Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Қирғизистондаги тақводор муслималарни қўрқитишни бас қилинг!» номли кампания бошлади

664
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Қирғизистондаги тақводор муслималарни қўрқитишни бас қилинг!» номли кампания бошлади

2020 йил 27 июнда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Норин районида саккиз нафар муслимани Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан қамоққа олди. Қамоққа олинган аёлларнинг аксари ё кичик гўдакларнинг оналари ёки кекса ота-оналарининг хизматини қилишга жавобгар бўлган аёллар эди. Хавфсизлик кучлари муслималар хонадонини шармандали ва таҳқирловчи усулда тинтув қилишди, ўзларини тергов изоляторида зах ва очликда 6 соатдан 12 соатгача ушлаб туришди.

Шубҳасиз, бу қамоққа олиш мустабид илмоний қирғиз режимининг «терроризмга қарши кураш» деган ёлғон ниқоб остида олиб бораётган Исломга қарши курашининг бир қисмидир. Бу режим шу орқали Россия ва Ғарб ҳукуматларидаги хўжайинларининг кўрсатмаларига бўйсунмоқда ҳамда бу юртда Исломнинг уйғонишига ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг тузуми бўлмиш Халифаликнинг барпо этилишига қарши курашяпти.

Қирғизистондаги тақволи муслима аёлларга қарши бундай жиноят жавобгарликка тортилмасдан ва дунё назаридан яширин қолиб кетиши мумкин эмас. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Қирғизистондаги тақводор муслималарни қўрқитишни бас қилинг!» номли муҳим бир кампания бошлади. Кампания, золим қирғиз режимини ушбу бегуноҳ муслима аёлларни Қирғизистон зиндонларидан зудлик билан озод этишга ҳамда Ислом Умматининг ҳалол-покиза қизларини бостириши ва таҳдид қилишини бас қилишга чақиришга қаратилган. Зеро, Пайғамбаримиз ﷺ бундай марҳамат қиладилар:

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ، وَلَا يَخْذُلُهُ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди».

Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here