚШ ҳам, бизни Хитойнинг ҳарбий экспанциясидан огоҳлантираётиб, ўзининг қандайдир мақсадларини илгари суради. Биз ишонган сиёсатчиларимиз эса, унинг бу огоҳлантириши ортидаги мақсадларини била туриб, унга шерик бўлган ҳолда, ўз мақсадларимизга зид ҳаракатлар олиб боришади.
Ўрта Осиё мамлакатлари АҚШнинг Хитойга қарши стротегиялик минтақасига айланди. Демак биз шу сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўз стротегиямизни белгилашимиз керак.
Асосий стротегия – ўз мамлакатларимиз раҳбарларини муҳосаба қилиш асосига қурилиши керак. АҚШ айтаётгани рост бўлса, уларни мамлакатда ҳарбий ва оғир саноатни йўлга қўйишга чақирамиз. Асло АҚШ ёки бошқа қувватлардан ёрдам сўрашга эмас. Иқтисодий ночорликдан ҳам, ташқи қарз олиш билан эмас, балки ўз хом-ашёларимизни ўзимизда қайта ишлаш механизмини йўлга қўйишни маслаҳат берамиз. Яъни оғир ва енгил саноатни ўзимизнинг имкониятимиз қадар йўлга солишга чақирамиз. Бу эса, кичик давлатлар ўзларича тарқоқ ҳолида амалга ошмайди. Капитализм мабдаъсига қарши Ислом мабдаъси асосида исломий мамлакатлар бирлашиши билан амалга ошади.
Капитализмга асосланган оламий бошқарув системаси, бизни айнан мана шу мабдаий ҳамжиҳатлигимиз ва биздаги оғир ва енгил саноатимизни улардан мустақил бўлишидан қўрқади!
Абдураззоқ Мўъмин.