Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг «Ғарб орқасидан эргашиш дунёни ҳам охиратни ҳам бузади» номли оммавий мурожаати

466
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг «Ғарб орқасидан эргашиш дунёни ҳам охиратни ҳам бузади» номли оммавий мурожаати

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти 2020 йил 14 август жума куни Қазориф шаҳрида жума намозидан сўнг «Атиқ» масжиди яқинидаги «Ҳуррият» майдонида «Ғарб орқасидан эргашиш дунёни ҳам охиратни ҳам бузади» номли оммавий мурожаат уюштирди. Унда муҳандис Башир Аҳмадбашир тўпланганларга мурожаат йўллаб, қуйидагиларни баён қилди:

«Кети узилмай келаётган ушбу барча ҳукуматлар инсонлар турмуш тарзи ва ақидаси ҳисобига Ғарбни рози қилиш ва унинг режаларини амалга оширишга зўр бериб ҳаракат қилишмоқда. Мана, янги ҳукумат ҳам Халқаро Валюта Фондининг давлат бюджетини тузатиш тўғрисида берган кўрсатмасини қабул қилиш орқали кофир Ғарбга зўр бериб бўйсунмоқда. Бу давлат бюджетини тузатиш ёқилғи маҳсулотларидан 75 %га, электр энергиясидан 41 %га субсидияларни оширишни ҳамда валюта курсини эркинлаштиришни тақозо этади. Ўз навбатида, бу нарх-навонинг ошишига ҳамда арзон хомашё орқали юрт бойлиги осонгина талон-торож этилишига олиб келади».

Аҳмадбашир, шунингдек, мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг ён бериш сиёсатлари тўғрисида мисоллар келтириб, бундай деди:

«Ён бериш сиёсатига мисол келтирадиган бўлсак, масалан: Ливиянинг собиқ президенти Муаммар Қаззофий болгариялик ҳамшираларни озод этиш масаласида ҳам, Локерби ҳодисасида ҳам ён берган эди. Собиқ Судан президенти ҳам айни шу сиёсатни қўллаб, Судан жанубидан воз кечди.

Бу ҳукмдорларнинг ўзаро бир-бирларига ўхшашликлари шундаки, барчалари ўз халқлари ҳисобига кофир Ғарбдаги хўжайинларига ихлос билан хизмат қилишади, оқибатда эса, на хўжайинларидан бирор шафоатга эришишади ва на ўз халқларини рози қилишади, балки Аллоҳ ва Росулига қарши уруш қилишгани учун бу дунёларини ва охиратларини бой беришади!».

Мурожаати сўнггида Аҳмадбашир ягона ечим Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш эканини, чунки кофир Ғарбга кўр-кўрона эргашишга чек қўйишга ва Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиб, дунё ва охиратда зафар қучишимизга сабабчи бўлувчи ушбу Халифалик эканини таъкидлади.

Дарҳақиқат, мурожаат тадбирида кўпчилик йиғилгани ва мурожаатга мумтоз равишда реакция билдиришгани кузатилди. Улар такбир ва таҳлиллар билан ҳайқиришибгина қолмай, ҳатто айримлари бу каби мурожаат тадбири ўзларининг қишлоқ ва маҳаллаларида ҳам ўтказилишини талаб қилиб, «бу гўзал маърузани ҳамма эшитиши керак», дея таъкидлашди.

Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here