بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америка сиёсий ечимини рад этишга чақириши Таҳрири Шом етакчилари ҳаловатини буздими?!
Таҳрири Шом Ҳизб йигитларини кимнинг фойдасига қамоққа олмоқда?!
Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими «Сиёсий ечим жинояти учун «йўқ», режимни ағдариб, Халифаликни барпо этиш учун «ҳа»» номли кампания бошлаган. Ушбу кампания доирасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари шанба куни Идлибда «Американинг сиёсий ечими қўзғолонга қарши жиноятдир» номли намойиш ўтказдилар. Сешанба куни ҳам Шимолий Идлибдаги Дир Ҳассон қишлоғида «Дастуримиз Қуръондир» номли намойиш ўтказдилар. Намойишлардаги плакатларда «Ким кофир Ғарбдан яхшилик умид қилса, янтоқдан узум умид қилибди!» каби сўзлар ёзилди. Жума куни Ҳалаб яқинидаги Артоб шаҳрида ҳамда Килли ва Талли Карома шаҳарчаларида, Идлиб яқинидаги Айн Шайб қишлоғида ҳам қатор норозилик намойишлари уюштирилди. Ҳамон давом этаётган ушбу кампания чоғида Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик ходимлари пайшанба куни Идлибда Ҳизб ут-Таҳрирнинг беш нафар аъзосини қамоққа олди. Буни ушбу Ҳизб аъзоларининг Америка ечимига норозилик билдириш ва ундан огоҳлантириш маъносидаги плакатларни осаётган чоғида содир этишди. Бир вақтнинг ўзида, бу ҳайъат шаръан ҳаром ҳисобланган қизлар суратлари кўргазмаси ўтказилишига йўл берди. Улар орасида, масалан, боласини эмизиш билан кўкрагини кўрсатиб турган аёл сурати ҳам бор!
Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб бундай деди:
«Таҳрири Шом ҳайъатининг туғёни жуда чўққига етди, ҳатто Аллоҳ Азза ва Жалланинг аҳкомларини менсимайдиган, ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қиладиган бўлди. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдиришдан бошлаб, Россия патрул хизматини мудофаа қилишдан тортиб, даъватни кўтариб чиқаётган йигитларни қамоққа олишгача ҳамма гуноҳга биттама-битта қўл урмоқда. Ваҳоланки, Ҳизб аъзолари Американинг сиёсий ечимини рад этиб, Аллоҳ Азза ва Жалла рози бўладиган ечим бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликка даъват қилмоқдалар, холос».
Устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб қуйидагича бир қанча саволларни ўртага ташлади:
«Американинг сиёсий ечимига нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган норозилик даъвати Таҳрири Шом етакчиларининг ҳаловатини буздими?! Ҳизб йигитларини кимнинг фойдасига қамоққа олмоқда?! Ҳайъатни Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳалимлиги ва Умматнинг ўзини босиб тураётгани алдаб қўйдими?!».
Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан