Давлат қарзини бошқариш бўйича стратегия ишлаб чиқилди

447
0

Давлат қарзини бошқариш бўйича стратегия ишлаб чиқилди

Қирғизистонда Стратегия давлат қарзини 2020-йилдан 2023-йилгача самарали бошқариш мақсадида стратегия ишлаб чиқилди. Бу ҳақда молия вазирлиги 25-август куни хабар берди.

 Ҳужжат 2018-2020-йилларда қабул қилинган стратегияга ўхшаш. Унда айтилишича, четдан жалб қилинган қарзлар иқтисодий тараққиётган ҳисса қўшадиган дастурлар ва лойиҳалар учун сарфланади. Ҳорижий қарзларнинг камида 35 фоизи грант бўлиши, давлат қимматли қозғозлари миллий валютада чиқарилиши, давлат қарзи Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 56 фоиздан ошмаслиги, ташқи қарз 36 фоиздан ошмаслиги ва бошқа қоидалар киритилган.

 2020-йил июн ойи ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 миллиард 773 миллион долларни ташкил этган. Бундан 4 миллиард 106 миллион доллари ташқи, 67 миллион доллари ички қарздан иборат.

 Изоҳ: Қирғизистон вазирлар маҳкамаси 2018-йилда давлат қарзининг ҳажмини ЯИМнинг 70 % миқдорида қилиб белгилаб берувчи лимитни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритган ва бюджет дефицити ЯИМнинг 3% миқдоридан ошмаслиги зарурлиги белгилаб қўйилган эди, аммо…

 Ўтган икки йил давомида Қирғизистон ташқи қарзи ўсиб боришдан тўхтамади. Шу йилнинг апрел ойига келиб давлат қарзи ЯИМнинг 62,17%  етди. Расмий хабарларга кўра, жорий йилда давлат қарзи ЯИМга нисбатан 5%ни ташкил этади. Бу хали йил якунланмай туриб қилинган ҳисоб. Бу йил ҳукумат коронавирус пандемияси ортидан жорий қилган қатъий карантин шундоқ ҳам абгор ҳолатдаги иқтисодни янада қулашига олиб келди. Молия вазирилиги бу йил давлат бюджетидаги дефицит сўнгги 25 йил ичидаги рекорд даражага етиши ва 30 миллиард сомни ташкил этишини маълум қилди. Табиийки, ҳукумат бу дефицитни ёпиш учун яна қарз олишга мажбур бўлади. Халқаро молиявий ташкилотлар эса қарзларни мамлакатда “реформа”ларни амалга ошириш шарти билан беради. Бундай “реформа”лар орқали Валюта фонди ва Жаҳон банки солиқларни ошириш, электр энергияси тарифини кўтариш талабларини қўяди. Давлат  ўз зиммасига юкланган қарзларини фоизлари билан тўлаш билан бир қаторда уларнинг талабларини ҳам бажаришга мажбур бўлади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here